Янги уйлар ўз эгаларига топширилди.
Кеча, 20 декабрь куни Жомбой тумани Узуновул массивида янги уйлар ўз эгаларига топширилди. Ҳар томонлама қулай, жаҳон стандартларига мос ушбу уйлар туманнинг Узуновул массивида қисқа фурсатда қуриб битказилди.
Хонадонларни фойдаланишга топшириш маросимида меҳнат фахрийлари, жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Г.Алимова ҳамда туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев, туман бош имом хатиби қатнашди.
Тўйга тўёна деганларидек Жомбой туман бош имом хатиби Нурбек домла Хидиров ҳомийлар кўмаги билан ушбу масканда истиқомат қилувчилар учун бир дона кирювиш машинаси совға қилинди.
Жаҳонгирхон Аброров ЎМИ - Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 21/12/2019 15:27; Кўрилганлиги: 1155
Чоп этилган вақт: 22/01/2025 16:41