Хабарлар

Вилоят бош имом-хатиби Пахтачи туманида бўлди

Пахтачи тумани билан Самарқанд вилояти марказининг орасидаги масофа 130 км ташкил этади. Бугунги кунда туманда 12 та жоме масжид фаолият юритмоқда. Вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов марказдан узоқда жойлашган масжиларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, намозхонлар билан суҳбатлашиш мақсадида бугун, Пахтачи туман “Тошкўприк” масжидида жума намозини ўқиди. Бош имом-хатиб жамоатга “Илмли ёшлар юрт келажаги” мавзусида маъруза қилар экан, ёшларимиз тарбияси ва келажагига ота-онанинг масъул эканлиги, юрт тинчлиги ва ободлигига ҳисса қўшадиган фарзандлар бўлиб вояга етишишларида ота-оналарнинг ўрни, бугунги кунларга шукроналик келтириш, мамлкатамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам тўхталиб ўтди.

 

Самарқанд шаҳрида янги масжид қад ростламоқда

Намозхонларга янада қулай шароитлар яратиш, уларни жума ва ийд намозлари чоғида ёғингарчилик ва қуёшнинг иссиқ тафтидан ҳимоялаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги “Хўжа абду Дарун” жоме масжидида янги масжид биноси қурилмоқда. Ҳашар, хайрия йўли билан бино бўлаётган масжид замонавий ва миллий меъморчилигимиз анъаналари уйғунлашган ҳолда қад ростлайди. Ҳозир масжиднинг асос қисмида ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, бу жойда бир вақтнинг ўзида юз кишига хизмат кўрсатадиган таҳоратхона, хизмат хоналари ҳамда кутубхона биносининг қурилиши якунланган. Ушбу бинода пардозлаш, жиҳозларни ўрантиш ишлари олиб борилаяпди. Яқин ойлар ичида таҳоратхона фойдаланишга топширилади. Кейинчалик таҳоратхонадаги ўринлар сонини янада кўпайтириш учун имконият мавжуд. Мамлакатмизда зиёрат туризмига катта эътибор қаратилаётганлиги муносабати билан “Хўжа абду Дарун” зиёратгоҳига ҳам кўплаб хорижлик меҳмонларнинг ташрифи кузатилмоқда. Шу боис бинодан аёллар учун ҳам алоҳида таҳоратхона ўрин олган.

 

Самарқандликлар Ислом Каримовни ёд этмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан юртимизда маънавий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда.

Ислом Каримов туғилиб ўсган ва айни пайтда мангу ором топган Самарқанд шаҳрида ҳам халқимизнинг буюк фарзанди ёд этилмоқда.

Бугун эрта тонгда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва жамоатчилик вакиллари иштирокида шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Манба: Zarnews.uz 

 

239 нафар самарқандлик “Умра” зиёратига йўл олди

Бугун 239 нафар самарқандлик муборак “Умра” зиёратини адо этиш учун Самарқанд шаҳридан Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

 

Имом-хатиблар Мурожаатноманинг мазмуни билан яқиндан танишиб, ўз муносабатларини билдирди

Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган барча имом-хатиб ва имом ноиблари Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар иттифоқи” катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасини мазмун-моҳияти билан янада яқинроқ танишиш учун йиғилган эди. Йиғилганлар дастлаб, мурожаатноманинг видео ёзувини қайтадан томоша қилиб, тингладилар. Шундан сўнг Самарқанд давлат университети профессори Фарҳод Набиев сўзга чиқиб, Мурожаатноманинг ҳар бир банди бўйича тушунча берди. Хусусан, Муҳтарам Президентимизнинг мазкур йиғилишда диний бағрикенглик, жамиятда миллатлараро тотувлик ишлари, бу борада 30 июль – “Халқаро дўстлик куни” муносабати билан юртимизда биринчи марта “Дўстлик ҳафталиги”ни ва “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказиш ҳақидаги таклифлари, Мамлакатимизда “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш, жорий йилда ҳадис илмининг султони Имом Бухорий, калом илми асосчиси Абу Мансур Мотуридий ва унинг давомчиси Абу Муин Насафийнинг ҳаёти, илмий меросига бағишланган ҳамда диний бағрикенглик мавзуларида халқаро илмий-амалий конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этилиши бўйича билдирган фикрлари, Имом Бухорий бобомизнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини мутлақо янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш ишларини, шунингдек, буюк аллома Баҳовуддин Нақшбанд бобомизнинг 700 йиллик таваллуд айёмини юқори савияда ўтказиш ҳақидаги режалари, кейинги йилларда юртимизда олиб борилаётган инсонпарвар сиёсат туфайли тўғри йўлдан адашган, билиб-билмай хатога қўл урган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича муҳим ишлар амалга оширилгани, жорий йилда ҳам диний экстремистик йўлга кириб қолганидан чин дилдан пушаймон бўлган шахсларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, уларни жамиятга мослаштириш бўйича ишлар давом эттирилиши бўйича фикрлари атрофлича таҳлил қилинди.

 

Бош имом-хатибларнинг Малака ошириш ўқувлари якунланди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Республикамиздаги барча вилоят, шаҳар ва туман бош имом-хатибларининг икки ҳафталик малака ошириш ўқувлари бугун ниҳоясига етди. Ўқув якунида тингловчилардан якуний тест синовлари олиниб, унда яхши натижа кўрсатган имом-хатибларга сертификатлар топширилди.

Тест синовлари 100 баллик тизимда бўлиб ўтди. Унда энг юқори балл олганлар марказ раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ушбу тақдирланганлар орасида Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳам бор. У киши якуний тест синовларида энг юқори – 100 баллни қўлга киритдилар.

Самарқанд вилоят вакиллиги ходимлари ҳамда вилоятдаги барча диний соҳа вакиллари номидан домлани муборакбод этамиз. Муқаддас динимиз, мусулмонлар хизмати ҳамда Ватанимиз равнақи йўлида бундан буён ҳам ўз билим ва малакаси билан ҳормай-толмай химзат қилишида Аллоҳ таолодан куч-қувват ато этишини сўраймиз.

 

Вилоят имом-хатиблари томонидан Президент мурожаатномаси катта қизиқиш билан қабул қилинди

Хабарангиз бор кеча, 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этди. Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинган ушбу мурожаатнома барча соҳа вакиллари орасида қизғин муҳокама қилиниб, мурожаатномада кўрсатилган таклиф ва мулоҳаза ҳамда камчиликлар юзасидан ўзларининг олдиларига қўйилган вазифаларни белгилаб олмоқда.

Бугун Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган барча имом-хатиб ва имом ноиблари Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар иттифоқи” катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасини катта экран орқали қайтадан томоша қилиб, уни таҳлил этиш учун йиғилдилар. Ҳозир айни дамда мурожаатномани йиғилганлар томоша қилмоқда.

 

2020 йил Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасида илм-маърифат ва технологиялар ривожига алоҳида аҳамият қаратди.

 

Ҳожиларимизга сифатли хизмат кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди

21 январь куни Саудия Арабистони сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Мино, Арофот, Муздалифа водийсига зиёратга борган ҳожиларга хизмат кўрсатувчи “Тавофа” муассасаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Узоқ ҳудудлардаги масжидларга ташриф амалга оширилди

Самарқанд вилоятининг умумий майдони 16,8 минг км2 бўлиб, атрофда Жиззах, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳисобланади.  Вилоятда бугунги кунда 285 та масжид фаолият юритмоқда. Бугунги ўзгариш ва ислоҳотлар давомида кўплаб масжидларда қайта қуриш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Хайр-саховат, меҳр-оқибат инсонга зийнатдир

Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олижаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. Бинобарин, инсон эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади.

 

Ҳаж ва умра вазирлигида мулоқот ўтказилди

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири доктор Солиҳ Бентин таклифига асосан “Ҳаж–2020” мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Япониялик олимлар Исломга кирди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қаришни кечиктириш учун илмий изланиш олиб борган 7 нафар япониялик олимлар Исломни қабул қилиб мусулмон бўлишди. Бу ҳақда en.shafaqna.com манбаси хабар берди.

Олимлар нега мусулмон бўлганликларини қуйидагича баён қилдилар:

«Олиб борилган илмий изланишларимиз натижасида, «табиий йўл» билан қаришни кечиктириш учун зайтун ва анжирдан фойдаланиш кераклигини аниқладик. Биз синаб кўрган бир нечта синовларда, 7 та зайтун, 1 та анжирдан тайёрланган кремларимиз ҳақиқатда қаришни кечиктирганига гувоҳ бўлдик. Қуръони Каримда ҳам зайтун билан анжирнинг ёшликка фойдаси борлиги ёзилган экан.

Бундан ташқари, Қуръонда 7 марта зайтун, 1 марта анжир сўзи зикр қилинган экан.

Бу нарса тасодиф эмаслигини билиб Ислом динини танладик. Бизни бошқарётган яратувчи борлигини ҳис қилдик. Биз У борлиққа Аллоҳ, деймиз».

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

Манба: Islom.uz

 

Самарқанд — "Йилнинг энг намунали ҳудуди" деб топилди

Пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

“Йил танлови – 2019”: Диний идора 3-ўрин соҳиби!

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан 2019 йил давомида оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари, республика ҳудудлари ўртасида танлов эълон қилинган эди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг