Узоқ ҳудудлардаги масжидларга ташриф амалга оширилди
Самарқанд вилоятининг умумий майдони 16,8 минг км2 бўлиб, атрофда Жиззах, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳисобланади. Вилоятда бугунги кунда 285 та масжид фаолият юритмоқда. Бугунги ўзгариш ва ислоҳотлар давомида кўплаб масжидларда қайта қуриш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Х.Саттаров бугун, 21 январь куни марказдан узоқда жойлашган масжидлар, уларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиш, намозхонлар билан суҳбатлашиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар ва Нарпай туманларида бўлди. Жумладан, Каттақўрғон шаҳар “Қориравот” жоме масжидида олиб борилаётган қайта қуриш ишлари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, вакил ўринбосари шу куннинг ўзида Нарпай туман “Нақшбандий” жоме масжидида бўлиб, пешин намозидан сўнг жамоат билан диний соҳада кўплаб ижобий ўзгаришлар бўлаётгани, ушбу кунларимизга шукроналик келтириш, тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг асл моҳиятини тушиниб етиш, масжиднинг фазли, жамоатнинг савоби борасида суҳбатлашди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 21/01/2020 17:28; Кўрилганлиги: 1076
Чоп этилган вақт: 14/09/2024 21:36