Вилоят имом-хатиблари томонидан Президент мурожаатномаси катта қизиқиш билан қабул қилинди
Хабарангиз бор кеча, 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этди. Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинган ушбу мурожаатнома барча соҳа вакиллари орасида қизғин муҳокама қилиниб, мурожаатномада кўрсатилган таклиф ва мулоҳаза ҳамда камчиликлар юзасидан ўзларининг олдиларига қўйилган вазифаларни белгилаб олмоқда.
Бугун Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган барча имом-хатиб ва имом ноиблари Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар иттифоқи” катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасини катта экран орқали қайтадан томоша қилиб, уни таҳлил этиш учун йиғилдилар. Ҳозир айни дамда мурожаатномани йиғилганлар томоша қилмоқда.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 25/01/2020 09:51; Кўрилганлиги: 1358
Чоп этилган вақт: 21/04/2025 18:37