Хабарлар

Ургут туманидаги “Боғишамол” масжидида қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда

Яратганга  шукрлар бўлсинки, юртимиздаги масжидлар кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўплаб масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилаётган бўлса, бир қанчаси тубдан янгидан қурилмоқда. Самарқанд вилояти Ургут туманида бугунги кунда 9 та масжидда қайта қуриш, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 2018 йилда тумандаги “Боғишамол” масжидида янги бино қурилиши бошланган эди. Бугунга келиб масжид биноси қад ростлаган, том қисми ёпилган бўлиб, гумбаз, эшик-ромлар ўрнатилган. Маҳаллий, қўли гул устолар томонидан пардозлаш, жиҳозларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Масжид имом-хатиби Самиев Абдукаримнинг таъкидлашича масжид 2021 йил мустақиллик байрами арафасида намозхонларга туҳфа қилиниши режалаштирилган. Унда 4500 нафар намозхон ўз ибодатларини адо этиш имконига эга бўлади. Албатта масжидларни обод этиш ҳамда уларни таъмирлаш улуғ савобли амаллардир. Масжидга ибодат қилиш учун келган халқимиз она-Ватан тинчлиги, халқ осойишталигини сўраб, дуо қилишади.

 

Умра зиёратингиз қабул бўлсин!

Самарқанд вилоятидан Умра зиёратига борган 196 нафар зиёратчиларимиз Мадинаи мунаввара шаҳридаги табаррук масканларни зиёрат этиб, бугунги кунда Макка шаҳрида бўлиб турибдилар. Умра зиёратларини адо этаётган юртдошларимизнинг кайфиятлари аъло даражада. Уларга раҳбарлик қилаётган гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларимизнинг ибодатларини мукаммал адо этишлари, меҳмонхона ва ттранспорт хизматлари, таомланишларида қийинчиликларга учрамасликлари учун саъй-ҳаркат қилмоқдалар.

 

СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган отинойиларининг билим ва савиясини янада ошириш, уларни юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлардан хабардор этиш ҳамда иш жараёнига маъсулият билан ёндашиш мақсадида 2019 йил 16 сентябрдан бошлаб 2 ҳафта (72 соатлик) малака ошириш ўқувларини ташкил этиш режалаштирилган.

 

Ўзбекистонда учта банк исломий молиялашни жорий қилишга ўтяпти

2020 йилда Ўзбекистонда 3та банкда исломий молиялаш жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов маълум қилди.
Бугун, 4 февраль куни Олий Мажлис қонунчилик палатасида қонун лойиҳалари юзасидан навбатдаги ялпи мажлис бўлиб ўтди. «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси мажлис кун тартибидаги биринчи масала бўлди.

 

Вилоят бош имом-хатибининг ўрнибосари “Дарғом” масжидида жума намозида иштирок этди

Вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Х.Саттаров ва Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Н.Исламовлар бугун Самарқанд шаҳридаги “Дарғом” жоме масжидида жума намозини адо этдилар. Ташриф жараёнида масжидда мўмин-мусулмонлар учун яратилган шарт-шароитлар, имом-хатиблар ва масжид ходимларининг фаолияти билан танишув бўлди. Шунингдек, вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари масжид жамоа аҳли билан ҳам учрашиб, ҳозирда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса, муқаддас динимиз, мўмин-мусулмонлар ибодатларини тўла-тўкис адо этишлари учун яратилаётган имкониятлар – доимо шукроналик билан ҳаёт кечириш мўминнинг имони комил эканининг далолати экани ҳақида гапирди.

Жума намозини адо этиш учун келган намозхонлар Хайрулло домланинг “Кечиримлилик – мўминга хос” мавзусидаги маърузасидан баҳра олдилар.

Жума намози адо этилиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуога қўл очилди.

 

Имом Мотуридий мажмуасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Хабарингиз бор шу йилнинг 3-5 март кунлари Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуман ўтказилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига ШАРҲ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

 

 

Маънавий-маърифий ишларни тизими ташкил этилди.

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Янги масжидлар кўпаймоқда

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар диний соҳани ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Булар ҳақида кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Ана шундай янгиликлардан бири бу “Домла Камолиддин” жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш ишларидир. Масжид 1996 йил қурилиб, фойдаланишга топширилган. У икки юз кишига мўлжалланган эди. Ҳозир жамоат ва ҳомийлар кўмаги билан қўшимча янги масжид биноси қурилмоқда. Бино фойдаланишга топширилгандан сўнг минг киши ўз ибодатларини шинам масжидда адо этиш имконига эга бўлади.

Ишларнинг бориш жараёни, намозхонлар билан суҳбатлашиш мақсадида Самарқанд вилоят бош имом-хатиби бугун “Домла Камолиддин” жоме масжидида бўлди.

 

“Домла Камолиддин Охун” масжидида ўзгаришлар кутилмоқда

Вилоят вакиллиги ўз олдига марказдан узоқ, чекка ҳудудларда жойлашган мажидлар билан танишиш, намозхонлар билан учрашиш каби вазифаларни қўйган. Шунга асосан вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Қўшработ туманидаги “Домла Камолиддин Охун” жоме масжидида бўлди.

 

Муборак масканлар зиёрати

Самарқанд вилоятидан 244 нафар Умра зиёратини адо этаётган юртдошларимиз бугун Маккаи мукаррама шаҳридаги Арафот, Мино, Муздалифа, Жамарот водийлари ҳамда Савр, Нур тоғларини, Ҳиро ғорини зиёрат қилишмоқда. Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара тупроқларининг ҳар қаричига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромларнинг қадамлари теккан. Бу шаҳарларнинг кўп ўринларида илоҳий ваҳий нозил бўлган. Шу сабабли, зиёратчилар бу жойларни зиёрат қилиб, иложи борича кўпроқ дуо ва зикрлар қилишга ҳаркат қилмоқда.

Аллоҳ таоло зиёратчилармизнинг ажру мукофотларини зиёда қилсин!

 

Майк Помпео Тошкент шаҳар бош имом-хатиби билан учрашди​

АҚШ давлат котиби Майк Помпео 2 февраль куни Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров ва бошқа диний фаоллар билан учрашди. Бу ҳақда Помпео Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

«Ўзбекистонда диний раҳбарлар билан ислоҳотлар ва қонунчиликдаги ўзгаришлар диний эркинликка қандай ҳисса қўшиши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашдик. Ҳукумат томонидан ушбу соҳада эришилган ютуқлар менда катта таассурот қолдирди ва Ўзбекистоннинг кейинги муваффақиятларини сабрсизлик билан кутаман», — деб ёзди Помпео.

АҚШ Давлат департаменти делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий Осиё—АҚШ» («C5+1») шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.

Манба: hidoyat.uz

 

Вилоят бош имом-хатиби масжидлар фаолияти билан танишди

Масжидлар фаолияти, куз-қишги мавсумдаги ҳолати, намозхонлар учун яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Самарқанд шаҳрида жойлашган “Намозгоҳ” ва  “Хўжа Нисбатдор” масжидларида бўлди. Масжидларнинг ҳолати, тозалик, ободонлаштириш ишлари, хонақоҳнинг иссиқлиги, таҳоратхоналардаги шароитлар билан танишган вилоят бош имом-хатиби масжидлар фаолиятини янада такомиллаштириш, намозхон ва зиёратчилар учун янада қулайликлар яратиш юзасидан бир қанча таклиф ва тавсияларини берди.

 

Имом Мотуридий фаолиятига бағишланган халқаро анжуманга тайёргарлик ишлари бошланди

Жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуман ўтказилади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг