Хабарлар

Ургут туманида сайёр йиғилиш ўтказилмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги навбатдаги йиғилишини сайёр тарзида бугун, 25 феврал куни Ургут туманида ўтказишни режалаштирган. Ушбу сайёр йиғилишга вилоятдаги барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, тажрибали, нотиқ имом-хатиблар жалб этилди.

Дастлаб имом-хатиблар гуруҳларга бўлинган ҳолда Ургут туманида жойлашган масжидларга тарқалдилар. Кўзланган мақсад, масжид фаолияти билан танишиш, таълим масканлари, маҳалла ва корхоналарда бўлиб, аҳоли билан учрашиш, жойлардаги қабристон, бозорлар фаолияти билан танишиш эди. Ҳозирги дақиқагача кўзда тутилган барча ишлар амалга оширилди. Кузатувчи тарзида ташриф буюрган имом-хатиблар жойлардаги масжидларда пешин намозини адо этиб, жамоат билан ҳозирги ислоҳотлар, шукроналик фазилати каби мавзуларда суҳбатлар уюштирди.

 

Умранинг фазилатлари бисёр

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: — “Ким мана бу Байтуллоҳ – Каъбатуллоҳни етти бор санаб тавоф қилса ва (тавофдан кейин) икки ракаъат намоз ўқиса, бир қулни озод қилгандек (савобга эришган) бўлади. Унинг ҳар бир босган ва кўтарган қадами сабабли Оллоҳ ундан бир гуноҳни кечириб, у сабабли унга бир яхшилик – савоб ёзади”. (Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ҳоким ривоятлари).

         Дарҳақиқат, Умрада савоб кўп. Уни адо этишда суннатда белгиланган одоб ва тартибига риоя қилинса ҳадиси шарифларда башорати берилган савобларга киши дохил бўлади. Ҳозирги кеча-кундузда Самарқанд вилоятидан борган 244 нафар зиёратчиларимиз Макка шаҳрида бўлиб, зиёрат ва ибодатларини адо этмоқда. Уларга беш нафар тажрибали, салоҳиятли имом-хатибларимиз раҳбар сифатида ибодатларини мукаммал бўлиши, муаммо ва қийинчиликларга дуч келмасликлари учун саъй ҳаракат қилмоқда. Ўзларининг маъруза ва кўрсатмалари билан зиёратчиларга Умра ибодатининг шартлари, одоб ва тартиблари, муқаддас масканларнинг тарихи каби мавзуларда тушунчалар бериб бормоқда.

 

Қўшработ туман “Домла Камолиддин Охун” жоме масжиди ободонлаштирилади

Қўшработ туманида жойлашган “Домла Камолиддин Охун” жоме масжиди ва Домла Камолиддин ҳазратларининг мақбарасини таъмирлаш, атроф ҳудудни ободонлаштириш ишлари режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва мутахассис ҳамда масъуллар 23 февраль куни мазкур масканда бўлдилар. Меҳмонлар дастлаб  Камолиддин Охун ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилиб, Қуръони карим тиловати ва дуолар қилинди. Шундан сўнг маҳаллий аҳоли вакиллари, нуроний отахон ва намозхонлар билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу масканни обод этиш учун тайёрланган лойиҳа билан танишув бўлиб, мутасаддиларга бу борада вилоят ҳокими томонидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

Чекка ҳудуларга ташриф

ЎМИ  Самарқанд вилояти вакиллиги режасиига биноан нотиқ, тажрибали имом-хатиблар вилоятимизнинг чекка ҳудудларидаги жоме масжидларга бориб Жума номозини адо этиш ва номозхонлар билан суҳбат ўтказиш белгиланган.

 

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Саттаров мактабгача таълим муассасасида бўлди

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Саттаров бугун, 20 февраль куни Жомбой туман “Эски Жомбой” маҳалласида жойлашган “Юлдузча” нодавлат мактабгача таълим муассасасида бўлди. Болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, уларга эсдалик совғалари улашилди. Шундан сўнг ушбу ишга бош-қош бўлаётган мутасаддилар, тарбиячи ва ходимлар билан суҳбатлашиб, бола тарбиясидаги масъулият ҳақида сўз юритди ҳамда фарзандларимизнинг салоҳиятли, илм ва диёнатли, келажкада халқи ва динига манфаатли фарзандлар бўлиб вояга етишларини тилаб дуои хайрлар қилди.  

 

Аллоҳга энг севимли инсон, одамларга кўп манфаати тегадиган кишидир

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин мисоли майсага ўхшайди. Уни шамол доимо у ёқ-бу ёққа эгиб туради. Мўминга доимо бало етиб туради. Кофир мисоли Арз дарахтига ўхшайди. Қимирламай туриб, бирдан томиридан қўпорилади”, дедилар”. Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

 

Юртимиз бўйлаб таҳоратхона ва намозхоналар қурилади

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси парталига “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, моддий маданий мерос объектлари ҳудудларида жойлашган, диний тадбирлар ва маросимлар, намоз ўқиш ва ибодат учун мўлжалланган диний биноларга ташриф буюрган шахслардан тўлов ундириш тақиқланади.

 

Ҳаж ва умра учун янги авиакомпания очилади

Бугун Тошкент шаҳрида Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum (UAALF-2020) халқаро авиация форумида қатнашаётган Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, тез орада Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Hidaya Groups” компанияси ҳамкорлигида Hidaya Airlines номли янги авиакомпания очилади.

Бу авиакомпания Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида умра сафари учун бевосита парвозларни ҳамда “Umrah+“ дастури бўйича Индонезия, Малайзия каби давлатлардан умра сафарига борувчиларнинг Ўзбекистон орқали парвоз қилишларини ташкиллаштиради.

Манба: Azon.uz

 

Бахт қўрғони мустаҳкам бўлсин

Ислом дини таълимоти оилага ва уни икки дунёда саодатли бўлишига алоҳида эътибор қаратди. Аллоҳ таоло оила фароғати ва фаровонлиги, тинчлиги ва мустаҳкам бўлиши, унда таваллуд топган фарзандлар баркамол бўлиши йўлида зарур бўлган барча тавсияларни баён қилган. Одатда оилаларда ажрим ҳолати кузатилганда эр хотинига “Талоқ” сўзини айтади. Ваҳоланки,  “Талоқ” сўзи айтилганда Аллоҳ таолонинг Арши ларзага келади.  Талоқ Аллоҳнинг ёмон кўрган ҳалолларидан бўлиб, у охирги чора сифатида жорий қилингандир. Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар: “Ҳалол нарсалар ичида Аллоҳ учун энг ёмони талоқдир” (Абу Довуд, ибн Можа, Ҳокимлар ривояти).

 

Вилоят вакиллигида имом-хатиблар ишитрокида йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун, 18 февраль куни Самарқанд вилоят вакиллиги биносида шаҳар, туман бош имом-хатиблари ҳамда Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман масжидларининг имом-хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Мамадқулов ҳам иштирок этди. Д.Мамадқулов сўзга чиқиб, вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, диний-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли орасида диний экстремизм ва терроризм ҳолатларини олдини олиш, вилоятда мунтазам равишда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, оилаларни мустаҳкамлаш, махсус ҳисобдан чиқарилган ва афв этилган шахслар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, ҳар бирининг оиласи ва фарзандларининг тарбияси, уларнинг таълим олиши, тўгаракларга жалб этилиши юзасидан ўзининг таклифларини билдирди.

 

Самарқандлик зиёратчилар Умра сафарига жўнаб кетди

Бугун, 18 февраль куни Самарқанд вилоятидан 242 нафар зиёратчилар Умра сафарига йўл олдилар. Кейинги вақтларда Умра сафарига бориш ниятида бўлган фуқароларимиз учун кенг имконият ва қулайликлар яратилмоқда. Албатта бундан халқимиз хурсанд. Ушбу мамнуниятни зиёратга отланган юртдошларимизнинг юзларида ҳам кўришимиз мумкин. Уларни вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби ҳамда имомлар, масъул ташкилотларнинг вакиллари, зиёратчиларнинг яқинлари кузатиб қўйдилар. Уларнинг ҳақларига дуолар қилиниб, сафар давомида ибодат ва дуолари ижобат бўлишини ҳамда юртимиз ва халқимиз ҳақларига дуо қилишлари сўралди.  

 

Ургут туманидаги “Боғишамол” масжидида қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда

Яратганга  шукрлар бўлсинки, юртимиздаги масжидлар кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўплаб масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилаётган бўлса, бир қанчаси тубдан янгидан қурилмоқда. Самарқанд вилояти Ургут туманида бугунги кунда 9 та масжидда қайта қуриш, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 2018 йилда тумандаги “Боғишамол” масжидида янги бино қурилиши бошланган эди. Бугунга келиб масжид биноси қад ростлаган, том қисми ёпилган бўлиб, гумбаз, эшик-ромлар ўрнатилган. Маҳаллий, қўли гул устолар томонидан пардозлаш, жиҳозларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Масжид имом-хатиби Самиев Абдукаримнинг таъкидлашича масжид 2021 йил мустақиллик байрами арафасида намозхонларга туҳфа қилиниши режалаштирилган. Унда 4500 нафар намозхон ўз ибодатларини адо этиш имконига эга бўлади. Албатта масжидларни обод этиш ҳамда уларни таъмирлаш улуғ савобли амаллардир. Масжидга ибодат қилиш учун келган халқимиз она-Ватан тинчлиги, халқ осойишталигини сўраб, дуо қилишади.

 

Умра зиёратингиз қабул бўлсин!

Самарқанд вилоятидан Умра зиёратига борган 196 нафар зиёратчиларимиз Мадинаи мунаввара шаҳридаги табаррук масканларни зиёрат этиб, бугунги кунда Макка шаҳрида бўлиб турибдилар. Умра зиёратларини адо этаётган юртдошларимизнинг кайфиятлари аъло даражада. Уларга раҳбарлик қилаётган гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларимизнинг ибодатларини мукаммал адо этишлари, меҳмонхона ва ттранспорт хизматлари, таомланишларида қийинчиликларга учрамасликлари учун саъй-ҳаркат қилмоқдалар.

 

СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган отинойиларининг билим ва савиясини янада ошириш, уларни юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлардан хабардор этиш ҳамда иш жараёнига маъсулият билан ёндашиш мақсадида 2019 йил 16 сентябрдан бошлаб 2 ҳафта (72 соатлик) малака ошириш ўқувларини ташкил этиш режалаштирилган.

 

Ўзбекистонда учта банк исломий молиялашни жорий қилишга ўтяпти

2020 йилда Ўзбекистонда 3та банкда исломий молиялаш жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов маълум қилди.
Бугун, 4 февраль куни Олий Мажлис қонунчилик палатасида қонун лойиҳалари юзасидан навбатдаги ялпи мажлис бўлиб ўтди. «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси мажлис кун тартибидаги биринчи масала бўлди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг