Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Имом-хатиблар Мурожаатноманинг мазмуни билан яқиндан танишиб, ўз муносабатларини билдирди

 
 

Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган барча имом-хатиб ва имом ноиблари Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар иттифоқи” катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасини мазмун-моҳияти билан янада яқинроқ танишиш учун йиғилган эди. Йиғилганлар дастлаб, мурожаатноманинг видео ёзувини қайтадан томоша қилиб, тингладилар. Шундан сўнг Самарқанд давлат университети профессори Фарҳод Набиев сўзга чиқиб, Мурожаатноманинг ҳар бир банди бўйича тушунча берди. Хусусан, Муҳтарам Президентимизнинг мазкур йиғилишда диний бағрикенглик, жамиятда миллатлараро тотувлик ишлари, бу борада 30 июль – “Халқаро дўстлик куни” муносабати билан юртимизда биринчи марта “Дўстлик ҳафталиги”ни ва “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказиш ҳақидаги таклифлари, Мамлакатимизда “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш, жорий йилда ҳадис илмининг султони Имом Бухорий, калом илми асосчиси Абу Мансур Мотуридий ва унинг давомчиси Абу Муин Насафийнинг ҳаёти, илмий меросига бағишланган ҳамда диний бағрикенглик мавзуларида халқаро илмий-амалий конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этилиши бўйича билдирган фикрлари, Имом Бухорий бобомизнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини мутлақо янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш ишларини, шунингдек, буюк аллома Баҳовуддин Нақшбанд бобомизнинг 700 йиллик таваллуд айёмини юқори савияда ўтказиш ҳақидаги режалари, кейинги йилларда юртимизда олиб борилаётган инсонпарвар сиёсат туфайли тўғри йўлдан адашган, билиб-билмай хатога қўл урган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича муҳим ишлар амалга оширилгани, жорий йилда ҳам диний экстремистик йўлга кириб қолганидан чин дилдан пушаймон бўлган шахсларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, уларни жамиятга мослаштириш бўйича ишлар давом эттирилиши бўйича фикрлари атрофлича таҳлил қилинди.

Табирда Каттақўрғон шаҳар “Муҳаммад Нақиббек” жоме масжиди имом-хатиби Анвар Назаров, Каттақўрғон тумани “Абул Ҳасан Андоқий” масжиди имом хатиби Сафахон Бақоев, “Оқтепа” жоме масжиди имом хатиби Мансур Рустамов, Жомбой туман “Иброҳим ота “жоме масжиди имом хатиби Анвар Ахмедовлар сўзга чиқиб, мурожаатда олий таълим тизимида грант асосида ўқиш учун квоталар оширилиши, кўп йиллардан буён Ўзбекситонда яшаб, меҳнат қилиб келаётган шахсларга фуқаролик бериш, “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш, ҳалоллик вакцинаси каби мавзуларга ўз муносабтларини билдириб, мурожаатномада кўтарилган ҳар бир масалада имом-хатиблар ўз йўналиши қолаверса, фуқаролик бурчидан келиб чиққан ҳолда ўз ҳиссаларини қўшишларини билдирдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 25/01/2020 12:13;   Кўрилганлиги: 1249
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/imom-xatiblar-murojaatnomaning-mazmuni-bilan-yaqindan-tanishib-oz-munosabatlarini-bildirdi
Чоп этилган вақт: 15/09/2024 15:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг