Хабарлар

Қалблари меҳрга тўла инсонлар

Орамизда гапириш, кўриш ва эшитиш неъматидан бебаҳра инсонлар бор. Лекин уларнинг қалблари меҳрга тўла. Қўллари ҳар доим дуода, тили калимада. Аслида улар ногирон эмас. Ногирон инсон деб қалб кўзи кўр, лекин тўрт мучаси соғ инсонларни айтиш тўғрироқ бўлади. Иштихон тумани, Сафохўжа маҳалласидада яшовчи Бобохўжаев Тўйчи аканинг ҳам кўриш имконияти чекланган. Иштихон туман бош имом-хатиби Алижон Яқубов маҳалла фаоллари билан Тўйчи ака хонадонида бўлиб, у кишининг ҳолидан хабар олди ҳамда рўзғори учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳадя қилди.

 

Мусофирлик осон эмас

У сизларга ерни бўйсундириб қўйган зотдир. Бас, унинг турли жойларида юринг ва Унинг ризқидан енг...” (Мулк сураси, 15-оят).

 

Никоҳни бузиш исломда қораланади

Жамият оилалардан таркиб топади, оилалар бахтли бўлса, жамият ҳам бахтли бўлади. Оила ва жамият тушунчалари бир-бирига бевосита чамбарчас боғлиқдир. Шундай экан, келажаги порлоқ жамият қуриш учун унинг негизи бўлган оилани маънан соғломлаштириш талаб қилинади. Ислом манбаларида оилани мустаҳкамлашга қанчалик чақирилган бўлса, уни бузилишидан шунчалик қайтарилган. Иқтисодий етишмовчилик, ғийбат, туҳмат, турли гап-сўзлар сабаб юзага келувчи оилавий келишмовчилик, сабрсизлик, енгил ҳаёт иштиёқида никоҳни бузиш исломда қаттиқ қораланган. Бу борада ҳадиси шарифларда: “Ҳалол ва рухсат этилган нарсаларнинг ичида Аллоҳ таолога хуш келмайдигани – талоқдир”, деб таъкидланган.

 

Бугун имомлардан олдингиданда фаоллик кутилмоқда

Албатта,  бугун  фаолият  олиб  бораётган  имомларимиз  шу  замоннинг  дин  пешволари  ва  халқни  тўғри  йўлга  бошловчи  олимлардир.  Жамоат имоми ўз жамоатининг раҳбари, уларнинг йўлбошчиси, намозларининг ва бошқа ибодатларининг тўкис бўлишида асосий хизмат кўрсатадиган пешвоси ҳисобланади. Шу билан бирга, маърифат тарғиботчиси ҳамдир.

 

Эҳтиёжмандларга кўмак бериш вазифаларимиздан бири

“Вақф” хайрия жамоат фонди келиб тушган маблағларни ҳар бир йўналиш бўйича тақсимотини амалга оширган ҳолда ҳудудларда бир қанча лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. “Малҳам”, “Илмга кўмак”, “Рўзғор”, “Эҳтиёжмандларга кўмак”, “Обод хонадон” каби акциялар шулар жумласидан. Фонднинг Самарқанд вилоят филиали ўз тасарруфидаги зиёратгоҳлар ҳамкорлигида хайрия тадбирини амалга оширди. Унга филиал раҳбарининг ўринбосари А.Султонов раҳбарлик қилди. Тадбир доирасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаллар, беморлиги бўлган инсонларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, “Шоҳи Зинда” мажмуаси томонидан Афросиёб ва Имом Восеъ маҳаллаларида истиқомат қилувчи ўнта хонадонга умумий 1 000 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

“Хўжа абду Дарун” жоме масжиди томонидан ҳомийлар билан ҳамкорликда Қўшчинор, Ғафур Ғулом, Сайхун маҳаллаларидаги кам таъминланган ўнта оилага 3 500 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

 

Жерaр Депaрдье Сaмaрқaндга келди

Ўзбекистонда бўлиб турган машҳур француз актёри Жерар Депардье юртимиз ҳақида ҳужжатли фильм суръатга олиб, уни француз, ўзбек телеканалларида намойиш қилиш мақсадида бугун, 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрига етиб келди.

Меҳмонлар дастлаб Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

Ҳиндистонлик аллома Имом Бухорий мажмуасида бўлди

Ҳадис илмида дунё имоми, ҳадис мулкининг амири  номларини олган Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг қўним топган равзалари Ислом оламида юксак эътиборга эга бўлган масканлардан ҳисобланади. У зотни зиёрат қилиш учун бутун ислом оламидан зиёратчилар, олиму талабалар ташриф буюрадилар.

 

Бир ғариб кўнглини қилсанг шод...

Ислом дини таълимотлари мусулмон кишини ота-онасига, фарзандларига, қўни-қўшниларига ғамхўрлик қилиш, кўмакка муҳтож бўлганларга ёрдам кўрсатишга даъват этади.

Ҳадиси шарифда: “Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир”, деб марҳамат қилинган (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Демак, ҳар бир мўмин-мусулмон атрофидаги кишиларга меҳрибон, ҳимматли, саховатпеша, садоқатли бўлиши лозим бўлади.

Ургут туман “Сой Ғўс” жоме масжиди имом-хатиби Худойдод Фармонов туманда жойлашган муруват уйида истиқомат қилаётган, ўзгалар меҳрига муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга саховатпеша инсонлар кўмаги билан икки миллион сўмлик қишги кийим-кечаклар ҳадя қилди.

Ҳа албатта, шоир ўз сўзида айтганидек,

Бир ғариб кўнглини қила олсанг шод -
Яхшидир ер юзин қилгандан обод.

Кўнгилларни шод этиш барчамизга насиб этсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

Вилоят бош имом-хатиби масжид қурилиши билан танишди

Ургут туманининг марказида жойлашган “Чўбин” жоме масжиди бугунги кун талабларига жавоб бермай қолгани, намозхонлар кўплиги, айниқса, ҳайит ва жума намози кунлари жой етишмаётланлиги сабабли, унинг биносини кўп сиғимли, замонавий қилиб қуришни тақозо қилинган эди. Бундан олти йил муқаддам тумандаги Мерганча маҳалласидан жой танланиб, лойиҳа асосида қурилишга киришилган эди. Бугун масжиднинг улкан гумбази ва тўрт минораси узоқ-узоқлардан кўзга ташланиб туради.  Тўрт миноранинг баландлиги 43 метр, гумбази эса 34 метр. Масжид 55 метрга 45 метр ўлчамда қад ростламоқда. Масжид мутахассислар назоратида, белгиланган қурилиш-архитектура меъёрлари асосида бино этилмоқда. Ҳозирда бино ичини безаш, пардозлаш, бино деворининг ташқи қисмига гранит ва траветин плиталарини ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

        

 

ЖУМАНИНГ ТАБРИГИ ВА СУННАТЛАРИ

  1. Жума учун ғусл қилиш.
  2. Хушбўй нарсалар суртиш.
  3. Чиройли кийимлар кийиш.
  4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
  5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
  6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
  7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
  8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
  9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
  10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
  11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
  12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

 

Ўзбекистон-Америка илмий-амалий семинари иштирокчилари Самарқандга ташрифи

Айни кунларда Тошкент шаҳрида “Дин ва қонун устуворлиги” мавзуида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Америка илмий-амалий семинари иштирокчилари 6 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюрди.

 

“Ўқув машғулотлари мен учун жуда аҳамиятли бўлди”

Маълумки қадимда халқимиз келишмовчиликлар, қўни-қўшни ўртасидаги тортишувлар, эр-хотин ўртасидаги тушунмовчиликлар, шунингдек қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашда отинойилар хизматидан кенг фойдаланишган. Отинойилар Қуръонни, унинг тафсири ва маънолари таржимасини, ҳадислар, халқ оғзақи ижоди ҳамда Пайғамбарлар тарихини жуда яхши билишган. Яхши ва гўзал хулқи билан элнинг ҳурматида бўлишган.

 

Вилоят бош имом хатиби тажрибали имомлар билан учрашди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллигида вилоятдаги тажрибали имом-хатиблар билан вилоят бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов учрашди. Учрашув жараёнида имом-хатибларимиз олдида турган долзарб вазифалар, жойлардаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, барча диний соҳа вакилларининг фаоллигини ошириш, аҳолига мотуридийлик йўналиши, ҳанафийлик таълимоти, маърифий ислом ҳақида маълумотлар етказишнинг даолзарблиги ҳақида фикрлар билдирилди.     

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

“Қардош Ўзбекистонга келганимиздан жуда бахтиёрмиз”

31-октябрь куни Туркиянинг “Atlasglobal Airlines” авиакомпаниясига қарашли “Airbus-321” самолёти Истанбул-Бухоро йўналишидаги илк чартер рейсни амалга ошириб, унинг илк йўловчилар туркиялик журналист, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, қатор дин арбоблари ва олимлардан иборат эди.

 

Дунё ва охират мукофатига сазовар бўлинг!

Аллоҳ талол муборак каломида шундай марҳамат қилган:

 “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга пок ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларининг чиройлиги баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз.” Наҳл сураси 97-оятда:

Солиҳ амал иймон ҳақиқатларидан келиб чиқадиган йўл бўлиб, у ислом арконларини ва шу билан бирга инсоннинг ҳам ўзига, ҳам жамиятга фойдали бўлган, шариат мезонларига лойиқ келадиган бошқа яхши амалларни ҳам ўз ичига олади. Бу яхши амал бировнинг ҳожатини раво қилиш, муҳтожга ёрдам бериш, беморнинг кўнглини кўтариш, ёки бир оғиз ширин сўз ва бошқалар бўлиши ҳам мумкин. 

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг