Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Эҳтиёжмандларга кўмак бериш вазифаларимиздан бири

 
 

“Вақф” хайрия жамоат фонди келиб тушган маблағларни ҳар бир йўналиш бўйича тақсимотини амалга оширган ҳолда ҳудудларда бир қанча лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. “Малҳам”, “Илмга кўмак”, “Рўзғор”, “Эҳтиёжмандларга кўмак”, “Обод хонадон” каби акциялар шулар жумласидан. Фонднинг Самарқанд вилоят филиали ўз тасарруфидаги зиёратгоҳлар ҳамкорлигида хайрия тадбирини амалга оширди. Унга филиал раҳбарининг ўринбосари А.Султонов раҳбарлик қилди. Тадбир доирасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаллар, беморлиги бўлган инсонларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, “Шоҳи Зинда” мажмуаси томонидан Афросиёб ва Имом Восеъ маҳаллаларида истиқомат қилувчи ўнта хонадонга умумий 1 000 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

“Хўжа абду Дарун” жоме масжиди томонидан ҳомийлар билан ҳамкорликда Қўшчинор, Ғафур Ғулом, Сайхун маҳаллаларидаги кам таъминланган ўнта оилага 3 500 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

Филиал тасаруфидаги “Мурод Авлиё” масжид-зиёратгоҳи раҳбари Ф.Ҳусенов томонидан ҳомийлар жалб қилинган ҳолда Самарқанд шаҳар Боғбонлар маҳалласидаги 3та кам таьминланган оилаларга 450 000 сўмлик кунлик истеъмол маҳсулотлари эҳсон қилиб берилди.

“Хўжа Аҳрори Валий” зиёратгоҳи раҳбари Б.Шарипов юриш имконияти чекланган зиёратчиларга қулайлик ва шароит яратиш учун ҳомийларни жалб қилган ҳолда Германияда ишлаб чиқарилган 1 800 000 сўмлик ногиронлик аравачасини зиёратгоҳга келтирди.

Шунингдек, “Ҳазрати Довуд”, “Хўжа абду Берун” зиёратгоҳларининг раҳбарлари ҳам эҳсонпарвар кишилар кўмаги билан ўнта муҳтож оилаларга 1 000 000 сўм миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини моддий ёрдам сифатида етказиб бердилар.

Аллоҳ таоло эҳтиёжманд кишиларга ёрдам қўлини узутаётган, мушкулларини осон қилишда кўмак кўрсатаётган кишиларга Ўзи ажру мукофат берсин!   

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 12/11/2019 12:05;   Кўрилганлиги: 1524
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ehtiyojmandlarga-komak-berish-vazifalarimizdan-biri
Чоп этилган вақт: 24/05/2025 23:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг