Булунғур тумани “Хўжа Ҳофиз” масжидида янги таҳоратхона ишга тушди
Булунғур туман “Хўжа Ҳофиз” масжиди таҳоратхонаси ҳомийлар кўмаги билан замонавий ҳолатга келтирилиб, фойдаланишга топширилди. Намозхонлар учун қулай шароитлар яратилди. Иссиқ-совуқ сув, сочиқ, совун кабилар билан жиҳозланган таҳоратхона олти ўринга мўлжалланган бўлиб, битта ювиниш хонаси ҳам намозхон ва масжид ходимлари фойдаланиши учун ҳозирлаб қўйилди.
Албатта, туман марказидан узоқда жойлашган масжидларда мана шундай талаб даражасидаги таҳоратхоналарнинг ишга туширилиши қувонарли ҳолатдир. Ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшган барча ташкилотчи ва қурувчиларнинг номаи аъмолларига Яратганнинг Ўзи савоблар битсин!
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 15/11/2019 15:17; Кўрилганлиги: 1636
Чоп этилган вақт: 15/09/2024 14:57