Хабарлар

Тинчлик, ҳамжиҳатлик бор жойда файзу барка бўлади

Оқдарё туман бош имом-хатиби Ҳабибуллохон Аблоқулов тумандаги Қум қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, “Тинчлик ва ҳамжиҳатлик” тўғрисида суҳбатлашди. Қишлоқ аҳолисини ўзаро иттифоқ, ҳамжиҳат бўлиб яшашга, фарзанд тарбиясида масъулиятини унутмасликка чақириб қуйидагиларни гапириб ўтди:  

 

Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Булунғур туман бош имом-хатиби, “Амир Ҳамза” жоме масжиди имом-хатиби Равшанов Тўлқин домланинг оталари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этиб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло марҳумнинг барча хайрли ишлари ҳамда солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

(Жаноза эртага, 23 ноябрь куни соат 11.00 да ўқилади. Манзил: Булунғур тумани, Кичик килдон маҳалласи).

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

Одам савдоси аср муаммоси

Мактабни тугатиб, мустақил ҳаётга қадам қўйган айрим ёшлар осон пул топиш илинжида хорижга ишлаш учун кетаётганлиги учраб турибди. Бугуннинг энг ташвишли ҳолатларидан бири, чет элга ноқонуний тарзда ишга чиқаётган шахсларнинг кўпчилиги йигирма биринчи асрнинг трансмиллий ташкилий жиноятчиликнинг учта энг хавфли туридан бири – халқаро терроризм ва дин ниқоби остидаги зўравонлик руҳи, куч ишлатиш, яъни экстремистик, фундаменталистик, сепаратистик хуружлар вакилларининг тузоғига тушиб қолмоқда. Вояга етиб келаётган ёшларни ана шу каби хавф-хатарлардан огоҳ қилиб бориш зарурати ошиб бормоқда.

 

Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилоятида бўлдилар

21-22-ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташриф буюрдилар. Ташрифнинг биринчи куни, 21-ноябрьда Иштихон тумани “Муҳожирлар” жоме масжидида бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик, тамирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Масжиднинг  таъмирланиш ишлари шу йилнинг августь ойида бошланган бўлиб, бугунги кунда масжид биноси, маъмурий хоналар ва таҳоротхонанинг қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Муфтий ҳазратлари масжиднинг  қурилиш, таъмирлаш ишлари юзасидан зарурий кўрсатма ва тавсияларни бердилар.

 

Олтин силсила туркумидаги «Саҳиҳи Муслим» китобининг биринчи жузи нашрга берилди

Маълумки, «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси «Олтин силсила» туркумида дунё мусулмон уламолари томонидан якдиллик билан эътироф этилган мўътабар ҳадис тўпламларини нашр қилмоқда.

Шундай хайрли ишнинг давоми саналган «Олтин силсила» туркумидаги «Саҳиҳи Муслим» китобининг биринчи жузи нашрга берилди.

Аввал ҳабар қилганимиздек, жорий йилнинг 15 ноябрь куни нашриётда шунингдек, юртимизда меҳмон бўлиб турган ҳиндистонлик ҳадисшунос олим шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ шу куни «Олтин силсила» туркумининг давоми «Саҳиҳи Муслим» китобининг биринчи жилдини нашр этиш учун рамзий тугмани босиб бердилар. Аллоҳ таолонинг хоҳиш марҳамати билан яқин икки ой ичида ҳадис ихлосмандлари ва барча китобхонлар улуғ муҳаддис Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф этилган «Саҳиҳи Муслим» тўпламининг илк нашрини ўзбек тилида ўқиш бахтига мушарраф бўладилар. Китобда ҳадисларнинг арабча матни ҳам келтирилган бўлиб, улар кўпчилик мутахассислар тарафидан энг ишончли деб эътироф этилган «Тавқун-нажот» нашри асосида тайёрланди.

 

Таъзия изҳор этамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Жомбой туман “Шайх Худойдоди Валий” жоме масжиди имом-хатиби Назаров Фурқат домланинг оналари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этиб, марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

 

Шавкат Мирзиёев: Ислом цивилизацияси маркази асрлар давомида халқимизга хизмат қилади

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари асос солган ушбу муассаса халқимизнинг бой ўтмишини, илм-маърифат ривожига қўшган катта ҳиссасини намоён этадиган яхлит мажмуа бўлади.

- Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг юртимиздагидек бой ўтмиш, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам улкан меросимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур, - деган эди Шавкат Мирзиёев бу ерга аввалги ташрифларидан бирида.

 

Иймон келтириб солиҳ амал қилганлар

Аллоҳ таоло иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларга охират саодатини, битмас туганмас неъматлар, мағфират ва кенгликни ваъда қилди. Қуръони каримда ушбу неъматлар ваъда қилинган инсонларнинг сифатларини ўрганиб чиқсангиз, уларни иймон ва солиҳ амалдан иборат эканини кўрасиз. Каҳф сураси 107-оятда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади:

“Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур“.

Уй-жойга эҳтиёжи бўлган фуқаро Алиев Сергей Музафаровичга ҳокимият томонидан Самарқанд шаҳридаги иқтисодиёт ва сервис коллежига қарашли талабалар уйидан  6х8 м. ҳажмли хона яшаш учун ажратиб берилган эди. Вақф хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали томонидан ана ўша хона учун гилам палас ва кўрпачалар  олиб берилди. Хонанинг бошқа жиҳозлари филиалга қарашли зиёртагоҳлар томонидан олиб бериш ишлари давом этмоқда.

Аллоҳ таоло садақа ила бандасидан азиятни кетказиш билан бирга, ночор мискинларнинг ҳам ҳожати раво бўлишидан рози бўлади. Садақалар бандани жуда юксак мақомларга кўтаради. Инсон ҳар кун озгинадан солиҳ амал қилиб борса, Ҳисоб кунида албатта унинг мақомини кўради.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

Самарқандликлар Умра зиёратига жўнаб кетди

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, Юртимизда умра ибодатига кенг йўл очилиб, Аллоҳнинг байтини тавоф қилувчилар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Умра ибодатининг ўзига хос бир қанча фазилатлари бор. Ўшалардан бири гуноҳларнинг ўчирилишидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салам шундай деганлар:

“Бир умра кейинги умрагача бўлган оралиқдаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти эса фақат жаннатдир! (Имом Бухорий ривояти).

 

Динимиз ўзаро ёрдамлашиб яшашга чақиради

Бу дунёда одамларнинг бошига тез-тез турли ғам – ғусса, қийинчилик ва машаққатлар тушиб туради. Бошига машаққат тушган одам ўз яқинларидан ёрдам кутади. Чунки бир ўзи мушкулотга қарши туриши осон эмас. Ислом дини ўзаро бир-биримизга ёрдам бериб яшашга чақиради.

 

Чекка ҳудуларга ташриф давом этмоқда

Чекка, вилоят марказидан узоқ масофада жойлашган масжидларда жума намозини ўқиш, намозхонлар билан учрашиш мақсадида Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов белгиланган режа асосида жойларда бўлиб турибди.  Навбатдаги ташриф Иштихон тумани “Деҳқонобод” жоме масжиди ва Каттақўрғон туман “Чиғатой” масжидларига бўлди. Вилоят бош имом-хатиби самимий суҳбат ва дўстона муносабатлар тарзида ўтган учрашувда намозхонларни бугунги тинчлик ва осойишталикка шукрона келтириш, ёшларни тарбиясига масъулият билан ёндашишга, шу муқаддас  заминда Ўзининг ибодатини адо этиб, яхшилик билан ҳаётга кечиришга чақирди.

 

“Марказий осиё умумий уйимиз!” мавзусида халқаро конференция иштирокчилари Самарқандда

Тошкент шаҳрида Бағрикенглик ҳафталиги доирасида "Марказий Осиё - бизнинг умумий уйимиз!" халқаро анжумани бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Тадбир давомида Марказий Осиё давлатлари экспертлари Тошкентда миллатлараро алоқалар ҳамда маданий-гуманитар лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

 

Ҳасан Нормуродов 80 ёшда

Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов таввалудининг 80 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда халқ депутатлари вилоят кенгаши фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

 

Булунғур тумани “Хўжа Ҳофиз” масжидида янги таҳоратхона ишга тушди

Булунғур туман “Хўжа Ҳофиз” масжиди таҳоратхонаси ҳомийлар кўмаги билан замонавий ҳолатга келтирилиб, фойдаланишга топширилди. Намозхонлар учун қулай шароитлар яратилди. Иссиқ-совуқ сув, сочиқ, совун кабилар билан жиҳозланган таҳоратхона олти ўринга мўлжалланган бўлиб, битта ювиниш хонаси ҳам намозхон ва масжид ходимлари фойдаланиши учун ҳозирлаб қўйилди. 

 

“Умра-2019” зиёрати бошланди

Мамлакатимиз мўмин-мусулмонлари муборак ҳаж ва умра ибодатларини адо этишлари учун йилдан-йилга қулай шарт-шароитлар ташкил этиб келинмоқда. Сўнгги йилларда зиёратчиларга кўрсатиладиган тиббиёт, транспорт, меҳмонхона хизматлари ва ибодат масалаларидаги ёрдамлар савияси сезиларли даражада ошганини алоҳида қайд этиш керак. Навбатдаги умра мавсуми ҳам бошланиш арафасида турибди. Вилоят “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳайъати томонидан Умра зиёратига борувчи фуқароларнинг тасдиқланган рўйхати асосида “Умра-2019”  зиёратини намунали ва тартибли ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг