Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Янги масжидда илк Жума намози адо этилди

 
 

Бугун, 18 сентябрь куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов жума намозини адо этиш учун Самарқанд шаҳрида жойлашган, куни кеча рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган  “Янгиобод” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Ушбу янгидан очилган кўркам жомеъда муборак кун ибодатини адо этиш учун белгиланган карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан 500 га яқин намозхонлар жам бўлдилар. Жумладан, Ургут тумани бош имом-хатиби Ш.Ҳақбердиев, фахрий имом, устозимиз Маҳмуджон домла Ибодуллаев ҳамда ВАҚФ хайрия жамоат фонди Самарқанд филиали раҳбари А.Султоновлар ҳам ушбу янги масжидда илк Жума намозини адо этиш учун ташриф буюрдилар.

Зайниддин домла Эшонқулов жума мавъизасида бугунги кунда мўмин-мусулмонларга муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида жуда катта имкониятлар берилаётгани ҳақида гапириб, юртимизда янги масжид-мадрасаларни қуриш, мавжудларини замонавий кўринишда қайта таъмирлаш ишлари жадал давом этаётганини сўзлаб бердилар.

Республикамизнинг ҳар бир ҳудудидаги мана шундай жомеъларда намозхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилиб, мусулмонлар дилини хушнуд этиш каби хайрли ишларнинг давом этиши юртимизда дин соҳасига берилган жуда катта эътибор нишонаси албатта.

Мавъизада Зайниддин домла Эшонқулов намозхонларга бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган муборак динимиз тараққиёти йўлидаги шундай хайрли ишлар ва бундай неъматлар учун ҳар бир киши Парвардигорга шукрона қилиши лозимлигини айтиб ўтди.

Жума намози сўнгида ушбу масжид то қиёматгача мўмин-мусулмонларга хизмат қилишини Аллоҳдан сўраб, юртимизда амалга оширилаётган Аллоҳнинг уйини обод қилишдек хайрли ишларда иштирок этаётганлар ҳақларига хайрли дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/09/2020 15:57;   Кўрилганлиги: 923
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/yangi-masjidda-ilk-juma-namozi-ado-etildi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 00:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг