Самарқанд вилоят вакиллигида шаҳар ва туман бош имом-хатибларининг йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги биносида бугун 23 сентябръ куни шаҳар ва туман бош имом-хатиблари билан йиғилиш ташкил этилди.
Даставвал Қуръони Карим оятларидан тиловат қилиниб, сўнг Самарқанд шаҳар (бош имом-хатиби) вазифасида қисқа йиллар давомида асрларга татигулик хизматларни амалга ошириб, бу синовли дунёни тарк этган марҳум Нуриддинхон домла Исламов роҳимаҳуллоҳ ҳақларига Аллоҳ таолодан раҳмат ва яхшиликлар сўраб дуолар қилинди.
Йиғилишни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров олиб борди ва қуйидаги масалалар кўриб чиқилди: Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, имом-хатиблар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятларини янада жонлантириш, ОАВ ларида долзарб ва мазмунли мақола, видео ва аудио чиқишларни кўпайтирш ва бошқа ташкилий масалалар юзасидан топшириқлар берилди.
Бош имом-хатиблар берилган топшириқларни ўзлари учун белгилаб олдилар ва жойлардаги имом-хатибларга етказишни зиммаларига олдилар.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 23/09/2020 16:29; Кўрилганлиги: 1279
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 06:41