Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

САМАРҚАНДДА МАСЖИДЛАР СОНИ БИТТАГА КЎПАЙДИ!

 
 

Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайди. Самарқанд  вилоятида шу кунга қадар 285 та жоме масжид ўз фаолиятини олиб бормоқда эди.  Эндиликда Самарқанд шаҳрида “Янгиобод” жоме масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, Самарқандда  масжидлар сони 286 тага етди.

Шу кунларда халқимизнинг дилини бироз хира қилган Корона вирус сабаб кўпчилик қаторида Самарқандликлар ҳам таскинга, хушхабарга муштоқ эдилар. Аллоҳ таолонинг инояти ила 17 сентябрда Самарқанд шаҳрида “Янгиобод” жоме масжиди давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида адлия бошқармасидан гувоҳнома тақдим этилди.

30 мингга яқин аҳолига эга Самарқанд шаҳар Сўғдиёна массивида шу кунга қадар 1 та масжид фаолият юритар эди. У ҳам бўлса аҳолининг зич жойлашган қатламида бўлиб, жамоат намозларини адо этиш учун намозхонлар бир қанча машаққатларга дуч келмоқда эди. Эндиликда “Янгиобод” жоме масжидининг очилиши маҳаллий намозхонлар учун ибодатларини эмин-эркинликда адо этишларида катта хурсандчиликларни пайдо қилди.

Инша Аллоҳ эртага 18 сентабр муборак жума куни илк жума намози адо этилади. Янги масжид муборак бўлсин!

 

 

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 17/09/2020 20:20;   Кўрилганлиги: 1225
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqandda-masjidlar-soni-bittaga-kopaydi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 17:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг