Юртимиз уламолари ўксик кўнгилларга қувонч улашмоқдалар
Аввал хабар берганимиздек, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар Андижон вилоятига сафарлари мобайнида ҳудуддаги ёрдамга муҳтож кишиларнинг ҳолидан хабар олиб, ширин сўзлари ила уларнинг қалбларига хурсандчилик киритмоқдалар.
Муфтий ҳазратлари: “Яқин кунларда мўмин-мусулмонларимиз учун яхши хушхабарлар бўлади”
Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар Андижон вилоятига ташриф буюришгани ҳақида хабар берган эдик.
«Меҳр-5» операцияси доирасида олиб келинган самарқандликларни кутуб олинди
Муқаддас ислом динимиз инсонларни кечиримли бўлишга тарғиб қилади. Чунки кечиримли бўлишда инсонлар учун кўп манфаатлар бор. Аввало, Кечирган инсон ўзини енгил тортиб, Аллоҳдан бўладиган ажрга лойиқ бўлса, кечирилган инсон эса кечиргучига нисбатан бўлган адовати кетиб, қалбида унга нисбатан илиқлик ва меҳр пайдо бўлади.
Шу ўринда айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан «Меҳр-5» операцияси доирасида 93 нафар Ўзбекистонлик — 24 нафар аёл ва 69 нафар болалар Суриядан Тошкентга олиб келинган эди.
Куни кеча, 4 июн куни мазкур фуқароларнинг орасида Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаролар вилоятимизга олиб келинди. Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ушбу фуқароларни кутиб олиш жараёнида иштирок этди ва уларни тинч, осмони мусаффо юртимизга омонликда етиб келгани муносабати билан муборакбод этди.
Мева ва сабзавотларни дори ёрдамида катталаштириш ва етиштириш масаласи
Зироатчиликда мева ва сабзавотларни дори ёрдамида тез ва кўзга чиройли кўринадиган суратда етиштириш ҳолатлари кўп учрайди. Бу эса, мева ва сабзавотларнинг табиий етилишига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Баъзан бозорларда мева ва сабзавотларнинг етилиши вақтидан аввал савдо расталарига чиққанини кўрамиз. Ҳажми ҳам катта ва кўз билан қараганда чиройли кўринади. Ушбу мева ва сабзавотларни етиштиришда уларнинг таркибига таъсирини кўрсатувчи турли дори воситалари қўлланилади. Бунга асосий сабаблардан бири бозорларга зироат маҳсулотларини эрта чиқариш билан тез фурсатда катта фойда қозонишдир. Шунингдек, мева ва сабзавотларни табиий етилишидан олдин узиб олиб, унга дори йўллаш орқали етиштириб, катталаштириш ҳолатлари ҳам кузатилади.
“Ҳаж” ва “Умра” масаласида якуний қарор қабул қилинмаган
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони ҳукумати айрим талаблар асосида инсонларга ҳаж сафари учун рухсат беришга қарор қилди, деган мазмунда тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИГА РИОЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Савол: Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари яқин тарихимизда инсонлар томонидан ўйлаб топилгани маълум. Унга риоя қилишга Динимизнинг муносабати қандай?
Пайариқ туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 1 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари Пайариқ туманидаги мавжуд 12 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Пайариқ туман “Ислом Нури” масжидида бўлиб ўтди.
Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Пайариқ туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди. Йиғилишда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров ва тегишли мутасаддилар иштирк этишди.
Дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Ўз навбатида вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва ўринбосари Х.Саттаровлар томонидан ҳам аниқланган камчиликлар айтилиб, мазкур камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди.
Навбатдаги сайёр йиғилиш Нуробод туманида бўлиб ўтишлиги белгиланди.
1-июн "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"
Ёш авлоднинг соғлом, бахтли бўлиши, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан ривожланиши, шунингдек жамият учун фойдали инсон бўлиб вояга етишида барчамиз масъулмиз.
Бугун жамиятимиз олдида турган асосий вазифа – фарзандларимизни ақлли, одобли, билимли қилиб тарбиялашдан иборатдир. Улар ишончли ҳимоя остида бўлишлари ва ўз ҳаётини муаккаммал даражада йўлга қўйишлари учун биз барча чора-тадбирларни амалга оширишимиз лозим. Юртимизда иқтидорли болалар жуда кўп. Шу муносабат билан вилоятимизда фаолоият юритаётган туман бош имом хатиблари Пайариқ туманидаги навбатдаги сайёр йиғилишдан олдин тумандаги кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалардаги болаларнинг ҳолидан хабар олинди. Азиз болажонларимизга байрам муборак бўлсин.
Жорий 2021–2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказиш режа қилинмоқда:
Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:
– Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
– Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
– Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.
Афғонистон делегацияси вакиллари Самарқандга ташриф буюришди.
Шу йил 19 май куни Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси маслаҳатчиси, Миллий бирдамлик партиясининг Шимолий ҳудудлар бўйича раҳбари Муҳаммад Муҳсин Донеш бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Меҳмонларни Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ва бошқа мутасаддилар кутиб олди.
Афғонистон делегацияси вакиллари бугун, 19 май куни вилоятимиздаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишлари режа қилинган.
Оқдарё туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари Оқдарё туманидаги мавжуд 12 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Оқдарё туман “Маҳдуми Аъзам” масжидида бўлиб ўтди.
НУРОБОДДА ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
Юртимиздаги бошқа вилоятлар қатори Самарқанд вилоятида ҳам саховат тадбирлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Бугун, 11 май куни Нуробод туманида ҳам ана шундай хайрия тадбирларидан бири ташкил қилинди.
Самарқандда Хатми Қуръонни якунлаган қорилар билан тадбир ўтказилди
Рамазон файзу футуҳга бой ойдир. Унинг фазилатларидан бири - бу унинг Қуръон ойи эканлиги. Унда шу умматнинг икки дунёсини гўзал қилишга хизмат қилувчи таълим бор. Қуръон мисоли нурдир. Қуръонни ўқиш, тинглаш, яхши кўриш буларнинг ҳаммаси ибодат ҳисобланиб ортидан битмас-туганмас савоблар келтиради.
Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда
Мана бу йил ҳам иккинчи жаҳон урушининг тугаганлигига 76 йил тўлмоқда. Вақт-оқар дарё!
Бу қонли жангларда 500 мингдан зиёд юортдошларимиз иштирок этганлар. Уларнинг аксарияти жанг майдонларида ҳалок бўлишган, тирик қолганлари эса ҳар хил турдаги жароҳатлару нуқсонлар ила юртимизга қайтиб келишган. Шунингдек, фронт ортида ҳам ота-оналарини, фарзандларини ва турмуш ўртоқларини урушга жўнатган азиз ватандошларимиз жонларини бериб ғалаба учун ўз ҳиссаларини қўшганлар.
Маҳалла муллалари масжид билан ҳамкорликда иш олиб боради
Маҳалла ва гузарларда аҳолининг диний эҳтиёжларини қондириш, маросим ва диний расм-русмларни белгиланган мезон асосида ўтказишда масжид имомларига маҳалла муллалари яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ташаббуси билан маҳалла ва масжид ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам йўлга қўйилмоқда.




















