Хабарлар

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари даволаниш муолажасини олмоқдалар

Шу кунларда Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломатликлари тўғрисида турли асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқатилаётгани кузатилмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм, 

Муҳтарам мўмин-мусулмон биродарлар, азиз юртдошлар! 

Жаҳон оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга кўра, қарийб бир ярим йилдан бери инсониятга синов, имтиҳон бўлиб келган вабо – коронавирус пандемияси учинчи, айрим мамлакатларда тўртинчи тўлқин тарзида намоён бўлмоқда. Аллоҳга шукрки, ўтган йили ҳукуматимиз ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси амалга оширган қатор чора-тадбирлар сабаб ушбу касалликнинг оқибатлари бирмунча енгил кечди. Аммо бу йилги ёз чилласи кириб келиши билан вируснинг тарқалиши яна авж олди.    

 

Покистон Бош вазири Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

Айни пайтда Самарқандда бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси Бош вазир Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамроҳлигида Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди.

 Қуръон тиловат қилиниб, буюк аллома ёд этилди.

 Ислом оламида муҳаддислар султони, деб эъзозланадиган Имом Бухорий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, бу зот номи билан боғлиқ масканни обод этиш борасида олиб борилаётган ишларга Покистон Бош вазири юксак баҳо берди.

 

“ҚУРЪОНИ КАРИМ СУРАЛАРИ ВА ДУОЛАРИ ФАЗИЛАТИ” КИТОБИ ЮЗАСИДАН ХАБАРНОМА

Шу кунларда Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” номли китобда “Бақара” сурасидаги хатоликлар тўғрисидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон мусумонлари идораси мутахассислари ўрганишлар олиб бордилар. Аниқланишича, хатоликлар асосан “Бақара” сурасида йўл қўйилган бўлиб, оятлардаги арабча сўзлар техник ишланмалар натижасида ўринлари алмашиб кетган.

 

ҚУРБОН ҲАЙИТИ 20 ИЮЛЬ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Муборак Қурбон ҳайитининг халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида:

 

Қурбонлик ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин

 Қурбонлик луғатда “яқинлашмоқ”, “яқин бўлмоқ” маъноларини билдириб, истилоҳда бу сўз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида жонлиқ сўйишни англатади.

 

Оби раҳмат масжидининг янги биноси қад ростламоқда

Аллоҳга беадад шукрки, юртимиздаги икки мингдан зиёд масжидларимиз кундан-кунга обод бўлмоқда. Кўп масжидлар замонавий шаклда таъмирланиб, чиройли ва қулай ҳолатга келтирилмоқда. Халқимиз бундай жоме масжидларда ибодатларини хотиржам адо этаётганларидан мамнунлар.

 

Самарқандда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди.

Самарқандда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Самарқанд ҳарбий прокуратураси ҳамда дин вакиллари билан ҳамкорликда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида округ бошқарув аппарати ҳамда гарнизондаги ҳарбий қисм бўлинма комондирлари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди. 

 

Каттақўрғон туманидаги "Хўжа Абдураҳмон ота" масжиди ва Нарпай туманидаги "Хўжа Карзон" масжидларига ташриф

Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Каттақўрғон туманидаги "Хўжа Абдураҳмон ота" масжиди ва Нарпай туманидаги "Хўжа Карзон" масжидларида бўлиб масжидларнинг карантинга тайёргарлигини ва намазхонларга яратилган шароитлар билан танишди.

 

Чегара ва чекка ҳудудларда жойлашган масжидларга ташриф давом этмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакиллари, бош имом-хатиблар томонидан диний вазиятни соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” доирасида вилоятимиздаги чегара ва чекка ҳудудларда жойлашган масжидларга тажрибали имом-хатибларнинг ташрифи режалаштирилган эди. Шу асосида бугун, 9 июл Жума куни Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов Ургут тумани “Сойғўс” масжидига, Самарқанд тумани “Имоми Аъзам” масжиди имом-ноиблари Абдураҳим домла Пўлатов ва Нурулло домла Набиев Ургут тумани “Сарой” масжидига, Каттақўрғон шаҳар “Муҳаммад Нақиббек” масжиди имом-хатиби  Анвар домла Назаров Нарпай тумани “Нақишбандий” масжидига, Каттақўрғон шаҳар “Қорироват” масжиди имом-хатиби  Сайдулло домла Рўзиев Пахтачи тумани “Хўжа Зиёвуддин” масжидига, Каттақўрғон тумани “Хўжа Абдураҳмон ота” масжиди имом-хатиби  Сирожиддин домла Шамсиддинов Нарпай тумани “Хўжа Карзон” масжидига, Каттақўрғон тумани “Абул Ҳасан Андоқий” масжиди имом-хатиби  Сафахон домла Бокаев Пахтачи тумани “Тошкўприк” масжидларига бориб Жума номозини жамоат билан адо этдилар.

 

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шарҳ

Эътиқодлар хилма-хил бўлган ва кўп миллатли жамиятда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик муҳити, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш ижтимоий ҳаёт фаровонлигига эришишнинг асосий гаровидир.

Дин шахсий дунёқараш ва амал бўлиб, қонун уни тўлиқ кафолатлайди, ҳар бир шахсни диний ҳиссиётлари камситилишидан ҳимоялайди.

 

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошланди (давоми)

Бугун, 7 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Тошкент ва Янгийўл туманларига ташриф буюришади.

Бугуннинг ўзида

"Кўктерак" жоме масжидига

 

Нотиқ имом-хатибларнинг Ургут туманидаги масжидларга ташрифи

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакиллари, бош имом-хатиблар томонидан диний вазиятни соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” доирасида вилоятимиздаги чегара ҳудудларда жойлашган масжидларга нотиқ имом-хатибларнинг ташрифи режалаштирилган эди. Шу асосида бугун, 2 июл Жума куни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Ургут тумани “Бойбул” масжидига, Самарқанд шаҳар “Шоҳи Зинда” масжиди имом-хатиби  Самариддин домла Мирзаев Ургут тумани “Ёқуб Охун” масжидига, Иштихон туман “Полвон ота” масжиди имом-хатиби  Алижон домла Ёқубов Булунғур тумани “Чўянтепа” масжидларига бориб Жума номозини жамоат билан адо этдилар.

 

Хушхабар: Қўшимча Қуръон курслари очилди

Аллоҳга шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида юртимиз аҳолисининг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш йўлида бир қатор хайрли ва тарихий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

 

2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун

1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг рамзи - Давлатимиз гербини барча бирдек қадрлайди. Унда жонажон Ўзбекистонимизнинг том маънодаги асл тасвирини кўради: пурвиқор тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб турибди. Бу эса ўхшаши йўқ диёримиз мафтункорлигига ўзига хос ишорадир.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг