Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлашда парламентнинг роли” мавзусидаги парламент форуми бўлиб ўтмоқда.

 
 

Айни пайтда: Пайариқ туманидаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлашда парламентнинг роли” мавзусидаги парламент форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, расмий дин вакиллари, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган миллий-маданий марказлар ва диний конфессиялар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Форумни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажилиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ҳамда Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов "Исломда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари" мавзусида маъруза қилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 25/06/2021 18:48;   Кўрилганлиги: 970
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/millatlararo-totuvlik-va-dinlararo-bagrikenglikni-taminlashda-parlamentning-roli-mavzusidagi-parlament-forumi-bolib-otmoqda
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 05:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг