Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вилоятимиздаги чегара ҳудудларда жойлашган масжидларга нотиқ имом-хатибларнинг ташрифи

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакиллари, бош имом-хатиблар томонидан диний вазиятни соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” доирасида вилоятимиздаги чегара ҳудудларда жойлашган масжидларга нотиқ имом-хатибларнинг ташрифи режалаштирилган эди. Шу асосида бугун, 25 июн Жума куни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ургут тумани “Тўрткўл” масжидига, Самарқанд туман бош имом-хатиби Баходур домла Шарипов Ургут тумани “Ҳумулий” масжидига, Пастдарғом туман “Нурул Ислом” масжиди имом хатиби Озод домла Назаров Ургут тумани “Мулла Муҳаммади” масжидига, Самарқанд шаҳар “Хўжа Юсуф” масжиди имом хатиби  Маллаев Нодир Ургут тумани “Аҳмад Очил” масжидига, Тайлоқ туман “Тайлоқ Ота” масжиди имом хатиби  Исмоилов Бегмурод Ургут тумани “Мулла Тўрақул” масжидига, Пайариқ туман “ Ислом Нури” масжиди имом хатиби Абдухолиқов Мансур Булунғур тумани “Оломон” масжидларига бориб Жума номозини жамоат билан адо этдилар.

Жума намозида имом-хатибларимиз “ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИДАН ИБРАТЛАР” мавзусида маъруза қилдилар.

Жума намози адо этилгач, ушбу масжидларнинг обод бўлиши йўлида беминнат хизмат қилган барча-барчага ажру савобини кўпайтириб беришини ва бу масжидларимиз қиёматгача намозхонлар учун ибодат маскани бўлишини Аллоҳдан сўраб дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 25/06/2021 19:08;   Кўрилганлиги: 941
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/viloyatimizdagi-chegara-hududlarda-joylashgan-masjidlarga-notiq-imom-xatiblarning-tashrifi
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 02:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг