Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Хорижий диний таълим муассасалари

 
 

 “Ал-Азҳар” таълим мажмуасининг барча муассасаларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш бўйича мурожаатлари жорий йил учун 2021 йил 25 июнь кунидан – 15 июль кунигача (кейинги йиллар учун (йил давомида) 1 августдан кейинги йил 30 июнь кунига қадар) Маслаҳат кенгаши (Дин ишлари бўйича қўмита) томонидан қабул қилинади. 

   “Ал-Азҳар” таълим мажмуасида ўқиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Маслаҳат кенгашига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиши лозим:

1. Ариза (намуна бўйича)

2. Фуқаролик паспорти ёки (ID) карта нусхаси;

3. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида шаҳодатнома, аттестат), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки олий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат;

4. Фуқаронинг шахсий маълумотномаси (намуна бўйича намуна тулдириш шакли) ва таржимаи ҳоли (эркин шаклда).

          Маълумот учун: Мурожаатлар Маслаҳат кенгаши Ишчи гуруҳи томонидан жорий йил 16-30 июль кунлари (кейинги йилдан 1-30 июль кунлари) кўриб чиқилади ҳамда Ишчи гуруҳи билан ўтказилган суҳбат натижасига кўра “Ал-Азҳар” таълим мажмуасида ўқишга тавсия этилган фуқаролар рўйхати тавсия хати асосида Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” мажмуаси институтлари департаменти администрациясининг электрон манзилига юборилади. 

Эслатма: Мурожаатлар Ишчи гуруҳ томонидан (манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси, 12-уй. Тел: (71) 239-43-73)да ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

1-илова Маслаҳат кенгаши Таркиби

2-илова Маслаҳат кенгаши Низоми

3-илова Ишчи гуруҳ таркиби

 4-илова Ишчи гуруҳ Регламенти

 5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 651-сон қарори

Дин ишлари бўйича қўмита


Киритилган вақти: 24/06/2021 10:08;   Кўрилганлиги: 1275
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/xorijiy-diniy-talim-muassasalari
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 22:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг