Хабарлар

ҲИЖРАТ ВА УНГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР ҲАҚИДА ФАТВО

Ижтимоий тармоқларда юртимиз мусулмонларини мамлакатни тарк этиб қонли урушлар кетаётган ҳудудлардаги жангари гуруҳларга қўшилишга даъват қилувчи ҳамда ушбу амални гўёки “ҳижрат” эканини даъво қилаётган чақириқлар кузатилмоқда.

Сохта даъватчилар ислом динидаги муқаддас тушунчаларни ғаразли сиёсий мақсадлар йўлида сохталаштирган ҳолда талқин қилиб, тинч-тотув ва озод мамлакатда, барча ибодатларни ҳотиржамлик билан адо қилиб турган мусулмонларни қуролли тўқнашувлар кетаётган мамлакатларга чақирмоқдалар. Ҳижратга даъват қилаётганлар: “Мусулмонларнинг барчасига ҳижрат қилиш фарз бўлди, ҳижрат қилмаган кофир бўлади”, дейиш даражасига бормоқда.

 

Саудия Арабистони элчиси: Усмонхон Алимов ҳазратлари дини, халқи ва ватанига кўп хизматлар қилган

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Ўз номимдан ва САП элчихонаси номидан Ўзбекистон халқига ва ҳукуматига дини ва ватанига кўп хизматлар қилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафоти муносабати билан чин кўнгилдан таъзия изҳор қиламан. Аллоҳ марҳумни ўз раҳматига олиб, жойини жаннат айласин. Ортда қолган яқинларига сабр берсин!

Найиф Шамрий,
САП элчиси вазифасини бажарувчи

 

#ХУШХАБАР: “ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” КУРСЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲИСОБ РАҚАМИ ОЧИЛДИ!

Аллоҳга шукрки, Қуръони каримга мухлис халқимизнинг истакларини инобатга олган ҳолда юртимиздаги “Қуръони карим ва тажвид” курслари фаолияти кенгайтирилмоқда.

 

Ҳамдардлик мактублари келиши давом этмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов раҳимаҳуллоҳнинг вафотлари муносабати билан хорижий мамлакатлар муфтийлари, нуфузли ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва дин арбоблари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.

Ҳамдадлик мактубларида муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва халқлар дўстлигини мустаҳкамлашдаги хизматларини Ҳақ таоло ҳусни қабул айлаб, улкан ажру савоблар ато этишини сўралган.

 

Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш

Абу Ҳурайра розияллоҳуанҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар».
Имом Байҳақий ривоят қилган.
Имом Ҳофиз Суютий бу ҳадисни саҳиҳ деган.

 

Марҳум шайх Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳнинг Самарқанддаги хонадонларида дуои-фотиха давом этмоқда.

Марҳум шайх Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳнинг Самарқанддаги хонадонларида дуои-фотиха давом этмоқда.

 

Чеченистондан келган муфтий ўринбосарлари Абдулло Ҳашханов ва Висарханов Усманлар Марҳум шайх Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳнинг хонадонига келиб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Чеченистондан келган муфтий ўринбосарлари Абдулло Ҳашханов ва Висарханов Усманлар Марҳум шайх Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳнинг хонадонига келиб, марҳумнинг яқинларига  ҳамдардлик билдирди. Кун ярмида таниқли уламолар “Эшон Темурхон Тўра” жомеъ масжидига келиб, пешин намози жамоат билан бирга адо этилди ҳамда Аллоҳ таборака ва таолодан барча марҳум аждодларимизни Ўзининг раҳматига олиб, уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни ижобат қилиб, қолганларга фаровон ҳаёт, тинчлик ва офият ато қилишини сўраймиз!.

 

Исҳоқжон домла Бегматов Марҳум шайх Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳнинг хонадонига келиб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Тошкент шаҳридаги «Имом Термизий» жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон домла Бегматов Марҳум шайх Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳнинг хонадонига келиб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

 

МАНГУЛИК – АЛЛОҲГА ХОС

Муносабат

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари умр ҳақида бундай ёзган эдилар: «Умр инсонга берилган неъматлар ичра энг қадрлисидир. Кунлар кетидан ҳафталар, ойлар, йиллар ўтиб боряпти. Инсон умри чекланган. Шу боис уни ғанимат билиб, манфаатли ишларга сарфлаш зарур. Чунки ўтиб кетган вақтни ортга қайтаришнинг сира иложи йўқ.

 

Марҳум шайх Усмонхон Алимов Темирхон ўғли роҳимаҳуллоҳни охирги манзилга кузатиш маросимидан фотолавҳа

Муфтий ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму қариндошлари, дўсту биродарлари, шогирд ва мухлислари, бутун Ўзбекистоннинг турли жойидан келган ҳамюртларимиз ҳамда хориждаги ватандош мўмин-мусулмонлар иштирок этмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёев муфтий ҳазратлари оиласига таъзия билдирди

Халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни хасталик туфайли вафот этди.

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи, ҳамдардлик сўзлари оғир жудоликка учраган кўнгилларга таскин бўлди. Марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.

Президентимиз муфтий ҳазратнинг эзгу ишларини ёдга олди:

– Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди. Улуғ инсон эдилар. Билими, меҳнатсеварлиги, камтаринлиги билан элимизда обрў топган эдилар. Бу бало бутун дунёга азоб олиб келди, қанча йўқотишлар бўлаяпти. Қўлимиздан келган ҳамма ҳаракатни қилдик. Лекин Аллоҳнинг иродаси экан. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин. У кишини яхши ном билан эслаб, ишларини давом эттириб, руҳларини шод қилайлик.

 

 

ҲАМДАРДЛИК МАКТУБЛАРИ КЕЛМОҚДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафоти муносабати билан хорижий мамлакатлар муфтийлари, нуфузли ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва дин арбоблари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.

 

Ярим асрга тенг дин хизмати

2021 йил 15 август куни юртимиз аҳли улкан мусибатга, оғир жудоликка учради. Кўп йиллардан бери нафақат юртимиз, балки минтақадаги мамлакатларга ҳам сермаҳсул хизматлари билан танилган, фазилатли уламо, моҳир муфассир, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

 

Муфтий ҳазратнинг жанозалари Самарқандда ўқилади

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат этганлари ҳақида қайғули хабар берган эдик.
Муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари 2021 йил 16 август, душанба куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи “Эшони Темирхон Тўра” (аввалги “Орлот” масжиди) жоме масжидида адо этилади.
Жаноза намози вақтини қўшимча хабар қиламиз.



 

Абитуриентларнинг рухсатнома олиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига кириш РУХСАТНОМАСИни Диний идоранинг qabul.muslim.uz сайти ва @qabulmuslimuz_bot ёки @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали юклаб олишлари мумкин. Бунинг учун абитуриент паспорт серияси ва рақамини тегишли жойга ёзади ва рухсатномани олади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг