Хабарлар

ОҒИР ЖУДОЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг вафот этдилар.

Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

 

ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФ МАНЗИЛИ – ЖИЗЗАХ

Бугун, 13 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифлари бошланади.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

 

Муҳаррам ойи ва Ашуро кунининг фазилати ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Муҳаррам ойи рамазон ойидан кейин турадиган энг ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сананинг бошланиш ойидир. Динимизда бу ой уруш ҳаром қилинган ойлардан бири ҳисобланади. Ашуро куни эса муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда рўза тутишга тарғиб қилганлар. 

 

ВАКЦИНА ОЛИШНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?

❓759-CАВОЛ: Ҳозирги кунда ҳамма жойда вакцина олишга тарғибот кетмоқда. Динимиз бунга қандай муносабат билдиради? Вакцина олишнинг ҳукми қандай?

 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари қарийб икки йиллик кузатишлар ва изланишлардан кейин коронавирус – COVID-19 касаллигидан сақланишнинг энг самарали воситаси вакцина олиш экани тўғрисида хулосага келдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4802-сонли Қарорининг қабул қилинганига бир йил бўлди

Бундан роппа-роса бир йил аввал, 2020 йил 11 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4802-сонли Қарори қабул қилинган эди.

Мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий ва унинг издошлари меросини чуқур ўрганиш, уларнинг ақида ва калом илми ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шу асосда ёш авлодни эзгу умуминсоний ғоялар руҳида тарбиялаш, уларда маънавий ва маърифий қарашларимизга ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш каби бир қатор вазифалар мазкур қарорнинг асосий мақсади сифатида белгилаб қўйилган.

 

Имом Бухорий мажуасида 9200 намозхонни сиғдирадиган масжид қурилади

Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи – Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган, ХХ аср охирига келиб маданий ва маънавий-маърифий аҳамиятга эга бўлган ёдгорлик мажмуаси. Ушбу зиёратгоҳ ислом оламида энг машҳур ва таниқли зиёратгоҳ ҳисобланади. Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий дунёга машҳур исломшунос олим ва аллома бўлиб, 1997-1998 йилларда ҳижрий тақвим бўйича аллома туғилганига 1225 йил тўлиши муносабати билан у абадий макон топган қадимий мозорда катта ёдгорлик мажмуаси барпо этилган эди.

 

#Даврий_нашрларда: ИЖОЗАНИНГ ТАЪРИФИ, ШАРЪИЙ АСОСЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ

Қуръони карим таълимида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланадиган санад билан ижоза беришнинг ушбу қоидалари Маккаи мукаррамада 1439 ҳ. ражаб ойининг 2-санаси (2018 й. 19 март)даги мажлис раиси ва Ислом олами Уюшмаси бош котиби доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим раислигида ўтган халқаро қироат шайхлари кенгаши аъзоларининг 2-сонли йиғилишида ишлаб чиқилди.

Қуръон қироатини таълим бериш жараёнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланадиган санад билан ижоза беришнинг асосий меъёрлари бор.

 

10 августдан янги ҳижрий 1443 йил бошланади

2021 йил 10 август куни ҳижрий-қамарий ҳисобдаги янги йил – 1443 йил кириб келади ва унинг илк ойи муҳаррамнинг биринчи санаси бошланади. Одатда ушбу муносабат билан мусулмонлар бир-бирларини табриклашади.  

 

Аброр Мухтор Алий Диний идорада масъул вазифага тайинланди

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими мудири ўринбосари вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, таниқли блогер Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий) тайинланди.

 

#ТАЙИНЛОВ: Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози Алижон қори янги бўлим мудири этиб тайинланди

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими мудири вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози, мударрис, серғайрат олим Aлижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Ҳайдаров тайинланди.

 

#ХУШХАБАР: Диний идорада “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди!

Аллоҳга шукрки, юртимиз аҳолисининг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш йўлида бир қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Мана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди.

 

БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга келади

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» манбасига таяниб, kun.uz сайти хабар берди.

Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ҳукуматининг унинг офиси ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамда экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорлиги изчиллигига юқори баҳо бериб, мамлакат билан ўрнатилган мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Аҳмад Шаҳид жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонга сафар қилиб, Нью-Йорк шаҳри университети ҳузуридаги Ральф Банч номидаги халқаро тадқиқотлар институти ва Эссекс университети ҳуқуқшунослик мактаби ёрдамида техник кўмак дастурини ишга туширишга тайёрлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, сафар дастурида тегишли давлат идоралари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинар ва тренинглар ўтказиш кўзда тутилган. Шунингдек, БМТ доирасида қўлланилаётган инсон ҳуқуқлари кўрсаткичларига асосланган миллий мониторинг ва баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда маслаҳат ёрдами кўрсатилади.

БМТ махсус маърузачиси «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумини ўтказиш режасини олқишлаб, мазкур анжуман якунлари бўйича «Бухоро декларацияси» қабул қилиниши алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. Аҳмад Шаҳид «Бухоро декларация»си лойиҳасини ишлаб чиқишда зарур маслаҳат ёрдами кўрсатишини, шунингдек, декабрь ойида ушбу халқаро конференция ишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга яна бир бор сафар қилишини тасдиқлади.

 

Пахтачи туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 03 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Пахтачи туманидаги мавжуд 12 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув Пахтачи туман “Хўжа Зиёвуддин” масжидида бўлиб ўтмоқда.

 

“Ёрман” масжиди учун қурилаётган янги бинонинг биринчи ғиштини қўйиб берилди

Пахтачи туманида бўлиб турган Тошкент шаҳри Чилонзор тумани бош имом-хатиби Э.Рустамов, Тошкент шаҳар “Исломота” масжиди имом хатиби Й.Каримовлар тумандаги “Ёрман” масжиди учун қурилаётган янги бинонинг биринчи ғиштини қўйиб беришди. Янги масжид биноси пойдевори ёнида Қуръон тиловат қилиниб, узундан-узун дуолар ўқилди.

 

Тошкент шаҳар “Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ шаҳримиздаги Муҳаммад Нақиббек жомеъ масжидига ташриф буюрди

Тошкент шаҳар “Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ шаҳримиздаги Муҳаммад Нақиббек жомеъ масжидига ташриф буюриб, уламолар ва шаҳримиз намозхонлари билан самимий суҳбат қурди.
Суҳбат давомида бугун мамлакатимиздаги тинчлик ва осудаликнинг қадрига етиш, ватанпарварлик ҳисси, шукроналик, инсонийлик каби фазилатлар хусусида гапирилди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг