Ахборот хизмати

1-июн "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"

Ёш авлоднинг соғлом, бахтли бўлиши, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан ривожланиши, шунингдек жамият учун фойдали инсон бўлиб вояга етишида барчамиз масъулмиз.

Бугун жамиятимиз олдида турган асосий вазифа – фарзандларимизни ақлли, одобли, билимли қилиб тарбиялашдан иборатдир. Улар ишончли ҳимоя остида бўлишлари ва ўз ҳаётини муаккаммал даражада йўлга қўйишлари учун биз барча чора-тадбирларни амалга оширишимиз лозим. Юртимизда иқтидорли болалар жуда кўп. Шу муносабат билан вилоятимизда фаолоият юритаётган туман бош  имом хатиблари Пайариқ туманидаги навбатдаги сайёр йиғилишдан олдин тумандаги кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалардаги болаларнинг ҳолидан хабар олинди. Азиз болажонларимизга байрам муборак бўлсин.

 

Жорий 2021–2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказиш режа қилинмоқда:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:

– Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
– Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
– Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

 

Афғонистон делегацияси вакиллари Самарқандга ташриф буюришди.

Шу йил 19 май куни Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси маслаҳатчиси, Миллий бирдамлик партиясининг Шимолий ҳудудлар бўйича раҳбари Муҳаммад Муҳсин Донеш бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Меҳмонларни Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ва бошқа мутасаддилар кутиб олди.
Афғонистон делегацияси вакиллари бугун, 19 май куни вилоятимиздаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишлари режа қилинган.

 

Оқдарё туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари Оқдарё туманидаги мавжуд 12 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Оқдарё туман “Маҳдуми Аъзам” масжидида бўлиб ўтди.

 

НУРОБОДДА ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Юртимиздаги бошқа вилоятлар қатори Самарқанд вилоятида ҳам саховат тадбирлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Бугун, 11 май куни Нуробод туманида ҳам ана шундай хайрия тадбирларидан бири ташкил қилинди.

 

АЛЛОҲНИНГ БАЙТЛАРИДАН ЯНА БИРИ ОБОД ЭТИЛДИ!

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугунги кунда юртимизда мўъмин-мусулмонлар талабидан келиб чиқиб, кўплаб масжидлар барпо этилмоқда ва эски бинолар ўрнига замонавий, шаҳарсозлик талаблари асосида янги бинолари қад кўтармоқда.

 

Самарқандда Хатми Қуръонни якунлаган қорилар билан тадбир ўтказилди

Рамазон файзу футуҳга бой ойдир. Унинг фазилатларидан бири - бу унинг Қуръон ойи эканлиги. Унда шу умматнинг икки дунёсини гўзал қилишга хизмат қилувчи таълим бор. Қуръон мисоли нурдир. Қуръонни ўқиш, тинглаш, яхши кўриш буларнинг ҳаммаси ибодат ҳисобланиб ортидан битмас-туганмас савоблар келтиради.

 

Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда

Мана бу йил ҳам иккинчи жаҳон урушининг тугаганлигига 76 йил тўлмоқда. Вақт-оқар дарё!

Бу қонли жангларда 500 мингдан зиёд юортдошларимиз иштирок этганлар. Уларнинг аксарияти жанг майдонларида ҳалок бўлишган, тирик қолганлари эса ҳар хил турдаги жароҳатлару нуқсонлар ила юртимизга қайтиб келишган. Шунингдек, фронт ортида ҳам ота-оналарини, фарзандларини ва турмуш ўртоқларини урушга жўнатган азиз ватандошларимиз жонларини бериб ғалаба учун ўз ҳиссаларини қўшганлар.

 

Маҳалла муллалари масжид билан ҳамкорликда иш олиб боради

Маҳалла ва гузарларда аҳолининг диний эҳтиёжларини қондириш, маросим ва диний расм-русмларни белгиланган мезон асосида ўтказишда масжид имомларига маҳалла муллалари яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ташаббуси билан маҳалла ва масжид ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам йўлга қўйилмоқда.

 

Рамазон қувончи улашилди

“Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни ва ҳар ерда қилиши керак” деганларидек, бугун, 4 май куни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров ва Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудовлар билан биргаликда бир қанча хайрия тадбирларини ташкил этиб, муштоқ қалбларга хушнудлик олиб келди. Хусусан, раҳбарларимиз аввало Самарқанд шаҳрида жойлашган 1-сон “Меҳрибонлик уйи”га ташриф буюрди ва 125 нафар тарбияланувчиларга оёқ- кийим маҳсулотларини эҳсон қилди.

 

Муфтий ҳазратларига “Фахрий доктор” илмий даражаси берилди

ЭЪТИРОФ
Ислом дини маърифатини кенг ёйиш ва илмий фаолиятларни эътироф этган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси “Фахрий доктори” илмий даражаси берилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзолари муфтий ҳазратларини самимий муборакбод этади.

 

Имом-хатиблар ташаббуси билан 16 минг эҳтиёжманд оилага 4 миллиард сўмлик хайрия қилинди

Рамазон – тоат-ибодат ойи бўлиши билан бирга саховат ойи ҳамдир. Бу пайтда мўмин-мусулмон халқимиз хайрия ишларига янада кўпроқ эътибор беради. Имом домлалар ҳам бу ойда саховатпеша инсонларни эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишга тарғиб қилади, хожатбарорларга бериладиган ажру мукофотлар хушхабарини улашадилар.

 

Меҳр операцияси билан оиб келинган оилалар ҳолидан хабар олинди

Бугун, 29 апрел куни Самарқанд шаҳар “Домла Камолиддин” жоме масжиди имом-хатиби И.Абсаламов “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали ҳомийлигида Самарқанд вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова ва Самарқанд шаҳар отинойиси М.Қаршиевалар билан биргаликда Меҳр-2 операцияси орқали Ўзбекистонга олиб келинган, Каттақўрғон тумани “Тарнов” МФЙда яшовчи оила ҳолидан хабар олди ҳамда уларга озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилди.

 

Муфтий ҳазратлари ва бир гуруҳ уламолар кўкрак нишони билан тақдирландилар

Башарият тарихидан маълумки, инсон ўзининг ҳалол меҳнати билан обрў-эътиборга, улуғлик мартабасига эришади. Халқимизнинг “Меҳнат инсонни улуғлайди” иборасига ҳамоҳанг бу ҳикматли сўзларнинг амалий тасдиғи Янги Ўзбекистонда янада яққол намоён бўлмоқда. Мамлакатимиз равнақи, элимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилган кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак унвон, медаль ҳамда орденлари билан мукофотлангани ҳам шундан далолат беради.

 

Самарқанд вилоят вакиллигида қорилар билан тадбир ўтказилди

Рамазон файзу футуҳга бой ойдир. Унинг фазилатларидан бири - бу унинг Қуръон ойи эканлиги. Чунки, Исломнинг бош манбаи, инсониятнинг қиёматгача ҳаёт дастури Қуръони карим шу ойда нозил бўлгандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда Қуръонни Жаброил алайҳиссалом назоратларидан тўлиқ ўтказиб олар эдилар. Салафи солиҳларимиз ҳам бу муборак ойда Қуръони карим учун алоҳида эътибор ва вақт ажратганлар. Фақиҳ олимлар ҳам бу ойда илм билан шуғулланишни бутунлай йиғиштириб ёки камайтириб, Қуръон мутолаасига иқбол этганлар. Бунинг сабаби, Қуръон мисоли йўқ тенгсиз илоҳий китобдир.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг