Ахборот хизмати

Нотиқ имом-хатибларнинг Ургут туманидаги масжидларга ташрифи

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакиллари, бош имом-хатиблар томонидан диний вазиятни соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” доирасида вилоятимиздаги чегара ҳудудларда жойлашган масжидларга нотиқ имом-хатибларнинг ташрифи режалаштирилган эди. Шу асосида бугун, 2 июл Жума куни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Ургут тумани “Бойбул” масжидига, Самарқанд шаҳар “Шоҳи Зинда” масжиди имом-хатиби  Самариддин домла Мирзаев Ургут тумани “Ёқуб Охун” масжидига, Иштихон туман “Полвон ота” масжиди имом-хатиби  Алижон домла Ёқубов Булунғур тумани “Чўянтепа” масжидларига бориб Жума номозини жамоат билан адо этдилар.

 

Хушхабар: Қўшимча Қуръон курслари очилди

Аллоҳга шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида юртимиз аҳолисининг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш йўлида бир қатор хайрли ва тарихий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

 

2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун

1992 йил 2 июлда “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг рамзи - Давлатимиз гербини барча бирдек қадрлайди. Унда жонажон Ўзбекистонимизнинг том маънодаги асл тасвирини кўради: пурвиқор тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб турибди. Бу эса ўхшаши йўқ диёримиз мафтункорлигига ўзига хос ишорадир.

 

Иштихон туманида сайёр учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари Иштихоон туманидаги мавжуд 11 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув Иштихон туман “Полвон ота” жоме масжидида бўлиб ўтди.

 

❗️Диний эркинликларни янада кенгайтирувчи қонун Сенат томонидан маъқулланди

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

☑️ Қонун билан виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилмоқда. Диний ташкилотлар фаолиятининг қўшимча кафолатлари мустаҳкамланмоқда.

 

“Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Самарқанд вилоят бош имом-хатибининг соҳа вакилларига табриги

27 июнь куни “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” сифатида мамлакатимизда кенг нишонланиб келмоқда. Шу фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ходимлари номидан соҳа вакилларининг барчасини  27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклаб, ўзимизнинг юксак ҳурмат ва эзгу тилакларимизни билдирамиз.

 

Вилоятимиздаги чегара ҳудудларда жойлашган масжидларга нотиқ имом-хатибларнинг ташрифи

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакиллари, бош имом-хатиблар томонидан диний вазиятни соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси” доирасида вилоятимиздаги чегара ҳудудларда жойлашган масжидларга нотиқ имом-хатибларнинг ташрифи режалаштирилган эди. Шу асосида бугун, 25 июн Жума куни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ургут тумани “Тўрткўл” масжидига, Самарқанд туман бош имом-хатиби Баходур домла Шарипов Ургут тумани “Ҳумулий” масжидига, Пастдарғом туман “Нурул Ислом” масжиди имом хатиби Озод домла Назаров Ургут тумани “Мулла Муҳаммади” масжидига, Самарқанд шаҳар “Хўжа Юсуф” масжиди имом хатиби  Маллаев Нодир Ургут тумани “Аҳмад Очил” масжидига, Тайлоқ туман “Тайлоқ Ота” масжиди имом хатиби  Исмоилов Бегмурод Ургут тумани “Мулла Тўрақул” масжидига, Пайариқ туман “ Ислом Нури” масжиди имом хатиби Абдухолиқов Мансур Булунғур тумани “Оломон” масжидларига бориб Жума номозини жамоат билан адо этдилар.

 

“Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлашда парламентнинг роли” мавзусидаги парламент форуми бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда: Пайариқ туманидаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлашда парламентнинг роли” мавзусидаги парламент форуми бўлиб ўтмоқда.

 

Самарқанд шаҳар имом-хатибларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 23 июн куни Хўжа абду Дарун масжидида Самарқанд шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда 23 та масжидларнинг имом-хатиблари ва Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Маматқулов, Дин ишлар бўйича Қўмитанинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси С.Боймуродов, Дин ишлар бўйича Қўмитанинг Самарқанд шаҳар бош мутахассиси Р.Султоновлар иштирок этди. Йиғилишда аҳоли орасида диний-маърифий суҳбатларни тизимли равишда амалга ошириш,  кунлик беш вақт намозларда жамоатга даолзарб мавзуларда мавъизалар қилиш, шунингдек, мамлакатимизда пандемияга оид касалликнинг бир миқдор кўпайиш ҳолати кузатилиши сабабли масжидга ташриф буюрувчи намозхонларнинг тиббий ниқобда бўлиши, оралиқ масофани сақлаш юзасидан имом-хатиблар халқчил, содда тарзда мунтазам равишда намозхонларга эслатмалар бериб бориши каби масалалар муҳокама қилинди.  

 

Хорижий диний таълим муассасалари

 “Ал-Азҳар” таълим мажмуасининг барча муассасаларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш бўйича мурожаатлари жорий йил учун 2021 йил 25 июнь кунидан – 15 июль кунигача (кейинги йиллар учун (йил давомида) 1 августдан кейинги йил 30 июнь кунига қадар) Маслаҳат кенгаши (Дин ишлари бўйича қўмита) томонидан қабул қилинади. 

 

#Қабул_2021-2022: Олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддатлари эълон қилинди

Жорий 2021-2022 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн шаклда muslim.uz сайтидаги qabul.muslim.uz электрон портали орқали қабул қилинади.

 

Отинойилар учун ўқув-семинарташкил этилди

Жорий йилнинг 16 июн куни ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров отинойилар учун ташкил этилган ўқув-семинарида “Ўзбекистонда янги ўйғониш - учинчи Ренессанс даврида аёл маърифатининг моҳияти” мавзусидаги биринчи дарсини бошлаб берди.

 

Уламолар ташрифи масжидлар жамоати ва эҳтиёжманд кишиларнинг қалбига хурсандчилик олиб кирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномовлар аср намозини Наманган туманидаги "Отавалихон" жоме масжидида шом намозини "Умарбой хожи" жоме масжидида жамоат билан адо этдилар. Намоздан сўнг маданий мерос тарихи, бу ерда қилинаётган ишлар хусусида жамоат билан суҳбатда бўлдилар. Маданий меросларимизга бўлаётган эътибор, шукроналик неъмати, юртимизда яшаб ўтган динимиз ривожи, халқимиз маърифатига ҳисса қўшиб ўтган уламолар ва уларнинг қилган ишлари хақида суҳбатлашдилар.

 

Нуробод туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари Нуробод туманидаги мавжуд 14 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Нуробод туман “Қоқсой” жоме масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Нуробод туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди. Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров ва тегишли мутасаддилар иштирк этишди.

 

Муфтий ҳазрат иштирок этган ҳуфтон намозига минглаб намозхонлар ташриф буюрди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳуфтон намозини Наманган шаҳрида жойлашган “Абу Юсуф” жоме масжидида намозхонлар билан бирга-бирга адо этдилар.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг