Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Оқдарё туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

 
 

Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари Оқдарё туманидаги мавжуд 12 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Оқдарё туман “Маҳдуми Аъзам” масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Оқдарё туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди. Йиғилишда вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров ва тегишли мутасаддилар иштирк этишди.

Дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Ўз навбатида вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Саттаров томонидан ҳам аниқланган камчиликлар айтилиб, мазкур камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди.

Навбатдаги сайёр йиғилиш Пайариқ туманида бўлиб ўтишлиги белгиланди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/05/2021 19:26;   Кўрилганлиги: 1084
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/oqdaryo-tumanida-sayyor-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 08:15
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг