Экстремизм ва терроризмга қарши кураш борасида қабул қилинган халқаро ҳужжатларнинг аҳамияти
Тинчлик буюк неъмат, инсон ҳаётининг бирламчи шарти ҳисобланади. Чунки, осуда ҳаёт, яратувчанлик ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби, энг аввало, шу неъматга боғлиқ. Шунинг учун ҳам қадимдан барча халқлар тинчликни асраш учун моли-ю жони билан курашиб келганлар. Аммо воқелик тинчликни кўплаб мамлакатлар учун ҳали ҳануз орзу бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда. Ҳозирда мамлакатлар тинчлигига рахна солувчи омиллар турлича, давлатлар ўртасидаги низоли вазиятлар, фуқаролик урушлари, миллий ва этник низолар, табиий офатлар… Лекин бу омилларнинг ичида бугунги кунда энг хатарли ва ҳар қандай давлат тинчлиги, осойишталиги учун жиддий хавф солишга қодир бўлгани экстремизм ва терроризм эканини ҳар бир соғлом фикрли инсон тан олмоқда.
Самарқанд шаҳри "Панжоб" жоме масжиди томонидан ташкил этилган Хайрия_тадбирлари
Самарқанд шаҳри "Панжоб" жоме масжиди имом-хатиби Б.Ризаев томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда масжид атрофида яшовчи 35 нафар кам таъминланган, бемор ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга 500 минг сўмлик озиқ овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.
Шунингдек, 500 нафар фуқораларга 1.5 кгдан жами 750 кг гўшт махсулотлари ҳам эҳсон қилинди.
Аллоҳ таоло имомларимизнинг қилаётган хайрли амалларига кўмакчи бўлсин, эҳтиёжманд инсонларга қилинаётган хайрли ишларнинг файзини бунданда зиёда айласин!
Хайрия тадбирлари давом этмоқда...
Самарқанд шаҳри "Янгиобод" жоме масжиди томонидан ташкил этилган Хайрия_тадбирлари
Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби З.Маҳмудов ва Самарқанд шаҳри "Янгиобод" жоме масжиди имом-хатиби Т.Равшановлар "Янгиобод" жоме масжиди атрофида яшовчи 6 нафар кам таъминланган, бемор ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларни зиёрат қилдилар ва уларга ифторлик ва саҳарлик учун зарур озиқ овқат маҳсулотлари эҳсон қилдилар.
Аллоҳ таоло имомларимизнинг қилаётган хайрли амалларига кўмакчи бўлсин, эҳтиёжманд инсонларга қилинаётган хайрли ишларнинг файзини бунданда зиёда айласин!
Пастдарғом туманида фаолият юритаётган отинойилар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 20 апрел куни ЎМИ вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова Пастдарғом туманида фаолият юритаётган отинойилар билан давра суҳбати ўтказди. Тадбирда бугунги кунда отинойилар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди. Отинойиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берди.
Хайрия тадбирлари давом этмоқда
Бутун оламда кезиб юрган Муборак Рамазон тинчлик, файзу-барака ва саховат ойи муносабати билан жойларда ВАҚФ хайрия жамоат фондининг Самарқанд филиали томонидан ҳам турли хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.
Муфтий ҳазратлари олис Орлот қишлоғидаги таровеҳ намозида қатнашдилар
Аллоҳга шукрки, моҳи Рамазон ўлкамизда ўзгача файз ва тароват билан ўтмоқда. Қутлуғ ойнинг фазли ва баракасидан барча бирдек баҳраманд бўлишга ошиқмоқда. Буни одамларнинг хайрли ишларга ҳарислиги, ибодатга ошуфталиги ва фарзу суннат амалларини бажаришга эътибори ошганидан яққол сезиш мумкин.
Бу йилги Рамазон ойининг илк кунларида Самарқанд вилоятига Давлатимиз Раҳбарининг ташрифи ва муборак ой билан табрик қилишлари халқимизни чексиз қувонтирди.
Вилоят бош имом-хатиби “Бойбул” жоме масжидини қурилиш ишлари билан танишди
Жорий йилнинг 5 апрел куни Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ургут туманида “Ургут” марказий жоме масжиди ва қурулиши охирига етган “Бойбул” жоме масжидини қурилиш ишлари билан танишди.
"Сарҳисоб" танлови ғолибларига мукофотлар муборак бўлсин!
Бир неча йиллардан буён аждодларимиз меросини ўрганиш, миллий-диний қадриятларимизни тиклаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод онгида ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, ушбу йўналишда фаол меҳнат қилаётган ижодкорларни муносиб рағбатлантириш ва тақдирлаш мақсадида "Сарҳисоб" танлови ўтказилиб келинади.
Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошланди
Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
МУНОСАБАТ: ҲАМЖИҲАТЛИКДА ҲИКМАТ КЎП
Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган ёшларга мурожаатини томоша қилдик.
Нуробод туманида “Жом ота” жоме масжиди фойдаланишга топширилди
Туманнинг Жом маҳалласида бунёд этилган “Жом ота” жоме масжидининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Жоме масжидининг умумий ер майдони 0,25 гектарни ташкил этиб, масжид мингга яқин намозхонни сиғдира олади. Масжиднинг ўртасида 32 метр баландликда гумбаз қилинган.
Масжид ҳудудида замонавий таҳоратхона, имом-хатиб ва бошқа ходимлар учун барча қулайликларга эга маъмурий бино ҳам мавжуд.
Тадбирда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов, туман ҳокими Фахриддин Зоиров иштирок этди.
Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Пахтачи туманидаги "Хўжа Зиёвуддин" жоме масжидининг қурилиш ишлари билан танишдилар
Вилоят бош имом-хатиби Пахтачи туманидаги янгидан барпо этилаётган "Хўжа Зиёвуддин" жоме масжидида бўлдилар.
Олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишган Зайниддин домла Эшонқулов ўзининг маслаҳат ва кўрсатмаларини бериб, ушбу масжиднинг қурилишига ҳисса қўшаётганларнинг ҳақларига дуо қилдилар.
“Таварон” жоме масжидида Жума ибодати адо этилди
Бугун, 26 март куни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёоқубжон домла Мансуров вилоятимизнинг олис Каттақўрғон туманидаги чекка ҳудудда жойлашган, жорий йилда биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилган “Таворон” жоме масжидига ташриф буюрди. Мазкур масжидда жамоатга Жума намозини ўқиб бердилар.
Бош имом-хатибларнинг йиғилиши бўлиб ўтди
25 март куни вакиллик биносида Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида жойлардаги барча туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Отинойилар учун ўқув-семинар ташкил этилди
Жорий йилнинг 25 март куни ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров отинойилар учун ташкил этилган ўқув-семинар дарсини бошлаб, “Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, Хотин-қизлар ўртасида турли ёт ғоялар тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашишда отинойиларнинг ўрни” мавзусида суҳбатлашди.




















