Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

НУРОБОДДА ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

 
 

Юртимиздаги бошқа вилоятлар қатори Самарқанд вилоятида ҳам саховат тадбирлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Бугун, 11 май куни Нуробод туманида ҳам ана шундай хайрия тадбирларидан бири ташкил қилинди.

Хусусан, мазкур туманда жойлашган “Жом ота”  жоме масжиди ходимлари ташаббуси билан ҳомийлар жалб қилинган ҳолда ҳудуддаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор оилаларга 30 000 000 сўмлик озиқ-маҳсулотларидан иборат Рамазон туҳфалари тарқатилди.

Қолаверса, мазкур ҳудудда жойлашган ERELL қўшма корхонасининг ҳомийлигида “Жом” жоме масжидининг жонкуяр ходимлари ҳамроҳлигида ҳудуддаги 12 кам таъминланган оилаларнинг ҳар бирига озиқ-овқат маҳсулотлари ва  бир бошдан қорамол беминнат тарзда топширилиб, кўнгиллари бахту-сурурга тўлишига сабабчи бўлинди.

Бундай хайрли тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил қилинмоқда. Имом домлалар ҳам бу ойда саховатпеша инсонларни эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишга тарғиб қилиб, ҳожатбарорларга бериладиган ажр-у мукофотлар хушхабарини улашган ҳолда берилажак ажру-савобларга сабабчи бўлмоқдалар инша Аллоҳ.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 11/05/2021 18:18;   Кўрилганлиги: 642
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/nurobodda-xayriya-tadbirlari-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 02:31
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг