Вилоятимизда фаолият юритаётган шаҳар ва туман бош отинойилари учун Ургут туманида йиғилиш ташкил этилди
Жорий йилнинг 24 март куни шаҳар ва туманлар бош имом- хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг сайёр йиғилиши Ургут туманида ташкил этилди. Дастлаб отинойиларимиз тумандаги қадамжоларни, хусусан Ғовсили Аъзам, Абдулқодир Ғилоний ва Чор-чинор зиёратгоҳларида бўлдилар. Шундан сўнг, Мерганча қишлоғида ўз фаолиятини бошлаган "Ургут” марказий жоме масжидида йиғилиш бўлиб ўтди.
Каттақўрғон туманида масжид очилиши бўлиб ўтди
Каттақўрғон туманида “Таворон” жоме масжиди таъмирланиб яна фойдаланишга топширилди.
Ушбу масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоят вакили ўринбосари Ёоқубжон домла Мансуров ҳам иштирок этдилар.
Мўмин одам Аллоҳнинг уйларини обод қилишга, унга инфоқ қилиб, моддий ободлигини зиёда қилишга, унда намоз ўқиб, маънавий ободлигини зиёда қилишга уринар ва қалби доим масжидларга боғлиқ бўлар экан, икки дунёнинг бахту саодатига, хайру баракасига эришади.
Аллоҳ таоло ушбу масжидни халқимизга муборак қилсин, яна шу каби кўплаб жомелар қурилишини насиб айласин!
Янги очилган “Ургут” марказий жоме масжидида илк жума намози ўқилди (+фотолавҳа)
Бугун, 19 март куни Самарқанд вилояти Ургут шаҳрида янги қад ростлаган “Ургут” марказий жоме масжидида илк жума намози ўқилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Эрдон домла Эсонов, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, имом-хатиблар ва намозхонлар иштирок этди.
Сохта салафийлик
Ҳозирги кунда муқаддас ислом номидан ҳар хил оқимларнинг ўзларини жозибадор исмлар билан номлаб олиб, гўёки тўғри йўлни даъво қилиб, ғараз мақсадлари йўлида ушбу ниқобдан фойдаланиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Ана шундай оқимлардан бири “Сохта салафийлар”дир.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги «Ургут марказий» жомеъ масжидига ташриф.
Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжид Ислом динининг эзгулик, тинчлик, меҳр-мурувват, раҳмдиллик, муҳтожларга ёрдам бериш каби қадриятларини тарғиб қилувчи муҳим маънавий-диний маскандир. Шундай масжидлардан бири бугун фойдаланишга топширилди.
«Ургут марказий» жомеъ масжиди жамоасининг маълум қилишича, 5 йилдан зиёд вақт давомида, халқ ҳашари йўли билан бу жойда замон талабларига жавоб берадиган, намозхонлар учун қулай шароитларга эга, 10000 кишилик сиғимли жоме масжид бунёд этилди.
Мазкур масжид, том маънода маърифат масканидек қад ростлаган. Хонақоҳ шарқ услубидаги замонавий кўринишда бунёд этилган бўлиб, сержило, иссиқ воҳа тафтини намоён этади. Масжид гумбазининг ички томонида Қуръони каримнинг ибодатга даъват этувчи оятлари битилган.
Халқаро анжуманнинг якуний баёноти қабул қилинди
Бугун, 15 март куни Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон ўртасида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида “Имом Бухорий меросининг ўзига хосхусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда қардош халқлар диний соҳа раҳбарлари, етук уламолар, мутахассис ва мутасадди вакиллар қатнашди.
Тожикистон ва Афғонистоннинг таниқли уламолари халқаро анжуманда қатнашиш учун юртимизга келди
Бугун, 14 март куни Ўзбекистон муслмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов, Диний идора иш бошқарувчиси Рустам Жамилов ва бошқа мутасаддилар Самарқандга ташриф буюрган Тожикистон Республикаси делегациясини “Жартепа” чегара масканида кутиб олдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков Самарқанд вилоятида бўлиб ўтадиган анжуманга Афғонистон Ҳаж ва Вақф ишлари вазири бошчилигидаги уламоларни Сурхондарё вилоятида кутиб олди.
Бугун меҳмонлар Самарқанд вилоятидаги муборак қадамжоларни зиёрат қиладилар.
Самарқандда Имом Бухорий меросига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади
Эртага, 15 март куни Самарқанд вилоятида “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Унда Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистондаги диний соҳа раҳбарлари, етук уламолар, мутахассис ва мутасадди вакиллар иштирок этади.
Хўжа Исҳоқи Вали зиёратгоҳи обод қилинади
Самарқанд шаҳар Боғибаланд маҳалласи ҳудудида жойлашган Хўжа Исҳоқи Вали масжиди ёнида Хўжа Исҳоқи Вали зиёратгоҳи барпо этилади. Бу ҳақда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти бошлиғи Дилшод Нарзиқулов маълум қилди.
Муфтий ҳазратлари муҳташам жоме масжиднинг очилишида иштирок этдилар
Бугун, 13 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Самарқанд вилояти Ургут туманида барпо этилган “Ургут” марказий жоме масжидининг очилиш маросимида иштирок этдилар. Меҳмонларга Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, Диний идора Иш бошқарувчиси Рустам ҳожи Жамилов ҳамроҳлик қилди.
Масжиднинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов, таниқли уламолар, тажрибали имом-домлалар, мўйсафид отахонлар, вилоят мутасаддилари ва юзлаб намозхонлар иштирок этдилар.
Тадбир аввалида қурбонлик сўйилди ва Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, хайрли дуолар қилинди
Файзли тадбирда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари масжид жамоасини маҳобатли жоме билан муборакбод этдилар, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ишлар ва улкан ислоҳотлар ҳақида сўзлаб бердилар. Айниқса, масжид-мадрасаларни обод этилиши, қадамжою-зиёратгоҳларни гўзал ҳолатга келтирилиши, мўмин-мусулмонларимизга кенг имкониятлар берилаётганини батафсил гапириб бердилар. Мана шундай эътибор ва ғамхўрликдан намозхонларимиз чексиз мамнунликларини ўз сўзларида изҳор этдилар ва қувончлари юз-кўзларидан яққол намоён бўлди.
Маълумот ўрнида, янги масжид қибласи мутахассислар қуёшнинг ёзги энг сўнгги ботиш ва қишдаги энг сўнгги ботиш нуқталари ҳисобга олиниб, ушбу икки нуқта орлиғи уч қисмга бўлиб, чап томондаги бўлак белгиланди. Шунингдек, кечаси Олтин қозиқ юлдузига қараб мўлжал олинди.
Ўзбекистон ва Россия муфтийлари онлайн мулоқот ўтказдилар
Шу йил 10 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Россия марказий диний идораси раиси, муфтий Шайх Талъат Тожиддин билан онлайн мулоқот ўтказдилар. Унда икки давлат диний идоралари масъул ходимлари, Россия ислом университети ректори Артур Сулейманов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғофуров ҳам қатнашди.
Онлайн мулоқот Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Унда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Шайх Талъат Тожиддиннинг 40 йиллик муфтийлик фаолияти давомида катта ишлар амалга оширгани, икки давлат диний идоралари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганини алоҳида қайд этдилар. Келгусида ҳам диний соҳа ходимлари ва талабаларининг ўзаро тажриба алмашиши ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш муҳокама қилинди.
“Энг обод масжид” ва “Йил имоми” танлови ғолиблари тақдирланди
Бугун, 10 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида интернет кузатувчилари ўртасида ўтказилган “Йил танлови – 2020” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Диний идора масъул ходимлари, имом домлалар ва меҳмонлар қатнашди.
Танлов натижаларига кўра, “Энг обод масжид” ва “Йил имоми” йўналишлари бўйича қуйидаги кўп овоз олган номзодлар ғолиб деб топилди.
Пастдарғом туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари Пастдарғосм туманидаги мавжуд 24 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Пастдарғом туман “Нурул Ислом” масжидида бўлиб ўтди.
Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Пастдарғом туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди. Йиғилишни Вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, ўринбосари Х.Саттаров ва тегишли мутасаддилар иштирк этишди.
Дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Ўз навбатида вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов ва ўринбосари Х.Саттаров томонидан ҳам аниқланган камчиликлар айтилиб, мазкур камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди.
Шу билан бир қаторда яқинлашиб келаётган рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш сўнгида қатнашчиларга байрам дастурхони ёзилди ва вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов томонидан дуои хайрлар қилинди.
Навбатдаги сайёр йиғилиш Нарпай туманида бўлиб ўтишлиги белгиланди.
Зайниддин Эшонқулов ҳозирда Самарқанд вилоятида бўлиб турган Нурсултон Назарбоев маркази раҳбари билан учрашди.
Учрашувда вилоят бош имом-хатиби вилоятимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган янгиланишлар ҳақида сўзлаб бердилар.
Малака ошириш ўқувларининг биринчи босқичи якунланди
Имом ноиблар учун Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиалида 2021 йил 18 февраль куни бошланган ўқувлар 3 март куни ниҳоясига етди. Икки ҳафта мобайнида тингловчиларга исломшунослик - ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик, фиқҳ ва калом илми йўналишида умумий тайёргарлик, умумкасбий тайёргарлик, мутахассислик бўйича тайёргарлик, танлов фанлари бўйича машғулотлар бўлиб ўтди.




















