Афғонистон делегацияси вакиллари Самарқандга ташриф буюришди.
Шу йил 19 май куни Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси маслаҳатчиси, Миллий бирдамлик партиясининг Шимолий ҳудудлар бўйича раҳбари Муҳаммад Муҳсин Донеш бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Меҳмонларни Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ва бошқа мутасаддилар кутиб олди.
Афғонистон делегацияси вакиллари бугун, 19 май куни вилоятимиздаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишлари режа қилинган.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 19/05/2021 15:23; Кўрилганлиги: 888
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 02:30