Имом-хатиблар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2021 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳрида соҳада олиб борилаётган ишлар ва имом-хатиблар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳаридаги “Хўжа Абду Дарун” жомеъ масжидида пешин намозини жамоат билан адо этди.
Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳаридаги “Хўжа Абду Дарун” жомеъ масжидида пешин намозини жамоат билан адо этди. Шунингдек масжид жамоати билан "Пайғамбар алайҳиссаломнинг Мадинага ҳижратлари " мавзусида суҳбатлашди.
Туркиялик меҳмонлар Самарқанд вилоятидаги зиёрати давомида Самарқанд Шаҳрида жойлашган “Абу Мансур Мотуридий” зиёратгоҳига ташриф буюрди. Меҳмонларга вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлик қилмоқда.
Туркиялик меҳмонлар Самарқанд вилоятидаги зиёрати давомида Самарқанд Шаҳрида жойлашган “Абу Мансур Мотуридий” зиёратгоҳига ташриф буюрди. Меҳмонларга вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлик қилмоқда.
Абу Мансур Мотуридий 870 йилда туғилган, Самарқандда 945 йилда вафот этган ва шаҳар чеккасидаги Чокардиза деган қабристонга дафн этилган.
Баъзи манбаларда унинг Самарқанддаги “Иёзий” мадрасасида таълим олгани қайд этилган. Мотуридий Абу Бакр Аҳмад Жузжоний, Абу Наср Аҳмад Иёзий, Имом Аъзам мазҳабидаги буюк олим Наср ибн Яҳё Балхий, Муҳаммад ибн Фазл кабиларни ўзининг устози деб билган. Мотуридий фиқҳ ва калом масалалари билан қизиқиб, ҳанафий мазҳаби олимларидан дарс олиб ўз билимини оширади. Шу вақт давомида кўплаб машҳур фақиҳлар ва муҳаддислар билан мулоқотда бўлган ва мунозаралар қилган.
Туркиялик меҳмонлар Самарқандга ташриф буюрди.
Туркиялик меҳмонлар Самарқандга ташриф буюрди. Меҳмонлар Самарқанднинг диқққатга сазовор жойларини зиёрот қилмоқда. Бугун меҳмонлар зиёрати давомида Самарқанд Шаҳрида жойлашган “Шоҳи Зинда” зиёратгоҳига ташриф буюрди. Меҳмонларга вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлик қилмоқда.
Малумот ўрнида шуни айтишимиз жоизки, ҚУСАМ ибн АББОС (тахм. 624-677) — саҳоба. Муҳаммад (сав)нинг амакиваччаси. Манбаларда айтилишича, Саид динни кучайтирмоқ ва шариат ҳукмларини юргизмоқ мақсадида Қусам ибн аббос ибн А. ни бир неча ислом қўшини билан Самарқандда қолдирган. 677 й. суғдийлар Самарқандга ҳужум қилганда Қусам ибн аббос ибн А. шаҳид бўлган. Бану ножия қабристонида ғор ёнида (бошқа манбаларда — ғозийлар ёнида) дафн этилган У Оби машҳад ариғи яқинида бўлган. Амир Темур даврида ушбу мозор устига иморат қилиниб, турли безаклар билан безатилган. Халқ орасида Шоҳи Зинда («Тирик шоҳ») номи билан машҳур бўлган бу ёдгорлик ўрта аср меъморлигининг ноёб обидаларидан саналади.
“Убай ибн Каъб” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов жума намозини Самарқанд шаҳрида жойлашган “Қўшбоққоли” жоме масжидида адо этди.
Бугун, 8 октябр Жума куни вилоятимизга “Убай ибн Каъб” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлигида жума намозини Самарқанд шаҳрида жойлашган “Қўшбоққоли” жоме массжидида жамоат билан адо этдилар. Абдулҳаким домла Матқулов сўзга чиқиб, биз уммат ўлароқ инсониятнинг энг буюги – суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари, суннатлари, гўзал шамоиллари ва юксак ахлоқларини қунт билан ўрганишимиз ва ёш авлодларга ўргатишимиз зиммамиздаги олий бурчимиздир мавзусида жамоатга ҳаётий мисоллар асосида мазмунли маъруза қилиб бердилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов Булунғур туманида жойлашган "Амир Ҳамза" жоме масжидида жума намозини адо этди
Жорий йилнинг 8-октябр кунидан бошлаб бутун Булунғур туманининг мўъмин-мусулмонлари учун катта ҳадя бўлган "Амир Ҳамза" жоме масжидининг янги, замонавий андозалар асосида қуриб битказилган биносида жума намози жамоат билан жуда катта шукуҳият ила адо этилди.
Самарқандлик имом-хатиблар обунада фаоллик кўрсатгани учун “Шамсуддунхон Бобохонов” нашриёти томонидан тақдирланди.
2021 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти Ургут туманидаги шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Шамсуддунхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи бўлим мудири Толибжон Низомов иштирок этиб, сўзга чиқди ҳамда бугунги кунда халқимиз маънавиятини оширишда “Ҳидоят” журнали, “Ислом нури” газетаси ва “Мўминалар” журналининг тутган ўрни, ушбу уч нашр сифат жиҳатидан тобора зиёда бўлиб бораётгани ҳақида тўхталди.
245 та масжид янгидан қурилмоқда, 44 та жоме эса қайта қуришга тайёрланмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раис ўринбосари Ўткир Ҳасанбоев, Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов ва вилоят бош имом-хатиблари иштирокида Zoom дастури орқали онлайн йиғилиш ўтказилди.
Масофавий тадбирда вилоят қозиларининг янгидан қурилаётган масжидлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Ургут туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 октябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Ургут туманидаги мавжуд 62 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув Ургут туманидаги “Ургут марказий” масжидида бўлиб ўтди.
БИР ОЙЛИК МАЛАКА ОШИР ТААССУРОТЛАРИ
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиалида жорий йилнинг 7 сентябрдан – 5 октябргача Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом-ноиблари учун "Исломшунослик (ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик, фиқҳ ва калом илми)” йўналиш бўйича 144 соатли малака ошириш ўқувлари ташкил этилди. Малака ошириш курсида Самарқанд вилоятидан 15 нафар, Бухоро вилоятидан 4 нафар, Жиззах вилоятидан 6 нафар ва Сирдарё вилоятидан 5 нафар, Навоий вилоятидан 3 нафар жами 33 нафар имом-хатиб ва имом-ноиблари ўз малакаларини оширдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва вилояти бош имом хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Абду Дарун” жомеъ масжидида пешин намозини жамоат билан адо этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва вилояти бош имом хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуровлар Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Абду Дарун” жомеъ масжидида пешин намозини жамоат билан адо этдилар.
Самарқанд Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳрида қурилиш ишлари олиб бораётган "Хўжа Абду Дарун" жоме масжидига ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан танишди.
Самарқанд Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳрида қурилиш ишлари олиб бораётган "Хўжа Абду Дарун" жоме масжидига ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан танишди.
Қўлимизга илк бор қалам тутиб, хат-саводни ўргатган, меҳрини улашган муаллимларга доимо таъзимдамиз.
Қўлимизга илк бор қалам тутиб, хат-саводни ўргатган, меҳрини улашган муаллимларга доимо таъзимдамиз. Уларнинг сабоқлари, ўгитлари ҳаётда доимо асқотади, бизни тўғри йўлга бошлайди. Ҳа, ўқитувчилик шундай шарафли касбки, бир умр йўлимизни чароғон этади, қалбимизга илму урфон уруғини қадайди.
Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат — эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди.
Диний соҳада узоқ йиллар хизмат қилиб эл юрт тинчлиги йўлида фидойи хизмат қилган, бир нечта шогирдларга устозлик қилган фахрийлар кўпчиликни ташкил қилади.
Устозга эҳтиром оламга эҳтиром
Устоз – муаллимсиз қолганда замон,
Нодонликдан қаро бўларди замон.
Абдураҳмон ЖОМИЙ
Муаллимлик – буюк мақом. Чунки пайғамбарлар муаллим бўлганлар. “Муаллим” сўзининг маъноси илм берувчи, таълим берувчи, ўргатувчи демакдир. Пайғамбарлар инсониятга эзгуликни ўргатганлар. Ана шунинг ўзиёқ устозлик қай даражада юксак мартаба эканини кўрсатади.
"Гапирмайман, эшитмайман лекин Аллоҳдан розиман..."
Хабарингиз бор, марҳум муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратлари томонидан нашр этилган “Тафсири Ирфон” китобининг мухтасар шаклда таълиф этилган – “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китоби чоп этилиб, хайрия тариқасида кенг тарқатилмоқда.
Айни кунларда ушбу Қуръони карим китобининг нусхалари мадрасалар устозлари, талабалари, имом-домлалар, диний соҳа ходимлари ва Қуръони карим ўқишга иштиёқи бор, лекин имконияти йўқ фуқароларга ҳам бепул тарқатиш ишлари давом этмоқда.




















