Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандда мавлид тадбири ўтказилди

 
 

Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак ҳаётлари, суннатлари ва юксак одобларидан намуна олиш, Ул зотга муносиб уммат бўлиш истагида 18 октябрь куни Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” жоме масжидида ҚАЛБИМИЗ ВА ҲАЁТИМИЗ СИЗ ИЛА Ё РАСУЛАЛЛОҲ шиори остида мавлид тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Қуръон тиловати ва салавот билан бошланди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хулқлари, сийратлари имом-хатиблар томонидан ёритиб борилди. Оламларга раҳмат Пайғамбаримизнинг хулқлари, гўзал суннатларига эргашган инсонларнинг ҳаётларини тарихий воқеалар асосида ижро қилиб беришди.

Тадбирда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров, виолятимизда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, ва кенг жамоатчилик иштирок этидиар.

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров сўз олиб, йиғилганларга Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг насл-насаблари, туғилишлари, ҳаётининг дастлабки йиллари ва мана шу даврда у зот билан содир бўлган мўжизалар ҳақида гапириб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, амалга оширган ишлари ҳақида кейинги учрашувларда яна суҳбатлар бўлиши таъкидланди.

Тадбирда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларига муносиб совға бўлса, деган умидда “Сиз Пайамбарни кўрганмисиз китобининг Макка ва Мадина даврлари” меҳмонларга тарқатилиш ҳам режалаштирилган эди. Ёқубжон домла Мансуров ушбу китоб билан қисқача таништириб, унинг эл юртга, ҳамма ҳаммага хайру барака бўлишини таъкидладилар.

Тадбир Қуръон тиловати билан якунлангач, барча меҳмонларга “Сиз Пайамбарни кўрганмисиз китобининг Макка ва Мадина даврлари” китоблари ҳадия қилинди. Тадбир сўнгида яна тиловат ва хайрли дуолар қилинди. Шу билан Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларига бағишланган тадбир ўз ниҳояига етди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/10/2021 20:50;   Кўрилганлиги: 588
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqandda-mavlid-tadbiri-otkazildi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 08:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг