Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

АҚШда мавлид маросимлари ўтказилмоқда

 
 

Хьюстон штатидаги (АҚШ) масжидлар ва исломий мактабларда 24 октябр куни мавлид маросимлари нишонланди. Хусусан, «Масжид ал-Расул» масжидида мавлид тадбири ўтказилиб, унда шайх Мансур Али Ризвий маъруза қилди. Ислом олими ўз маърузасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд кунлари муносабати билан болалар учун ҳам тадбир уюштирилди. Ризвийнинг айтишича, бир йиллик карантин чекловларидан сўнг очилган масжидлар аста-секин аввалги фаолиятига қайтмоқда.

Бундан ташқари Хьюстондаги бошқа Ислом муассасаларида ҳам Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд кунлари нишонланди.

Жумладан, Хьюстон штатида жойлашган Шугар Ленд шаҳаридаги «Даъвати исломий» Ислом мактабида талабалар ва уларнинг оила аъзолари учун мавлид маросими ўтказилди.

Ҳозирда ушбу штатда мавлид маросимлари давом этмоқда. 30 октябр куни Иброҳим марказида соат 19:00 да Рабиъул аввал ойи шарафига «Маҳбуб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам» шиори мавзусида тадбир бўлиб ўтади. Тадбирда сийратга оид мавъизалар, салавотлар, нашидалар айтилади.


Киритилган вақти: 26/10/2021 04:42;   Кўрилганлиги: 504
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/aqshda-mavlid-marosimlari-otkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 24/04/2024 22:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг