ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ИНСОН ҚАДРИ УСТУВОР БЎЛГАН МАМЛАКАТ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида янгиланишлар нафаси кириб бормаган бирорта соҳа ва тармоқ, шаҳар ва туман, қишлоқ ва овул қолмади. Бугунги кунда давлатимиз инсон учун, халқ учун баралла очилди. Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг барчаси халқимиз қадр-қимматини янада юксалтиришга, одамларни рози қилиш, ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилганини бугун ўз ҳаётимизда ҳис этяпмиз.
Ихлос билан хайр-эҳсон қилган киши оятда ваъда қилинган улкан мукофотларга эришади.
Аллоҳ таоло томонидан берилган барча нарсалар бизларга омонат бўлганидек, молу бойлигимиз ҳам омонатдир. Аллоҳ берган молу дунёни Ўзи буюрган жойларга сарфлашимиз даркор. Хайру эҳсон ва садақа қилишда пешқадам бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Зеро Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида хайр-эҳсоннинг савоби улканлиги ҳақида хабар қилинган.
Масалан, Аллоҳ таоло: “Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”(Оли Имрон сураси, 92-оят). Ёки бошқа оятида: “Мол (бойлик)ларини кечаю кундуз, пинҳонаю ошкора эҳсон қиладиган кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида (махсус) мукофотлари муҳайёдир. Уларга (охиратда) хавф ҳам бўлмас ва улар ташвиш ҳам чекмаслар” (Бақара сураси, 274-оят), деб марҳамат қилади.
Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳрда ташкил этилган сайёр учрашув ва суҳбатлар
Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳрда ташкил этилган сайёр учрашув ва суҳбатлар доирасида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Каттақўрғон шаҳар Дўстлик, Алишер Навоий, Гўзалкент МФЙларда яшовчи аёллар билан "Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар" ва "Айёл кишининг оиладиги вазифалари" мавзусида сўҳбатлашди.
Шундан сўнг, Каттақўрғон шаҳар Бобур кчасидаа яшовчи аҳоли хонодонига ташриф буюриб ҳадиялар улашди.
Бугун ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан вилоятдаги энг иқтидорли имом-хатибларининг сайёр учрашув ва суҳбатлари вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигида Каттақўрғон тумани "Хўжа Абдураҳмон ота" масжидида бошланди.
Бугун ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан вилоятдаги энг иқтидорли имом-хатибларининг сайёр учрашув ва суҳбатлари вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигида Каттақўрғон тумани "Хўжа Абдураҳмон ота" масжидида бошланди.
Муфтий ҳазрат: Имомнинг асосий фазилати – Аллоҳга тақво қилишдир!
8 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари раисликларида жойлардаги бош имомлар олдидаги муҳим масалаларга бағишланган онлайн мулоқот ўтказилди.
Муфтий ҳазратлари ўз сўзларида барча имом-домлаларни мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини тўла таъминлаш, ислом уммати бирлигини мустаҳкамлаш ва ўлкамиз фаровонлиги йўлида елками-елка меҳнат қилишга даъват этдилар. Дин пешволари аввало халқимиз томонидан берилган ишончни оқлаш даркорлиги, бунинг учун эса тинимсиз меҳнат қилиш, изланишлар олиб бориш ва касб-маҳоратни муттасил ошириш зарурлигига эътибор қилдилар.
Чекка ҳудудларда жума намози адо этилди.
Бугун Пастдарғом тумани бош имом-хатиби Озод домла Назаров ва Самарқанд шаҳри "Шоҳи Зинда" жоме масжиди имом-хатиби Самариддин домла Мирзаевар Ургут туманидаги "Қози Боймуҳаммад" ва "Узун" жоме масжидларига ҳамда Самарқанд шаҳар "Хўжа Юсуф" масжиди имом-хатиби Нодирхон домла Маллаев Жомбой туманидаги "Ушун тепа" масжидига ташриф буюриб Жума намозини жамоат билан бирга адо этдилар.
"Йил имоми" танловининг ғолиби қандай аниқланади?
Республикамизда имом-хатиблар фаолиятини янада такомиллаштириш, бугунги глобаллашув даврида Ватан равнақи йўлида хизматлари ҳамда ёшларимизнинг турли ёт бузғунчи тоифаларнинг таъсиридан ҳимояланишида тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар йили “Йил имоми” кўрик танлови ўтказилади.
Танловни ўтказишдан қандай мақсад кўзланган? – танловнинг мақсади бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, юқори касбий маҳорат соҳиби бўлган, илғор фикрли, тадбиркор, ишбилармон, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдалана оладиган, диний-маърифий соҳа тарғиботчиси бўлган фаол имомларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.
#Онлайн: «Йил имоми – 2021» бошланди
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида ўтказилаётган “Йил имоми – 2021” кўрик танловининг республика босқичи бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар республика босқичида беллашадилар.
Кўрик танлов жараёни ва якунлари ҳақидаги хабарларни сайтимиз ва ижтимоий тармоқларда кузатинг.
Хабар берганимиздек, бугун ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан вилоятдаги энг иқтидорли имом-хатибларининг сайёр учрашув ва суҳбатлари вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Булунғур тумани "Амир Ҳамза" масжидида бошланди.
Хабар берганимиздек, бугун ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан вилоятдаги энг иқтидорли имом-хатибларининг сайёр учрашув ва суҳбатлари вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Булунғур тумани "Амир Ҳамза" масжидида бошланди.
ЭЪЛОН
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан ноябр-декабр ойларида вилоятдаги энг иқтидорли имом-хатибларининг сайёр учрашув ва суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Дастлабки сайёр учрашув ва суҳбат 4-ноябр куни Булунғур ва Жомбой туманларида бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Сайёр учрашув ва суҳбатлар соат 13:30да Булунур тумани марказий "Амир Ҳамза" жоме масжидида ва Жомбой тумани марказий "Исломобод" жоме масжидида бўлиб ўтади.
Ўзингизга керакли ва қизиқарли бўлган саволлар ва ҳаётда учрайдиган диний масалалар билан сайёр учрашув ва суҳбатларда иштирок этиб мурожаат қилишингиз мумкин.
Муфтий ҳазратлари Тошкент вилоятига ташриф буюрдилар
Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва бу хайрли ишларнинг натижаларини ҳар қадамда учратишимиз, кузатишимиз мумкин.
Ана шундай ислоҳотлар билан яқиндан танишиш, имом-хатиблар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашиш мақсадида бугун, 2021 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент вилоятига ташриф буюрдилар.
Оқим тарафдори дейилган имом ноиби аслида бошқа касб эгаси бўлган
31 октябрь куни расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда “Жиҳодчилар” тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди” сарлавҳали хабар эълон қилинди. Унда ёзилишича, Қашқадарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тадбирда “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.
Аниқланишича, улар “Жиҳодчилар” оқими ғоялари йўғрилган аудио-видео кўринишдаги материалларни тинглаб, томоша қилишган ҳамда ҳижрат ва жиҳод қилишга хайрихоҳлик билдиришган.
Муфтий ҳазратлари: Таълим биз учун нажот ва саодатдир
Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари диний таълим муассасаларига бўлган илк ташрифларини Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан бошладилар.
Ташриф дастлаб институт тарихига оид маълумотлар билан танишишдан бошланди. Унда институт ташкил этилиши, таълим даргоҳининг мақсад-вазифалари, собиқ муфтийлар тарихи ва ректорлар тўғрисида маълумотлар берилди. Сўнгра институт биносида ташкил этилган китоблар кўргазмаси ва ҳаттотлик ишлари билан яқиндан танишилди.
Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиъул аввал ой муносабати билан институтда Сийрат ойлиги ўтказилаётгани ҳақидаги хушхабар кўнгилларни шод этди.




















