Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов Булунғур туманида жойлашган "Амир Ҳамза" жоме масжидида жума намозини адо этди

 
 

Жорий йилнинг 8-октябр кунидан бошлаб бутун Булунғур туманининг мўъмин-мусулмонлари учун катта ҳадя бўлган "Амир Ҳамза" жоме масжидининг янги, замонавий андозалар асосида қуриб битказилган биносида жума намози жамоат билан жуда катта шукуҳият ила адо этилди.

Ушбу масжиднинг очилиш жума ибодатини халқ билан бирга адо этишлик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани "Омина" жомасжиди имом-хатиби Юсуф домла Муҳиддинов ва Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуровлар иштирок этиб, барча йиғилган жамоатга маъруза қилдилар.

Албатта ушбу хурсандчиликдан барча бирдек хурсанд бўлди. Шунингдек,  домлаларимиз бошчилигида барча намозхонлар қўлларини дуога қўл очиб, Аллоҳ таъолодан юртимиз тинчлиги, халқимизнинг фаровонлигини ва мазкур масжид қиёматга қадар намозхонлар учун хизмат қилишини ҳамда унинг қурилишида ҳомийлик қилган барча инсонларни икки дунё саодатига эришишларини сўраб, дуои-хайрлар қилдилар.

ЎМИ Сасарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 08/10/2021 16:27;   Кўрилганлиги: 61
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ozbekiston-musulmonlari-idorasi-masjidlar-bolimi-mudiri-muhammadnazar-qayumov-bulungur-tumanida-joylashgan-amir-hamza-jome-masjidida-juma-namozini-ado-etdi
Чоп этилган вақт: 26/10/2021 22:05
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг