Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Мен овоз бераман лойиқ инсонга

 
 

Бугун, 24 октяабрь куни эрталаб соат 08:00дан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сайлов участкаларида партялар томонидан президентликга кўрсатилган номзодлар учун овоз бериш бошланди.

Сайлов участкалари ва сайлов округларида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради, комиссия аъзолари, депутатликка номзодларнинг кузатувчилари, холислар гувоҳлигида сайлов қутилари муҳри очилди. Ушбу тадбир бошланишида имом-хатиблар, нуроний отахонлар  эл-юрт тинчлиги, фаровонлиги, манфаати йўлида қўлни-қўлга бериб, имконимиз доирасидаги яхши ишларни амалга ошириб, икки дунё яхшилигига эришишимизни насиб айлашини Яратгандан сўраб дуолар қилдилар.

Барча юртдошлармиз қатори Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва диний соҳа ходимлари ҳам ота-оналари, фарзандлари, оиласи билан сайлов участкаларига ташриф буюриб,   юрт келажаги, халқ равнақи йўлида ўзлари муносиб топган номзодларга овоз бермоқдалар.

Сайловларда фаол қатнашиб, ўз Юртимиз ва миллатимиз тақдирига эътиборли бўлишимиз мусулмонликнинг гўзал намунасидир!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 24/10/2021 10:51;   Кўрилганлиги: 959
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/men-ovoz-beraman-loyiq-insonga
Чоп этилган вақт: 19/09/2025 20:05
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг