Ахборот хизмати

Муфтий ҳазрат Намангандаги Hi-Tech услубида қурилган “Юсуфхон ўғли Қосимхон” масжидига ташриф буюрадилар

Эртага, 16 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Наманган вилоятига ташрифлари давомида Наманган шаҳридаги янги инновацион шаклда қурилган “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидига пешин намози вақтида ташриф буюрадилар.

Муфтий ҳазратлари 15 минг намозхонни сиғдира оладиган "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжидида минглаб намозхонлар билан пешин намозини бирга адо этиб, мавъиза қилиб берадилар.

 

Самарқандда диний соҳа ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакиллиги тизимида фаолият кўрсатиб келаётган 287 та жоме масжид имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў.Хасанбоев, ЎМИ Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири М.Камолов, ЎМИнинг Самарқанд вилоятидаги вакилли Зайниддин домла Эшонқулов ва вакиллик масъул ходимлари ҳамда диний соҳа ходимлари иштирок этишди.

 

Самарқанд вилояти отинойилари учун ўқув-семинари ўтказилди

Бугун, Самарқанд вилоятида отинойиларнинг дунёвий ва диний билимларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали билан ҳамкорликда вилоят, шаҳар ва туман бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ҳамда ҳудудлардаги отинойилар иштирокида бир кунлик ўқув семинари ўтказилди.

 

Отинойилар учун ташкил қилинган 1 кунлик ўқув семинари бошланди.

Айни пайтда Самарқанд вилоятидаги Тарғибот гуруҳлари ва бош имом-хатибларнинг аёллар масалалари бўйича ёрдамчилари ва барча отинойилар учун ташкил этилган 1-кунлик ўқув-семинар бошланди. Унда вилоятимизда расмий фаолият олиб бораётган барча отинойилар иштирок этмоқда.

Ўқув семинарни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошлаб бердилар.

 

Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига хизмат сафари якунлари тўғрисида

Жорий йилнинг 1-9 декабрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонида Умра зиёратини ташкил қилиш бўйича хизмат сафарида бўлди.

Делегация бутун дунёда қўлланилаётган карантин чекловлари шароитида Умра сафарини ташкил қилиш бўйича Подшоҳлик муассасалари билан музокаралар олиб борди. Иншааллоҳ, яқин фурсатларда, COVID пандемияси бошланишидан аввал Умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун табаррук зиёратни амалга ошириш имкониятлари яратилади.

 

Муфтий ҳазрат Фаластин элчисини қабул қилдилар

Шу йил 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Фаластин элчиси Муҳаммад Абдуллоҳ Таршаҳоний жанобларини қабул қилдилар.
Учрашув аввалида муфтий ҳазратлари элчи жанобларига муфтий вазифасига сайланганлари муносабати ила йўллаган табрик учун миннатдорлик изҳор этдилар. Муфтий ҳазратлари сўзларида давом этиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Фаластин ўртасидаги дўстлик ва кўп томонлама ҳамкорлик равнақ топаётгани, жумладан, диний соҳадаги алоқалар янада ривожланиб бораётгани, икки халқ ўртасида асрлар давомида шаклланган ришталар бугунги кунда ҳам янгича мазмун касб этаётгани ҳамда ўтмишда ота-боболаримиз Фаластин ерларига сафарлар қилганларини алоҳида қайд этдилар.

 

Ургут ва Тайлоқ туманларида сайёр учрашув ташкил этилди

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан вилоятдаги энг иқтидорли имом-хатибларининг Ургут ва Тайлоқ туманларида ташкил этилган сайёр учрашув ва суҳбатлар вилоят бош имом-хатиби  Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида  Ургут тумани "Ургут марказий" масжидида бошланди.

 

Соҳа раҳбарлари малака ошириш ўқувлари иштирокчилари билан учрашди

Шу йилнинг 29 ноябрь кунидан 11 декабрга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакиллари ҳамда туман/шаҳар бош имом-хатиблари учун “Янги Ўзбекистонда диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар: муаммо ва ечимлар” мавзусида малака ошириш ўқувлари бўлиб ўтди.

 

«Илм аҳли билан суҳбат» кўрсатувининг 21-сони меҳмони;

Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бўладилар.

Aйни вақтда қуйидаги линклар орқали ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларимизда кузатиб боришингиз мумкин. 

 

10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Серқуёш, ҳур ўлкам...

Ана шу сўзлар билан бошланадиган Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 29 йил тўлди.

“Давлат суверенитети рамзи бўлган мадҳия матни Ўзбекис­тон халқ шоири Абдулла Орипов томонидан ёзилган. Унга Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурхонов мусиқа басталаган”.

Аксарият ҳолларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган ахборот мазмунан қисқача ана шундай сўзлардан иборат бўлади. Аслида-чи? Давлат мадҳиясини яратиш зарурати қачон пайдо бўлган, уни амалга ошириш жараёни қандай кечган?

Бу саволлар кўпчиликни қизиқтириши шубҳасиз.

 

3-dekabr-Xalqaro nogironlar kuni: HЕCH KIM MЕHR VA E’TIBORDAN CHЕTDA QOLMADI.

Куни кеча, 3 декабрь куни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Вақф хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали раҳбари А.Султонов билан биргаликда “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Самарқанд шаҳридаги эшитиши ва гапириши чекланган фуқароларга байрам дастурхони ташкил қилди ва уларга бир дона кир ювиш машинаси, велосипед ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилди.

 

Samarqandda "Inklyuziv markaz" ochildi

Prezident Shavkat Mirziyoyev tashabbusi bilan barcha hududlarda nogironligi bo'lgan shaxslarni ijtimoiy qo'llab-quvvatlash maqsadida "Inklyuziv markaz"lar faoliyati yo'lga qo'yilmoqda.

3-dekabr "Xalqaro nogironligi bo'lgan shaxslar kuni" munosabati bilan Samarqand shahridagi yoshlar markazida "Inklyuziv markaz"ning ochilish marosimi bo'lib o'tdi.

Markaz uchun Yoshlar ishlari agentligi tomonidan 150 mln so'm mablag' evaziga kerakli barcha jihozlar olib kelindi.

Markazda tikuvchilik, kulolchilik, biserdan buyumlar yasash, zargarlik, tasviriy san'at va to'qish yo'nalishlari bo'yicha nogironligi bo'lgan shaxslar o'zlari uchun kerakli bo'lgan kasblarni o'rganishlari mumkin.

 

3 декабрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази” да БМТ бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрьдаги 47/3-сонли резолюсиясига мувофиқ “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди.

Бугун, 3 декабрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази” да БМТ бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрьдаги 47/3-сонли резолюсиясига мувофиқ “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирга вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулла домла Саттаров, вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбар ҳамда ходимлари иштирок этди.

Тадбирда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачаси, ногиронлик ҳассаси ва шунга ўхшаш совғалар эҳсон тариқасида тарқатилди.

 

Чеченистонлик меҳмонларнинг Самарқандга ташрифи амалга оширилди

Хабар берганимиздек, Чеченистонлик меҳмонларнинг ташрифи вилоятимизда давом этмоқда. Меҳмонларнинг ташрифи Имом Бухорий қадамжосининг зиёрати билан давом этди. Зиёрат сўнгида Қуръон тиловати қилиниб, Имом Бухорий ҳазратларининг ҳақларига ва барча марҳум мўмин мусулмонлар ҳаққига дуолар қилинди. Шунинг билан бирга меҳмонлар “Имом Бухорий” халқаро тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби билан яқиндан танишдилар.

 

#ХУШХАБАР: Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди

2021 йил 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Маълумки, ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари “Ҳаж” ва “Умра” амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг