Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

 
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов Музаффар Муротович Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.
Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.


Киритилган вақти: 03/02/2022 09:08;   Кўрилганлиги: 985
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/din-ishlari-boyicha-qomita-raisining-birinchi-orinbosari-prezident-maslahatchisi-etib-tayinlandi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 05:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг