Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Муфтий ҳазрат Намангандаги Hi-Tech услубида қурилган “Юсуфхон ўғли Қосимхон” масжидига ташриф буюрадилар

 
 

Эртага, 16 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Наманган вилоятига ташрифлари давомида Наманган шаҳридаги янги инновацион шаклда қурилган “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидига пешин намози вақтида ташриф буюрадилар.

Муфтий ҳазратлари 15 минг намозхонни сиғдира оладиган "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжидида минглаб намозхонлар билан пешин намозини бирга адо этиб, мавъиза қилиб берадилар.

Маълумот учун, "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжиди Наманган шаҳридаги "Афсоналар водийси" истироҳат боғи атрофида қад ростлаган.

Ноодатий лойиҳа асосида бунёд этилган ушбу масжидда бир вақтнинг ўзида 15 минг намозхон ибодат қилиши мумкин. Хонақоҳнинг ўзига 4,5 минг киши сиғади.

Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 100 кишига хизмат қиладиган таҳоратхона ҳам бор бўлиб, замонавий иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилган.

20 минг квадрат метр жойда қад ростлаган масжиднинг умумий майдони 4 гектарни ташкил этади. Шундан 2 гектари 700 ўринли автотураргоҳ учун мўлжалланган.

Муфтий ҳазратнинг ташрифлари ва суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 15/12/2021 21:31;   Кўрилганлиги: 85
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/muftiy-hazrat-namangandagi-hi-tech-uslubida-qurilgan-yusufxon-ogli-qosimxon-masjidiga-tashrif-buyuradilar
Чоп этилган вақт: 25/01/2022 21:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг