Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

144 нафар самарқандлик “Умра” зиёратига йўл олди

 
 

Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин, Юртимизда умра ибодатига кенг йўл очилиб, Байтуллоҳни тавоф қилувчилар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Илоҳим кўпайишда давом этаверсин!

Бугун 144 нафар самарқандлик муборак “Умра” зиёратини адо этиш учун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Самарқанд шаҳридан Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

 Зиёратчилар Эртага 09:00 да “Тошкент-Жидда” йўналиши бўйича парвоз қилиб, Мадина шаҳрига етиб боришади ва бир неча кундан сўнг  Маккаи мукаррамага йўл оладилар.

Умра ибодатининг ўзига хос бир қанча фазилатлари бор. Ўшалардан бири гуноҳларнинг ўчирилиши. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилиб айтади:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : “العمرة إلى العمرة كفارة لما بينهما، والحج المبرور ليس له جزاء إلا الجنة

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Бир умра кейинги умрагача бўлган оралиқдаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти эса фақат жаннатдир! (Имом Бухорий).

Аллоҳ таоло Ўзининг Байтини тавоф қилиш бахтига барчани муяссар этсин!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 


Киритилган вақти: 01/02/2022 00:33;   Кўрилганлиги: 943
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/144-nafar-samarqandlik-umra-ziyoratiga-yol-oldi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 05:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг