Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

БАЙРАМ ТАБРИГИ

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги раҳбарияти ва жамоаси юртимизнинг алп ўғлонларини, Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бел боғлаган, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги хизмат қилаётган азму шижоатли ҳарбийларимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этади.

Она Ватанга хизмат қилиш, давлат хавфсизлиги ва чегаралар дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимиз мудофаа қудратини юксалтириш ва жасорат билан хизмат кўрсатиш Сиз ўғлонлар чекида экан, доимо тўрт мучангиз бут, қаддингиз тик, ғурурингиз баланд бўлсин. Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 14/01/2022 08:22;   Кўрилганлиги: 35
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/bayram-tabrigi
Чоп этилган вақт: 25/01/2022 22:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг