Аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди
Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами давлатимиз томонидан алоҳида ҳимояга олингани, уларга муносиб турмуш шароити яратиш борасида қилинаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари вилоятлар бўйлаб халқимиз билан учрашувлар ўтказмоқда.
Жорий йил 22 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан вилоятдаги муаммоли маҳаллалар аҳолиси билан учрашувлар ташкил қилиниб, маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйилди.
ЭРТАГА 22 ФЕВРАЛ КУНИ ВИЛОЯТДАГИ НОТИҚ ВА ИҚТИДОРЛИ ИМОМ-ХАТИБЛАР ЖОМБОЙ ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР
Эртага, 22 февраль куни вилоятимизнинг бир гуруҳ нотиқ ва иқтидорли имом-хатиблари Жомбой туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.
"Гапирмайман, эшитмайман лекин Аллоҳга тақво қиламан..."
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” фонди ташаббуси билан ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан Самарқанд шаҳрида эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор, ижтимоий химояга муҳтож юртдошларимизга“Сиз бизга кераксиз!” шиори остида маърифий тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масул ходими, Самарқанд вилоят вакиллиги, “Вақф” фондининг ҳудудий филиали ва ҳамкор ташкилот ходимлари иштирок этди.
Умра ибодати қандай амалга оширилади?
Умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати муаккада ҳисобланади. Умра ибодатини йилнинг хоҳлаган вақтида адо этиш мумкин. Яъни умра қилиш учун айнан бирор вақт тайин қилинмаган. Аммо беш кунда – арафа куни, ийду қурбон ва ундан кейинги уч кунда умра қилиш макруҳи таҳримий бўлади. Чунки бу кунлар ҳаж арконлари адо этиладиган кунлардир.
Умра ибодати учун энг афзал вақт Рамазон ойи ҳисобланади.
Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳар “Хўжа Исҳоқи Валий” жомесига пешин намозига ташриф қилдилар.
Бугун, 17 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили Зайниддин домла Эшонқулов “Хўжа Исҳоқи Валий” жоме масжидига пешин намозига ташриф қилдилар.
Самарқанд вилояти фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари учун ўқув семинари ташкил этилди
Маълумки муҳтарам Президентимиз Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилган эди. Шу боис 17 феврал куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиблиги вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган маҳалла муллаларини вилоятдаги маҳаллаларга бириктириб, маҳалладаги ҳар-бир хонадон билан яқиндан танишиб чиқиши ва муаммоли хонадонлар билан алоҳида тартибда ишларини йўлга қўйиши учун уларнинг олдиларига вазифаларни белгилаб берди.
Самарқанд вилояти отинойилар учун ўқув семинари ташкил этилди
Бугун 16 феврал куни Самарқанд шаҳрида жойлашган Концерт залида вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоятимизда фаолият олиб бораётган отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда аёллар ва ёшларни турли ёт ғоялардан, жиноятчиликдан ҳимоя қилишда отинойиларнинг ўрни, аёллар фиқҳий масалалари, бидъат хурофотлар ва фолбинликнинг салбий оқибатлари ва қирқ фарз баёни тўғрисида машғулот дарслари бўлиб ўтди.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Сўнгги йилларда республикамизда барча соҳаларда бўлгани каби диний-маърифий йўналишда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, буюк аждодларимиз қадамжоларини обод қилиш, бой тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилиш, диний соҳада малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини йўлга қўйиш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Муфтий ҳазратлари мадраса устозига моддий рағбат ва икки талабага шартнома тўлови сертификатини тақдим этдилар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари “Кўкалдош” мадрасаси устоз ва талабалари билан учрашув чоғида билим юртининг энг жонкуяр устози Жалолиддин домла Холмўминовга беш миллион сўмлик бир марталик моддий рағбат ҳамда мадрасанинг икки нафар талабаси – Муҳаммадхўжаев Исмоил ва Аҳмедов Абдулқодирнинг ҳар бирига бир йиллик ўқув шартномаси тўлови – 10 684 000 сўмлик сертификатларини топширдилар.
Ёқубжон домла Мансуров Каттақўрғон шаҳар “Тегирмонбоши” жомесига пешин намозига ташриф қилдилар
Бугун, 15 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Каттақўрғон шаҳридаги “Тегирмонбоши” жоме масжидида пешин намозини жамоат билан бирга адо этди.
Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Мўмин” жомесига пешин намозига ташриф қиладилар.
Бугун, 15 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили Зайниддин домла Эшонқулов “Хўжа Абду Мўмин” жоме масжидига пешин намозига ташриф қиладилар.
Дин ишлари бўйича қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Махсудов Давронбек Рустамович Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Махсудов Давронбек Рустамович 2004-2012 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходими, 2012-2018 йиллар - Тошкент ислом университети илмий котиби, магистратура бўлими бошлиги, Исломшунослик кафедраси мудири, 2018-2020 йиллар - Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедраси мудири ҳамда ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов Музаффар Муротович Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.
Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.
144 нафар самарқандлик “Умра” зиёратига йўл олди
Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин, Юртимизда умра ибодатига кенг йўл очилиб, Байтуллоҳни тавоф қилувчилар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Илоҳим кўпайишда давом этаверсин!
САМАРҚАНДЛИК ЗИЁРАТЧИЛАР УМРА САФАРИ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРМОҚДА!
Бугун, 29 январь куни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва ўринбосари Хайрулло домла Саттаровлар вакиллик биносида Самарқандлик Умра сафарига зиёратига борувчи фуқаролар билан суҳбат ўтказди.




















