Ахборот хизмати

3-dekabr-Xalqaro nogironlar kuni: HЕCH KIM MЕHR VA E’TIBORDAN CHЕTDA QOLMADI.

Куни кеча, 3 декабрь куни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Вақф хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали раҳбари А.Султонов билан биргаликда “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Самарқанд шаҳридаги эшитиши ва гапириши чекланган фуқароларга байрам дастурхони ташкил қилди ва уларга бир дона кир ювиш машинаси, велосипед ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилди.

 

Samarqandda "Inklyuziv markaz" ochildi

Prezident Shavkat Mirziyoyev tashabbusi bilan barcha hududlarda nogironligi bo'lgan shaxslarni ijtimoiy qo'llab-quvvatlash maqsadida "Inklyuziv markaz"lar faoliyati yo'lga qo'yilmoqda.

3-dekabr "Xalqaro nogironligi bo'lgan shaxslar kuni" munosabati bilan Samarqand shahridagi yoshlar markazida "Inklyuziv markaz"ning ochilish marosimi bo'lib o'tdi.

Markaz uchun Yoshlar ishlari agentligi tomonidan 150 mln so'm mablag' evaziga kerakli barcha jihozlar olib kelindi.

Markazda tikuvchilik, kulolchilik, biserdan buyumlar yasash, zargarlik, tasviriy san'at va to'qish yo'nalishlari bo'yicha nogironligi bo'lgan shaxslar o'zlari uchun kerakli bo'lgan kasblarni o'rganishlari mumkin.

 

3 декабрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази” да БМТ бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрьдаги 47/3-сонли резолюсиясига мувофиқ “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди.

Бугун, 3 декабрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази” да БМТ бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрьдаги 47/3-сонли резолюсиясига мувофиқ “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирга вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулла домла Саттаров, вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбар ҳамда ходимлари иштирок этди.

Тадбирда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачаси, ногиронлик ҳассаси ва шунга ўхшаш совғалар эҳсон тариқасида тарқатилди.

 

Чеченистонлик меҳмонларнинг Самарқандга ташрифи амалга оширилди

Хабар берганимиздек, Чеченистонлик меҳмонларнинг ташрифи вилоятимизда давом этмоқда. Меҳмонларнинг ташрифи Имом Бухорий қадамжосининг зиёрати билан давом этди. Зиёрат сўнгида Қуръон тиловати қилиниб, Имом Бухорий ҳазратларининг ҳақларига ва барча марҳум мўмин мусулмонлар ҳаққига дуолар қилинди. Шунинг билан бирга меҳмонлар “Имом Бухорий” халқаро тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби билан яқиндан танишдилар.

 

#ХУШХАБАР: Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди

2021 йил 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Маълумки, ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари “Ҳаж” ва “Умра” амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар.

 

100 нафар бош имом-хатиб билим ва малакаси оширилади

Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Республикамизда фаолият олиб бораётган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳамда туман ва шаҳар бош имом-хатиблари учун ташкил этилган малака ошириш ўқувларининг бошланиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Президент админстрацияси масъул ходими Жасур Нажмиддинов, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиқлари Бобомурод Рустамов ва Муҳиддин Ҳакимов, шунингдек, малака ошириш ўқуви тингловчилари қатнашди.

 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Хўжа Исмоил шаҳарчасида янги боғ барпо этилди

Шу кунларда давлатимиз раҳбари ташаббуси остида мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган ва кейин ҳам мунтазамлик касб этадиган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасимоҳияти жиҳатидан келажак авлод тақдирига даҳлдорлиги билан аҳамиятли. 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича эълон қилинган долзарб 40 кунлик доирасида Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Хўжа Исмоил шаҳарчасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги раҳбарлигида вилоят диний соҳа вакиллари томонидан “Имом Бухорий авлодлари боғи” яратилди.

 

Фаол мутахассисларга сертификат берилди

Хабар берганимиздек, шу йил 22-27 ноябр кунлари Ўзбекистон мусулмонлар идорасида Қорақалпоғистон қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари кадрлар ва ташкилий масалалари бўйича мутахассислар билим ва малакаларини оширди.

Ушбу курс Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тизимдаги вакилликлар – Қорақалпоғистон қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликларида иш самарадорлигини ошириш, амалдаги қонунчилигикдаги ўзгаришлардан хабардор этиш, вакилликларнинг кадрлар ва ташкилий масалалари бўйича мутахассисларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

 

“Сўфи Оллоёр” ва "Эзгулик" боғлари ташкил этилди

Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда кенг қулоч ёзган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқанд вилоятининг барча жойларида хайрли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Пастдарғом туманида жойлашган "Норқул бобо" жоме масжиди ҳовлисида диний соҳа вакиллари, уламо ва нуронийлар иштирокида манзарали ва мевали дарахтлар кўчати экилиб, "Эзгулик боғи" ташкил этилди.

Шу куни " Эзгулик боғи"га 1000 тупга кўчатлар ўтқазилди.

 

Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари юксак медал билан тақдирландилар

2021 йил 25 ноябрь куни Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан таъсис этилган юксак медал билан тантанали равишда тақдирландилар.

 

 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистондаги халқаро анжуманда қатнашадилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро анжуманда қатнашиш учун Қозоғистон республикасига ташриф буюрадилар.

Муфтий ҳазратлари илк хориж сафарлари чоғида Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этадилар.

 

Қирғизистонлик меҳмонларнинг Самарқанддаги ташрифи ўз ниҳоясига етди

Хабар берганимиздек, Қирғизистон уламоларининг вилоятимизга бўлган ташрифи давом этмоқда. Меҳмонлар куннинг иккинчи ярмида шаҳарнинг диққатга сазовор муҳим жойларидан бири, қадимий, аммо ҳамиша навқирон шаҳарсозлик ансамбли сифатида бутун дунёга донги кетган Регистон майдонига ташриф буюрди ҳамда меҳмонларга ушбу тарихий обиданинг қурилиши ва бизгача етиб келиш тарихи сўзлаб берилди.

 

MUAZZINLAR UCHUN MAXSUS DARS TASHKIL QILINDI.

Bugun 20.11.2021 sanada O'zbekiston xalqaro islom akademiyasi faxriy doktori, O'zbekiston musulmonlari idorasi "Qur‘on va tajvidni o‘rgatish" bo‘limi mudiri Shayx Alijon qori xizmat safari bilan Samarqand viloyatining ham ziyorat qildi. Samarqand shahrida joylashgan “Xo‘ja Ishoq Valiy" jome masjidida saralab olingan muazzinlar uchun maxsus dars tashkil qilindi. Shayx Alijon muazzinlarning azon aytish mahoratini baholab, ularga kerakli tavsiyalarni berdi.

 

Қирғизистонлик уламолар Самарқандда!

Хабар берганимиздек, Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар ташрифи вилоятимизда бўлиб турибди. Меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Хомиджон домла Ишматбеков ва Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловлар ҳамроҳлик қилмоқдалар.

 

Қирғизистон Уламоларининг Самарқандга ташриф буюрдилар.

Қирғизистон Уламоларидан ташкил топган делегацияни вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва масъуллар Самарқанд темрйўл вогзалидан кутиб олдилар.
Сўнг Қирғиистон муфтийси ва дин ишлари бўйича бошқарма бошлиғи билан вилоят ҳокими ўринбосари ва вилоят бош имом-хатиби биргаликда давра субати ташкил этилди.
Шунигдек давра суҳбатида Самарқанднинг тарихий обидалари ва Самарқандда етишиб чиққан улуғ олимлар ҳақида гапириб ўтилди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг