Каттақўрғон тумани бош имом-хатиби бошчилигида туманддаги олис ҳудудга ташриф қилинди
Каттақўрғон тумани бош имом-хатиби Сирожиддин домла бошчилигида тумандаги барча имом-хатиблар биргаликда туманнинг чекка ҳудудида жойлашган “Ёнбош” ва “Ҳожи Абдусамат” масжидларига ташриф буюрдилар ҳамда масжидларда олиб брилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.
МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ
Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 1 июнь куни Самрқанд вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қодиров, ДИҚ вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси С.Баймуродов, Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ДИҚ Тойлоқ тумани бўйича бош мутахассис Н.Мамарайимов ва Тайлоқ тумани бош имом-хатиби Б.Исмоилов биргаликда Тайлоқ туманида бўлиб тумандаги барча имом-хатиблар билан маърифий суҳбат ўтказдилар. Суҳбат давомида ватанимизда бўлаётган эзгу ислоҳотлар, хусусан, диний-маърифий соҳада қилинаётган хайрли ишлар, янгилик ва хушхабарлар ҳақида маълумот берилди.
1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни МУБОРАК БЎЛСИН!
ҚАДРЛИ ВА МУҲТАРАМ АЗИЗ БОЛАЖОНЛАР!
Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайман! Ўзбекистонимизнинг ҳар бир ўғил-қизи тинч-осуда юртда, ота-онаси бағрида, жисм-у жони саломат бўлиб улғайишини тилайман.
Каттақўрғон шаҳрида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди
Бугун, 2022 йил 31 май куни сайёр йиғилиш Каттақўрғон шаҳрида ташкил қилинди. Шаҳардаги мавжуд 5 та масжид имом-хатиблари ва ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари шаҳардаги 16 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Каттақўрғон шаҳридаги 5 та масжидда пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик қадри”, “Ёшлар келажагимиз”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” мавзуларида маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Иштихон туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди
Бугун, 2022 йил 24 май куни сайёр учрашув ва суҳбатлар Иштихон туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 11 та масжид имом-хатибларива ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда 4 нафар иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 20 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Иштихон туманидаги 11 та масжидда пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик қадри”, “Ёшлар келажагимиз”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” мавзуларида маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Форум ишитирокчилари билан вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ўртасида дўстона суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Макка шаҳри Ислом олами уюшмаси масъул ходими Абдулазиз Сархан "Ўзбекистонни хусусан Самарқандни кўриш ва зиёрат қилиш менинг 60 йиллиқ орзуим эди. Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ таоло мени шу кунларга етказди. Ушбу форумни ташкил қилган ва бизга яқиндан ёрдам бераётган барча мутасадди ташкилот ходим ва раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдираман" - деди.
Бугун, Зайниддин домла Эшонқулов вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қодиров билан биргаликда Самарқанд темир йўл вокзалида “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми иштирокчиларини кутиб олди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар, АҚШ Глобал жалб қилиш институтлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган, Европа, Осиё, Яқин Шарқ, Африка мамлакатлари ва АҚШ етакчи дин уламолари, илоҳиётшунослари, ҳуқуқшунослари ва бошқа расмий вакиллар иштирокида давом этаётган форум аъзолари Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Диний идора уламолари иштирок этаётган «Декларациялар мулоқоти» форуми бошланди
Бугун, 16 май куни «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми ўз ишини бошлади. 20 майга қадар давом этадиган форумда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари, таниқли уламолар, имом-домлалар, мударрислар ҳамда соҳа экспертлари иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида турли мамлакатлар диншунос олимлари, амалиётчи мутахассисларига жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлаб туришнинг муҳим шарти сифатида деклациялараро самарали мулоқот ўрнатиш соҳасидаги энг яхши халқаро амалиёт, илғор хорижий тажриба намойиш этилмоқда.
Бугун, Самарқанд шаҳар "Хўжа Исҳоқи Вали" жоме масжидида имконияти чекланган фуқаролар билан тадбир ўтказилди.
Тадбирда Исломжон домла Бобобеков "Суннатга амал қилиш ва бидатнинг зарарлари" мавзусида сухбатлашди.
ЭРТАГА 11 МАЙ КУНИ ВИЛОЯТДАГИ НОТИҚ ВА ИҚТИДОРЛИ ИМОМ-ХАТИБЛАР БУЛУНҒУР ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР
Эртага, 11 май куни вилоятимизнинг бир гуруҳ нотиқ ва иқтидорли имом-хатиблари Булунғур туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.
"Қуръон нозил бўлган кеча" номли тадбирининг иккинчи қисми бўлиб ўтди.
Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги китоби, қиёматгача боқий қоладиган, барчани ожиз қолдирган мўъжиза каломи Қуръони каримни нозил қилиш учун айнан Рамазон ойини танлаган.
Шу муносабат билан Самарқанд аҳлига Қуръони каримни хатм қилиб бераётган қориларга барча вилоят мўмин-мусулмонлари номидан миннатдорлик изҳор қилинди ҳамда ҳомийларнинг ҳадяларидан иборат совғалар қориларга улашилди.
Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур бобомизга эҳтиром
Ҳар бир инсон юрт фаровонлиги, ободлиги, дин, таълим, фан ва маданиятнинг ривожи учун ўз ҳиссасини қўшган. Шунингдек, Шамсуддин қози, Жазирий, Шайх Бухорий ва бошқа кўплаб машҳур олим ва уламоларни ўзига ром қилиб олган буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг 686 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Кемтик қалбларга хушнудлик улашиш вазифамиздир
Рамазон фазилатларга бой ойдир. Уни ғанимат билиб, иложи борича кўпроқ ибодату зикр, тиловату саловат ҳамда хайр саховат, бева-бечоралар кўнглига хурсандчилик улашиш ва бунинг сабабидан кўплаб ажру мукофотларга сазовор бўлишимиз даркор.
Каттақўрғон туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди
Жорий йил 22 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги тамонидан Каттақўрғон туманида муаммоли маҳаллалар аҳолиси билан учрашувлар ташкил қилиниб, маҳаллабай ишлаш тизими ташкил қилинди.
ЭРТАГА 30 МАРТ КУНИ ВИЛОЯТДАГИ НОТИҚ ВА ИҚТИДОРЛИ ИМОМ-ХАТИБЛАР КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР
Эртага, 30 март куни вилоятимизнинг бир гуруҳ нотиқ ва иқтидорли имом-хатиблари Каттақўрғон туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.




















