Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Россия халқлари ассамблеяси раҳбари ўринбосари Назиржон Абдуғаниевни  қабул қилди

 
 

Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Россия халқлари ассамблеяси раҳбари ўринбосари Назиржон Абдуғаниевни бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов қабул қилди. Дўстона ва илиқ муносабатлар асосида кечган суҳбат жараёнида меҳмонга вилоят бош имом хатиби мамлакатимизда ва хусусан Самарқанд вилоятида олиб борилаётган диний соҳадаги ижобий ўзгаришлар, эришилган ютуқлар, жумладан диний таълим, вакиллик ва имом хатиблар томонидан амалга оширилаётган ишлар, масжидлардаги қайта қуриш ва ободонлаштириш жараёнлари борасида батафсил маълумот берди.

Икки мамлакат халқлари ва мусулмон жамиятларининг келгусидаги дўстона алоқа ва муносабатларининг янада мустаҳкам бўлишида бу каби учрашувлар манфаатли бўлиши суҳбат жараёнида таъкидланди. Қолаверса бу каби дўстона мулоқот давлатлар ўртасида ҳамкорликнинг дебочаси экани, келгусида биргаликда кўплаб ишлар амалга оширилиши таъкидланди.

Қабул якунида вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Россия халқлари ассамблеяси раҳбари ўринбосари Назиржон Абдуганиевга эсдалик совғаси топширди. Ўз ўрнида Назиржон Абдуганиев ҳам самимий меҳмондўстлик ва қабул учун ташаккур билдириб, эсдалик совғаларини топширар экан Самарқанд вилояти имом-хатибларини Россия давлатига таклиф этиб қолди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 01/08/2022 15:00;   Кўрилганлиги: 137
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyati-bosh-imom-xatibi-zayniddin-domla-eshonqulov-rossiya-xalqlari-assambleyasi-rahbari-orinbosari-nazirjon-abduganievni-qabul-qildi
Чоп этилган вақт: 02/12/2022 15:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг