Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Элита академик мактаби нодавлат таълим” муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, Маҳмуджон домла Ибодуллаев, Ёқубжон домла Мансуров, туман ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Элита академик мактаби ўқувчилари ва ота-оналар иштирок этди.
Тадбирда вилоят бош имом-хатиби сўзга чиқиб, ушбу замонавий таълим маскани кейинги йилларда юртимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси бўлиб, бу ерда таълим-тарбия олаётган ёшларимиз аждодларимизга муносиб фарзанд бўлиб, эртага юртимиз довруғини дунёга таратадиган халқаро андозаларга мос мутахассислар бўлиб вояга етишини таъкидлади.
Тадбир сўнгида Халқимиз фаровонлиги, эл-юртимиз тинчлиги, олиб борилаётган улкан ижобий ислоҳотлар янада равнақ топиши, ҳаётимизнинг янада фаровон бўлишини тилаб, хайрли дуолар қилинди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 10/08/2022 11:19; Кўрилганлиги: 918
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 08:17