Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилоятига Росссиянинг бош муфтийси Талгат Сафа Тожуддин ташриф буюрди.

 
 

Жорий йилнинг 4 августь куни  Самарқанд вилоятига Росссия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Росссиянинг бош муфтийси Талгат Сафа Тожуддин бошчилигида бир қатор кўзга кўринган Ислом дини вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин домла Эшонқулов томонидан кутиб олинди.

Делегиция ташрифи доирасида Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов билан  учрашув ўтказди. Учрашувлар чоғида таълим, фан ва маданият масалалари ҳамда диний-маърифий, илмий меросни ўрганиш, қўлёзма манбаларни тадқиқ этиш, нашрларини амалга ошириш хусусида ҳам ўзаро фикр алмашилди ва муайян хулосаларга келинди.

Шунингдек, ташриф чоғида делегация аъзолари Имом Бухорий мақбараси, Самарқанд шаҳридаги қадамжолар ҳамда мамлакатимизнинг Биринчи Президенти марҳум Ислом Каримов қабрларини зиёрат қилдилар.

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 04/08/2022 13:13;   Кўрилганлиги: 440
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyatiga-rosssiyaning-bosh-muftiysi-talgat-safa-tojuddin-tashrif-buyurdi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 21:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг