Ахборот хизмати

ВАҚФ ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ҲАЙИТ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН НОГИРОНЛИК АРАВАЧАСИ ҲАДЯ ҚИЛДИ

“Вақф” хайрия жамоат фонди ва Самарқанд шаҳар “Шоҳи Зинда” жоме масжиди ҳамкорликда Рамазон ҳайити кунлари жисмоний имконияти чекланган шахсларга ҳайит байрами муносабати билан моддий ёрдам кўрсатдилар. Жумладан, Жомбой тумани, Ўроқли МФЙда яшовчи Каримқулов Рўзимурод, Тайлоқ туман, Найман МФЙда яшовчи Зиёев Ҳусенжон ва Самарқанд Ветеренария ва медицина институти талабаси Сафарова Баҳораларга 3 дона 5 400 000 сўмлик ногиронлик аравачалари эҳсон қилди.

 

Қадр кечаси таровати

31 май куни Рамазоннинг 26-кечасидан 27-кечасига ўтар кечаси бутун дунё мусулмонлари “Лайлатул қадр” кечасини кутиб олди. Бу кеча Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги тоқ кечаларидандир. Саҳиҳ ҳадис билан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлиги тоқ кунларидан изланглар”, дея марҳамат қилганлар. Шу билан бирга кўпчилик уламолар наздида Лайлатул Қадр кечаси Рамазоннинг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечасидир. Самарқанд вилоятидаги жоме масжидларда ҳам бу кечадаги таровеҳ намозлари завқ билан ўтди. Масжид имом-хатибиларининг таклифларига биноан кўплаб уламолар, имом-хатиблар масжидларнинг жамоатини улуғ байрамлар билан табриклагани ташриф буюрдилар. Бу улуғ кечанинг фазли, даражотлари ҳақида зарур мавъизалар қилдилар. Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари иодораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансурнинг Имом Бухорий жомесига ташрифи ушбу кечага ўзгача файз бахш этди.

 

САВОБИ КЎП АМАЛЛАР

“Вақф” хайрия жамоат фонди ўз олдига бир неча йўналишда хайрия ишларни амалга оширишни режалаштирган. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишлар ҳам фонднинг ўз олдига қўйган мақсадларидан биридир. Хайрия фондининг вакиллари сифатида жойларда фаолият олиб бораётган имом хатиблар “Рўзғор”, “Эҳтиёжмандларга кўмак”, “Обод хонадон” акцияси доирасида аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кекса ва ногиронларга ҳомийларни жалб этган ҳолда саховат тадбирлари ўтказиб келмоқда. Жумладан, Пахтачи туман имом хатиблари туман бош имом хатиби Исроил Амириллаев бошчилигида бир қанча хайрия тадбирларини амалга оширдилар. Туман бўйича Рамазон ойи давомида 120 дан зиёд хонадонга 15 000 000 сўм миқдорда моддий ёрдам ва эҳсонлар тарқатилди. Имом хатибларимиз бу каби ишларда Рамазон ойи билан чекланиб қолмайдилар.

 

156 нафар ватандошимиз Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди

Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди, деб ёзмоқда Президент матбуот хизмати.

 

РАМАЗОН ОЙИДАГИ НАФАҚА ХУДДИ АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ИНФОҚ ҚИЛГАН КАБИДИР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта саховатли, инфоқ қилувчи, олийжаноб, очиққўл ҳамда кўп садақа берувчи, хушфеъл, ёрдам сўраб келганларга ёрдамлари-ю кўмакларини аямайдиган киши эдилар.

 

Покистонлик генерал Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

Покистон Ислом Республикасининг генерал Содиқ Али бошчилигидаги делегацияси бугун – 30 май куни Самарқандга ташриф буюрди.

 

ХАЙР-ЭҲСОН ҚИЛГАН КИМСАНИНГ ҲАҚҚИГА ФАРИШТАЛАР ДУО ҚИЛАДИ

Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берилади. Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, озгина бўлсада уларга моддий ёрдам кўрсатиб, меҳр улашилса, уларнинг кўнгли тоғдек кўтарилади. Хайр-эҳсон қилишнинг эса фазилати улуғ, савоби кўп ва бу дунёда барака келтиради. У ҳақида Қуръони карим оятлари ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларида кўплаб таърифлар келтирилган. Ҳадиси шарифда шундай дейилади:

 

Жаннатга ҳисоб-китобсиз кирувчилар

Рамазон ойи бошланибдики вилоятимизда фаолият олиб бораётган барча имом хатибларнинг хайр-эҳсон, саховат ишларида яна ҳам ғайрати ошган. Зеро Аллоҳ таоло муборак каломида “Яхшилик билан мусобақа қилиб ўтиб кетувчилар, бас, ана ўшалар жаннатга ҳисобсиз кирурлар”(“Фотир” сураси, 32-оят), дея марҳамат қилган. Демак ҳар бир мўмин киши бу муборак ойни шарофатидан умид қилиб, кўпроқ яхши солиҳ амалларни қилишга ошиқмоқлиги зарур бўлади. Яхши ният ва мукаммал ижроси ила қандай амални бажарса, уни савобига эга бўлаверади.

 

Сахий кишининг таоми шифодир

Рўза буюк ибодат ва мўмин учун мислсиз имкониятдир. У кишида сабр, саховат, ирода, тўғрисўзлик, тартиб, нафсни жиловлаш, шафқат, ўзгалар дарди билан яшаш каби яхши хулқларни тарбиялайди. Бу улуғ ибодатнинг исломнинг беш рукнидан бири қилиниши ҳам бежиз эмас. Зеро, рўза ўз соҳибида мисли кўрилмаган хислат ва фазилатларни шакллантиради. Жумладан, муҳтожларга кўмак беришни ҳам.

 

Фитначининг асл юзи очилди!

27 май куни ижтимоий тармоқларда “Вақф” фонди ҳақида асоссиз гаплар тарқалди. Фонд ҳақида турли гап-сўзлар айтила бошланди. Нима эмиш, вақф мулклари сифатида ўтказиб берилган хонадонларда Фонд раҳбари яшаётгани иддао қилинган.

 

Боланинг бегонаси бўлмайди

Мамлакатимизда ҳар бир бола ҳеч кимдан кам бўлмай таълим-тарбия олиши учун кенг шароитлар яратилган. Ҳар қандай миллатнинг равнақи, умумбашарият тарихида тутган ўрни, мавқеи ва шуҳрати бевосита фарзандларининг ақлий ва жисмоний етуклигига боғлиқ. Ҳеч ким она қорнидан ёмон хулқли, жиноятчи бўлиб туғилмайди. Қачон бола эътиборсиз ташлаб қўйилса, ёмонлик ичида ўсса, бадбахтликка юз тутади ва ҳалок бўлади. Бунда гуноҳ юки шу кўйга солганларнинг, ота-онанинг ва жамиятнинг зиммасига юкланади.

 

Хўжа Нисбатдор жоме масжиди томонидан эҳсон тарқатилди

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмонни ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади”, дедилар”.

 

Лоҳутий жоме масжиди имом хатиби болажонларни саётҳга таклиф қилди

Бугун, 24 май куни Самарқанд шаҳар “Лоҳутий” жоме масжиди имом хатиби саховатпеша инсонлар билан биргаликда Самарқанд шаҳридаги 1-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан бир гуруҳини шаҳар бўйлаб саёҳатга олиб чиқди. Улар шаҳримизнинг кўзга кўринган масканлари ва зиёратгоҳларига ташриф буюрдилар. Улкан таъсурот ва қувонч билан ортга қайтаётган болажонларга ёз мавсумида кийиладиган кийим кечаклар харид қилиниб, совға қилинди. Саёҳат якунида уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилган масжид имом хатиби Ўткиржон Ўмирқулов, "Биз сизни ҳеч қачон унутмаймиз, сиз билан ҳамиша биргамиз. Сиз ҳам Ватан учун керак эканингизни ҳеч ҳам унутманг", дея хайирлашди.

 

Нохушликларни ислом шиорларига боғлаш-гуноҳ!

Сўнгги вақтларда Интернет тармоқларида айрим нохушликларни ислом шиорларига боғлаш – “имом ундай бўлди”, “масжид бундай бўлди” дейиш ҳолатлари учраётгани ижобий ҳодиса эмас. Аввалроқ “Деновда ҳамшаҳрига марихуана берган масжид ноиби қўлга олинди”, “Уйи томсиз қолган имомга ёрдам берайлик”, “Даҳшатли алангадан мўъжиза туфайли омон қолган имом зудлик билан операция қилиниши зарур” каби мақолалар эълон қилинган эди. Булардан мақсад нима? Шундай нохолис йўл орқали омманинг эътиборини жалб қилиш ё нашр рейтингини оширишми?

 

Отинойилар ҳам саховат тадбирлари ўтказишмоқда

Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар Муборак Рамазон ойи ҳамда яқинлашиб келаётган 1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги 1-сон болалар Меҳрибонлик уйига ташриф буюрдилар. Ташриф асносида болажонларни байрам билан муборакбод этиб, улардан ўттиз икки нафарига жами 2 850 000 сўм қийматга эга кийим-кечак ва ўқув қуроллари совға қилдилар.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг