Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

РАМАЗОН ОЙИДАГИ НАФАҚА ХУДДИ АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ИНФОҚ ҚИЛГАН КАБИДИР

 
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта саховатли, инфоқ қилувчи, олийжаноб, очиққўл ҳамда кўп садақа берувчи, хушфеъл, ёрдам сўраб келганларга ёрдамлари-ю кўмакларини аямайдиган киши эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзаро ҳамдардликлари, қўллаб-қувватлашлари, меҳрибонликлари, ўзгалардан ҳол сўрашлари, биродарлик ва меҳр-мурувватлари доимо у зотда мужассам эди.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларининг барчаси мана шундай хайр-эҳсон, яхшилик қилиш, бировларга қайғуриш, очиққўллик, саховатпарварлик, ўзгаларга жонини аямаслик ҳамда ёрдам бериш ила ўтган.

У зот алайҳиссаломнинг шундай гўзал хислатлари Рамазон ойида яна ҳам ортиқ ва зиёда бўларди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Энг афзал садақа Рамазондаги садақадир”.

Рамазон ойида нафақа қилишдан хурсанд бўлинглар. Чунки у ойдаги нафақа худди Аллоҳ йўлида инфоқ қилган кабидир”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чин умматлари бўлиб, суннатларига амал қиладиган, тутган йўлларидан юрадиган кишилардан бўлиш биз мусулмонларнинг вазифамиздир.

Худди шу мақсадларда Пастдарғом туманида Рамазон ойи саховати тадбирлари ўтказилмоқда. “Шу кунга қадар туманимизда фаолият олиб бораётган 24 та жоме масжид имом хатиблари томонидан 120 та хонадонга 14 000 000 сўм қийматга тенг эҳсонлар улашилди. Бундан ташқари “Янгиқишлоқ” МФЙда яшовчи Норбекова Шарофатга ногиронлик аравачаси совға қилинди. “Каттанайман” МФЙда яшовчи кам таъминланган Шомиев Бахтиёрнинг хонадонига 200 метр электр сими ва электр ҳисоблагич харид қилиниб, ўрнатиб берилди. Албатта бу каби хайрли ишлар саховатпеша кишиларимиз, “Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят филиали кўмаги ва ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Шу билан кифояланиб қолмасдан, саховат ва меҳр-мурувват ишларини давом эттирамиз. Муборак кунларда саховат кўрсатганларнинг эҳсонларини Аллоҳ таоло қабул қилиб, ажру мукофатларини зиёда қилиб берсин!”, деди туман бош имом хатиби Озод Назаров.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 30/05/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 753
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/events/ramazon-oyidagi-nafaqa-xuddi-alloh-yolida-infoq-qilgan-kabidir
Чоп этилган вақт: 25/06/2021 12:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг