Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Имом Бухорий масжидида вилоят аҳлини Ийд Рамазон билан табриклади

 
 

Ассалому алайкум муҳтарам жамоа, азизлар бугун муқаддас ислом оламининг байрами, Ийд Рамазон бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб сизларни, сизлар орқали бутун вилоятимиз аҳолисини бугунги муқаддас байрам билан чин юракдан табриклайман. Илоҳо, юртимиз обод бўлсин, юртимиз тинч бўлсин. Мана бугун мустақиллигимиз шарофати ила ҳамма жойларда Ийд Рамазон намози ўқилмоқда. Мана шу турган жойимизда яқиндагина Имом Бухорий номидаги илмий-тадқиқот марказининг очилганлиги, шунингдек, олий ҳадис мактабининг фаолият юрита бошлаганлиги муҳтарам президентимиз томонидан мана шу масалага жуда катта эътибор берилаётганлигидир.

Муқаддас динимизни асраб-авайлаш, борлиғи билан халқимизга етказиш бўйича жуда катта саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда, - деди Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бугун эрта тонгда Имом Бухорий масжидида бўлиб ўтган Ҳайит намозида барчани қутлаб.

Ҳайит намозидан фотолавҳалар:

Манба: Zarnews.uz



Киритилган вақти: 05/06/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1029
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/viloyat-hokimi-erkinjon-turdimov-imom-buxoriy-masjidida-viloyat-ahlini-iyd-ramazon-bilan-tabrikladi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 15:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг