Ахборот хизмати

Самарқандлик ҳожилар Мадина шаҳридаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишди

Вилоятимиз ҳожилари Мадинаи Мунаввара шаҳридаги жойлашган Уҳуд тоғи, Шаҳидлар майдони, Қубо масжиди, Қиблатайн масжиди ва бошқа диққатга сазовор жойларни зиёрат қилдилар. Зиёратчилар ташкил этилган саёҳатдан катта таассуротлар билан Яратганга шукроналик кайфиятида зиёратларини давом эттирмоқдалар.

 

Самарқанддан 229 киши Ҳаж зиёратига жўнаб кетди

Вилоятимиздан Муқаддас Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларнинг 229 кишидан иборат дастлабки гуруҳи бугун эрта тонгдан “Самарқанд” халқаро аэропорти орқали Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига жўнаб кетди.

 

"ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ-2019" ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, юқори касбий маҳорат соҳиби бўлган, ташаббускор, илғор фикрли, инновацион ғоялар муаллифи, тадбиркор. Ишбилармон, замон ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган энг иқтидорли, фаол имом хатибларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, ўз йўналиши бўйича рағбатлантириш мақсадида ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги имом хатиблар ўртасида “Энг маърифатли имом” танлови ўтказиб келинмоқда. Бугун 24 июлб куни Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар имом хатиб ва имом ноиблари иштирокида вилоят босқичининг  “Энг маърифатли имом 2019” кўрик танлови бўлиб ўтди.     

 

ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ-2019 кўрик танловининг вилоят босқичи бошланди

"Энг маърифатли имом 2019" кўрик танловининг вилоят босқичи бошланди.

Кўрик танловни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили З.Эшонқулов очиб берди.

 

ИМОМ БУХОРИЙДА ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ, ФОТОКЎРГАЗМА ДАВОМ ЭТАДИ

Туркиялик таниқли фотограф Орҳан Дургут Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўзининг фотокўргазмасини ташкил этди. Фотокўргазма асарларида дунёнинг 60 та Ислом шаҳарларининг тарихий бино ва муқаддас қадамжолари акс эттирилган. Эътиборлиси фотограф Имом Бухорий илмий сафарларда бўлган Макка, Мадина, Басра, Куфа, Бағдод, Дамашқ, Қайсария, Асқалон ва Эъзоб шаҳарларида бўлиб, у ердаги машҳур Ислом маданий меросларини ўз ижодида акс эттирган. Орҳан Дургутнинг фотожамланмасидан Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Тошкент, Термиз шаҳарларида жойлашганмуқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар хусусан, Имом бухорий ёдгорлик мажмуаси, Регистон ансамбли, Шоҳи Зинда, Ичан Қальа, Ҳаким Термизий, Хасти Имом, Кўҳна Арк каби машҳур тарихий обидалар ва мақбаралар ўрин олган.    

 

Ургут туманида Ҳажга борувчилар ташаббуси билан кутубхона ташкил этилди

Маълумки, кутубхоналар қадим-қадимдан инсонлар учун маънавият ва маърифат ўчоғи бўлиб, инсон зоти доим китобларга интилиб яшаб келган. Ҳар доим кутубхоналар жамият ҳаётининг ажралмас қисми бўлган. Фақат кутубхоналар туфайлигина қадимги қўлёзмалар, босма китоблар, тарихий шахслар ҳақидаги манбалар бизгача етиб келгани ҳеч кимга сир эмас. Бир замонлар дунёнинг ҳеч бир жойида ўқиш-ёзиш бўлмаганида мусулмон юртларда ҳамма ёзишни билган. Қўлёзма шаклида сон-саноқсиз китоблар тарқалган. Баъзи бир мусулмонлар ўн минглаб китобларга эга бўлганлар. Кутубхоналардан кенг фойдаланиш мусулмон диёрларида яхши расм бўлган. Ҳозирги кунимизда дунёнинг энг тараққий этган давлатлари музейларида, қўлёзма хазиналарида энг қадимий ва энг қимматли қўлёзмалар мусулмонларнинг қўлёзмалариэканининг ўзи фикримизнинг ёрқин далилидир. 

 

ТУМАНЛАРДА БЎЛАЖАК ҲОЖИЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Хабар берганимздек “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш истагида бўлганлар билан учрашиб, ёшлар тарбияси ҳамда тинчлик, осойишталикни таъминлашда Ҳожилар олдида турган вазифалар юзасидан уларга тушунтириш ишлари олиб бориш учун Вилоят ҳокимлиги, ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги, “Нуроний” жамғармаси ва олий ўқув юрти профессор-ўқитувчиларидан иборат Вилоят ишчи гуруҳи тузилган эди. Улар туманларда бўлиб, бўлажак ҳожиларга сафарга доир зарурий кўрсатмалар бериб, фуқароларнинг муборак Ҳаж сафаридан қайтганларидан сўнг ижтимоий муҳофазага муҳтожлар билан ишлаш бўйича тавсиялар бермоқда. Ушбу тадбирларда туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман ва шаҳар бўлинмалари раислари ҳамда ҳудуддаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари, масжид имом хатиблари ва отинойилар иштирок этмоқда.  

 

ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416 ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 январдаги 25-сон қарори асосида Диний соҳа ходимлари, шунингдек мазкур соҳада фаолият юритувчи давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари, олий ўрта махсус, умумий ўрта-таълим муассасалариниг соҳага оид педагог кадрларини малакасини ошириш курсларини ташкил этиш тўғрисидаги ишлаб чиқилган низом асосида Малака ошириш курслари Ўзбекистон халқаро ислом академияси  ҳузуридаги малака ошириш Маркази ҳамда Марказнинг Самарқанд, Сурхондарё, Наманган ва Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий филиалларида ташкил этилди.

 

ҲОЖИЛАР ОЛДИДА ТУРГАН ВАЗИФАЛАР

2018 йилдан буён Ҳаж ибодатини адо этиб қайтган ҳожилар хизматидан кенг миқёсда фойдаланган ҳолда  маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериш ва  маҳалла йиғинида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этиши каби уларнинг олдига янги талаблар қўйиб келинмоқда.

 

Ҳадис илми мактабида кириш имтиҳонлари бошланди

Бугун, 9 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” ҳамда “Араб тили” фанларидан кириш ижодий имтиҳони бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 6 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентларга “Ҳадис илми мактабига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовларини ўтказиш тартиб-қоидаларини тушинтириш бўйича консултация ўтказилган эди.

 

Покистон муфтийси Самарқандга ташриф буюрди

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси бош муфтийси Муҳаммад Рофеъ Усмоний бугун, 9 июль куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Меҳмон Самарқандга ташрифининг аввалини Имом Бухорий ҳазратларининг ҳокипокларини зиёрат қилишдан бошлади. Ҳадис илмининг султони, буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳақларига тиловат ва дуолар қилинди. Шундан сўнг меҳмонни Имом Бухорий мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қабул қилди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Рофеъ Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Ўзбекистон заминига қилган ташрифи билан қутлаб, юртимизда олиб борилаётган диний ислоҳатлар ва янгиликлар билан таништирди. Дўстона ўтган мулоқотда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, илмий соҳа ва таълим йўналишида фикр алмашишга келишиб олдилар.

 

ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ- 5416-сон Фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали халқимиз ва кенг жамоатчиликка етказиш ва тарғиб қилиш, хусусан ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ҳадис илми мактаби ташкил этилган эди.

 

Ҳадис илми мактабида 2019-2020 ўқув йили қабул имтиҳонлари олдидан консултация бўлиб ўтди

Бугун 2019 йилнинг 6 июль куни Ҳадис илми мактабида 2019-2020 ўқув йили қабул имтиҳонлари олдидан консултация бўлиб ўтди.

 

ХЎЖА ЗИЁВУДДИН МАСЖИДИНИНГ БИРИНЧИ ҒИШТИ ҚЎЙИЛДИ

Маълумки, Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчасида "Хўжа Зиёвуддин" масжиди янгидан қайта қурилмоқда. Туман ҳокими М.Хамдамов, туман прокурори Э.Шариповлар масжидининг қурилишига ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида қурилиш жараёнини кўздан кечиришди. Шунингдек, Масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб беришди.

 

ОҚ МАСЖИД ОБОД БЎЛАДИ

Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Тим қишлоғида XVI асрда барпо этилиб, давлат муҳофазасига олинган “Оқ масжид” (Араб ота) биноси энг чекка ҳудуддаги тарихий масжидлардан ҳисобланади. Унда намозхонлар кунлик беш вақт ва жума намозларини адо этиб келишади. Масжид ҳамда маҳалла фаолларининг таъкидлашича ушбу масжид биноси мавжуд намозхонларнинг сиғими учун етарли бўлмоқда. Дарҳақиқат, бино бугунги кунда таъмирталаб ҳолатда. Ушбу бино Маданий мерос департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси тасарруфида бўлгани боис уни таъмирлаш ишлари фақат мана шу ташкилот орқали амалга оширилади. Маданий мерос вилоят бошқармаси томонидан 2010 йил 10 июн, 2016 йил 16 март кунлари “Оқ масжид” биносининг ҳолати ўрганилиб, уни таъмирлаш зарурати тўғрисида далолатнома тузилган ҳамда унинг нусхалари тегишли идораларга юборилиб, ушбу объектни таъмирлаш учун лойиҳа сметаларини тайёрлаб беришлари сўралган. Бундан ташқари “Оқ масжид” биноси Маданий мерос вилоят бошқармаси томонидан 2017-2027 йилларга мўлжалланган манзилли таъмирлаш дастурига киритилган ва масжид биносини таъмирлаш учун маблағ ажратилишини сўраб бир неча бор бош бошқармага мурожаат юборилган.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг