Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

ОТИНОЙИЛАРНИНГ БИЛИМ САВИЯЛАРИ ВА ФАОЛИЯТЛАРИ САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг тадбирлар режасига мувофиқ 6-13 июн кунлари Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Жомбой, Иштихон, Пайаприқ, Пастдарғом, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманларида Отинойиларнинг билим савиясини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда жамоат ишларидаги фаоллигини янада оширишга қаратилган қисқа муддатли ҳудудий ўқув-семинар машғулотларини ташкил этиш белгиланган.

Мазкур йиғилиш баёни қарори мувофиқ бугун 6 июн куни вилоятимизнинг Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Пастдарғом, Ургут ҳамда Пайариқ туманларида дастлабки қисқа муддатли ҳудудий ўқув-семинар машғулотлари бошланди.

Ушбу ўқув-семинарларда ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарлари, СамДУ ва СамИСИ олийгоҳларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилари, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг илмий ходимлари ва Имом Бухорий халқаро маркази вакиллари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ўзларининг сермазмун маърузалари билан иштирок этмоқдалар.

Кўтаринки руҳда ўтаётган ўқув-семинар машғулотлари давом этмоқда..

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 06/06/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 754
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/otinoyilarning-bilim-saviyalari-va-faoliyatlari-samaradorligi-oshirilmoqda
Чоп этилган вақт: 28/09/2021 04:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг